3:39

Руҳий ғалаба 288

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи мухлислар. Сизлар билан ғойибона бўлса-да яна радио орқали учрашиб турганимиздан Худовандга ва Раббимизга шукуроналар айтамиз. Муқаддас Каломнинг муҳим парчаларининг бирида Жаброил етмиш карра етти йиллик, яъни 490 йиллик давр воқеалар ҳақида тушунтириб беради. Дониёр китобининг 9 боби 21 оятидан 27 оятигача бўлган жойлардан шу ҳақида билиб олишингиз мумкин.

Луқодан Хушхабар китобининг1боби 30 оятидан 33 оятларида бўлган жойлардан эса Жаброил Марямга ундан туғилажак гўдак Довуд тахтини бошқарадиган буюк зот бўлиши ҳақида хабар берган. Дониёр китобининг 8 боби 15 оятидан 26 оятларда у Дониёр пайғамбарга Мидия, Форс ва Юнонистон шоҳликларининг тақдири тўғрисида тушунтириб беради ва Искандар Зулқарнайиннинг, яъни Александр Македонский бевақт ўлими ҳақида олдиндан башорат қилади. Бу фаришта шунингдек, Яҳё пайғамбарнинг туғилиши ҳақида Закариёга ҳам хабар беради.

Люцифер. Бу исм “Нурли фаришта” ёки “Тонг юлдузи”, “Тонг ёруғлиги” деган маъноларни билдиради. Бу фаришта Худо яратган мавжудотлар ичида энг ақлли ва энг чиройлиси бўлган ва шунинг учун ҳам Худо уни бошида карублардан устун қўйган. Карублар — бу олий табақадаги жуда қудратли ва жуда чиройли фаришталардир. “Каруб” сўзи “улуғлаш, олқишлаш ва сажда қилиш” деган маъноларни билдиради. Бу жуда аниқ таъриф, чунки карубларнинг вазифаси ҳар доим Қодир Худони олқишлаш, шарафлаш ва Унинг муқаддаслигини қўриқлашдан иборатдир.

Каруб-қўриқчилар гуноҳкор инсонларни киритмаслик учун Адан боғи дарвозаларини қўриқлаганлар, деб ёзади Ибтидо китобининг 3 боби 24 оятида. Улар шунингдек, Аҳд Сандиғини қоплаб турувчи улуғвор малакларнинг олтиндан ясалган ҳайкалчалари ҳам бўлган. Ҳизқиё пайғамбар ҳам ваҳийда карубларнинг арши аълода — Худо шон-шуҳрати ва улуғворлигида ҳозир бўлганларини кўради. Уларнинг кўриниши ғайритабиий бўлиб, бирининг юзи одамсимон, иккинчисиники арслонники каби, учинчиси эса бузоқ ва тўртинчиси бургутникига ўхшар эди.

Карубларнинг ҳар бирида тўрттадан қанот бўлиб, оёқларида бузоқники каби туёқлари бор эди ва мис каби ярақларди. Ҳизқиё Китобининг 1-бобида улар Худонинг ҳукм кунида арши аълода ҳозир бўлганликлари ҳақида гапирилади.

Серафималар дегани, яъни “оловли, куйдирувчи” деган маънони билдиради. Ишаъё китобининг 6 боби 3 оятида тасвирланишича, Худо тахтининг атрофини ўраб турадилар. Азиз биродарлар, Худованднинг фаришталари мавжуд ва уларнинг ўзига яраша барчасининг хизматлари бор. Шунинг билан азиз радио тингловчи биродарлар, бугунги эшиттиришимиз ҳам ўз ниҳоясига етди.

Сизлар билан хайрлашар эканман, ўзимизнинг интернет сайтимиз манзилини сиз азизларга яна бир карра эслатиб ўтмоқчи эдим: www.najot.com Ушбу сайтимизга мархамат қилинг, ҳозирча эса хайр саломат бўлинг, азиз тингловчи.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top