3:09

Кечирим бериш

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдонлар. Кимнингдир сизга қилган ёмонлигини юракда олиб юриш жуда ҳам осон, бироқ уни кечириб, юракдан чиқариб юбориш қийин. Агар шундай қилсак, худди биз жуда кўп нарсамиздан ажралиб қолаётгандек. Бироқ кимдирнинг хатоси ва гуноҳи ҳақида ўйлашдан олдин, ўзимиз ва Худованд муносабати ҳақида ўйлаш тўғрироқ бўлади. Келинг, мавзуга чуқурроқ ёндошамиз. Исо Масиҳнинг қурбонлиги бизнинг кечирим олишимизга сабаб бўлди. Кўриб турганингиздек, қурбонлик қилиш ва кечирим ўртасида рад этиб бўлмайдиган боғлиқлик бор. Сиз кўнглингизга озор етказганларни кечира олмас экансиз, улар учун қилган ҳар бири ишингиз, қурбонлигингиз, ҳаммаси бекор. Тасаввур қилинг, сизга кимдир озор етказди.

Narrator 2 Худованднинг фарзанди сифатида, қалбингиздаги оғриққа қарамай, уни севишингиз, дуо қилишингиз ва унга яхшилик қилишингиз керак. Бизнинг бошқалар учун қилган ҳар бир ҳаракатимиз, яъни меҳнатимиз, улар учун вақт сарфлашимиз биз томонимиздан қилинган қурбонлик ҳисобланади. Муқаддас Каломда шундай ёзилган: «Агар мен инсонлар ва фаришталарнинг тилларида гапирсам-у, лекин севгим бўлмаса, жаранглайдиган мис чолғу, янграйдиган занг бўлиб қоламан. Агар башоратгўй бўлсам, агар бутун сирлардан воқиф бўлиб, ҳар қандай илмни билсам, агар тоғларни кўчирадиган имонга эга бўлсам-у, лекин севгим бўлмаса, мен ҳеч нарса эмасман. Агар бутун ер-мулкимни тақсимлаб берсам, ҳатто баданимни ёндиришга топширсам-у, лекин севгим бўлмаса, менга ҳеч фойдаси йўқ» (1Кор 13:1-3).

Narrator 1 Чиндан ҳам севгисиз қилинган бирор бир иш эгасига наф келтирмайди. Яна бир нарса: агар юрагингизда Худованднинг севгиси бўлмас экан, сизга озор етказган кишини кечира олмайсиз. Ҳатто имонли эканингизни ҳисобга олиб, «кечирдим» десангиз-да, уни қалбдан, ҳис-туйғуларингиз, ўз «мен»ингиздан воз кечиб, кечирмасангиз, бу ҳам фойдасиз. Севги, кечириш қурбонлик талаб қилади.

Мен кечира олмаётган пайтимда, Худованд билан муносабатим ҳақида ўйлайман. Мен кечирилишга, бебаҳо, бегуноҳ ҳаётни қурбон қилишга арзийдиган инсон эмасман. Шунга қарамай, Худованд мени севди ва мени Исо Масиҳ қурбонлиги орқали кечирди.

Narrator 2 Шундай буюк ва қудратли, еру-осмонни яратган сарвари Олам, мендай оддий ва ҳаддан ташқари гуноҳкорни кечирган экан, нега мен ўз замондошимни, мен каби бир инсонни кечира олмайман?! Агар кимнидир кечира олсангиз, унинг учун қурбонлик қилишга ҳам тайёр бўласиз. Кечиримнинг ўзи ҳам жуда ажойиб бир қурбонликдир. Кечирим бериш қурбонлиги энг аввало қарор қилишдан бошланади. Сиз кечиришга қарор қилинг. Кейин эса юрагингизга эски хотиралар: алам, жаҳл ва гиналарни киритманг. Ҳар қадамингизда ўша одамни кечирганингизни ўзингизга эслатиб, шунга кўра ҳаракат қилинг. Оғриқлар, аламлар ва ноҳақликларнинг барини Худовандга беринг. У сизни булардан озод қилади. Кечирим, Худованд билан муносабат ва дунё ҳақидаги антиқа фикрларнинг ҳаммасини www.najot.com бизнинг сайтимиздан топасиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top