3:18

Зиғир матосидан қилинган белбоғ

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон тингловчи. Бугун белбоғ ҳақида гаплашамиз. Хўш, белбоғ қандай рамзни англатади. Йигит кишининг белидаги белбоғи, унинг мардлиги, ўз кучига ишонганлиги, орияти ҳамда, ҳар қандай қийинчиликни енгишга шайлигини энг муҳими унинг ғурурини билдиради. Бир куни бундан бир неча юз йиллар яшаб ўтган Еремия пайғамбарга Худованд мана шундай деди: «Бор, зиғир матосидан тикилган белбоғ сотиб олиб, белингга боғлаб ол. Аммо сув теккизма!». Еремия Исо Масиҳ туғилишидан 629 йил аввал яшаб ўтган пайғамбар бўлган. У Худовандга садоқат ва мустаҳкам ишонч билан хизмат қилган, халқни Худо томон юз буришга, гуноҳларидан воз кечишга ундаган ва халқининг гуноҳлари учун йиғлаб ибодат қилган пайғамбар бўлган.

Narrator 2 Бир куни Худованд унга чиндан ҳам шундай деди: «Бориб зиғир матосидан тайёрланган белбоғ сотиб ол ва уни белингга тақиб ол. Унга сув теккизма. Кейин эса Худованддан иккинчи марта садо келди: « Белингдаги белбоғни олиб Эфратга бор. У ердаги ҳарсанглар ёриғига белбоғни тиқиб қўй.» Еремия худди Худованд айтганидек қилди. Бир неча кунлардан кейин, Худованд Еремиядан ўша беркитган белбоғини бориб олишини буюрди. Еремия худди Худованд айтганидек қилди. Бориб, ҳарсанглар ёриғидан белбоғни олди. Олиб қараса, белбоғ чириб ётибди. Умуман ишлатишга яроқсиз бўлиб қолибди. Хўш, яроқсиз бўлиб қолган белбоғни белингизга тақасизми?! Кейин Худовандинг сўзи келибди: «Эгангиз шундай дейди: «Худди шу тариқа Яҳудонинг мағрурлигини барбод қиламан.

Narrator 1 Мана шу ёвуз одамлар менинг сўзларимга қулоқ солишдан бош тортишди ва юракларини бошқа худоларга буриб уларга хизмат қилишди. Бегона худоларга сажда қилишди. Улар ҳам мана шу белбоғ каби мутлақо кераксиз бўлиб қолишади. Йигит белига ўраладиган худди шу белбоғдек Исроилнинг ва Яҳуданинг бутун хонадонини менинг халқим ва шарафим қилиб боғладим, бироқ улар менга қулоқ солишмади.» (Ерем 13:1-11). Худованд ҳеч ерига сув тегмаган, ювилмаган ва йиртилмаган белбоғни бир неча кун ичида чиритиб, яроқсиз қилиб қўйган бўлса, Исроил ва Яҳудо каби ўзига ҳаддан ташқари ишонган, ўта мағрур ва итоатсиз кишиларни ҳам ана шу белбоғдек кераксиз қилиб қўйиши мумкин. Худованд қаерда пайғамбарлар орқали халқига гапирган бўлса, Ўз сўзларига ва қонунларига итоат қилишни буюрган.

Narrator 2 Биз инсонлардан Эгамиз Худованд талаб қиладиган нарса бу фақат ва фақат – итоатдир. Унинг айтганларини биласиз. Унга нима ёқмаслигини-ю, нимадан нафратланишини ва уни қандай мамнун қилишни ҳам биласиз. Шундай экан, Худовандга итоат қилинг. Унинг каломларига риоя қилинг. Агар аввалги суҳбатларимиз бирида айтганимиз Дониёр каби бўлсангиз, Худованд сиздан мамнун бўлади. Сизни турли бало-қазолардан асрайди. Оёғингиз мустаҳкам бўлиб, юраётган йўлингиздан қоқилмайсиз. Худованд Исроил халқидан ҳам мана шуни кутган эди. Бироқ афсуски халқ ўз инсоний табиатларига берилиб кетиб, Худони ва унинг қонунларини унутишди. Азиз тингловчи, Худованд ва унга ишонган инсонлар ҳақида билишни истасангиз, бизнинг www.najot.com сайтимиз сизга етарлича маълумот бера олади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top