2:42

Руҳий ғалаба 126

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Эфирда руҳий жанг мавзусига бағишланган эшиттиришларимиздан яна бири. Ҳурматли радиомиз мухлислари, бизга маълумки, руҳий жанг бу — инсонинг ичида ўзининг шахсий солиҳлигини ва ўз имонини мустаҳкам сақлаб туриш учун олиб борадиган жангдир.

Қайсидир мамлакатда яшайдиган бир биродаримиз эллик маротабадан кўпроқ бошқа аёллар билан жинсий алоқада бўлганлигини ва шунга қарамай, ҳеч бири билан у турмуш қурмаганлигини айтиб мақтанган экан.

У бундан ташқари шундай деб Муқаддас Китобдаги ёзилган баъзи оятларини ўзига мослаб, айбини яширганлигини ҳам кўришимиз мумкин. Жумладан у: Исо Масиҳ биз, масиҳийларнинг ҳаёти, ҳамма нарсага тўлиб-тошган ва ҳеч нарсага муҳтож бўлмаган ҳолда бўлишини айтади.

Ҳеч нарсага муҳтож бўлмаслик, шахсан менга бошқалар билан жинсий алоқа қилишни ҳам эслатади, деб айтган эди. Азизлар, бу биродар кимга ишонаяпти деб ўйлайсиз? Шуни аниқ айта олишимиз мумкин-ки, Худога эмас.

Кўпинча айрим биродарлар ёки опа-сингилларимиздан шундай гапларни эшитиб қоламиз: Мен биламан, Муқаддас Китоб бўйича мен имонли киши билан турмуш қуришим керак. Лекин мен бир ажойиб киши билан танишиб қолдим.

У шундай ажойиб инсонки, биз аниқ бир-биримизни севамиз ва бир-биримизга тўғри келамиз. Ўйлайманки, вақт ўтиши билан Худованд у кишида ҳам Ўзининг қутқариш режасини амалга оширади. Азизлар, бу Худованднинг режасида умуман бўлмаган нарса.

Агар биз юқорида айтиб ўтганимиздек йўл тутиб, ўз билганимиз бўйича иш қилсак, Худога қарши юриш қилган бўламиз. Худовандни алдашга ҳаракат қилаётган бўламиз.

Бир оддий мисол келтириб ўтмоқчиман. Масалан, оддий стул устига юқорида айтиб ўтганимиздек фикр юритувчи биродарни чиқариб қўйинг ва уни қўлидан ушлаб тортинг. Албатта у ерга сакраб тушади. Масиҳийча ҳаёт ҳам худди шундай.

Агар имонсиз киши билан турмуш қурсак, у имонли кишини ҳам ўз домига тортиб кетиши мумкин. Энди мисолимизни аксинча такрорлаб кўриш ҳам мумкин. Имонли киши стул устида туриб ердаги дунёвий кишини стул устига тортиб чиқариб олиши анча мушкул.

Балки кучи етар, лекин стул устидан ерга тортиб тушириш барибир осонроқдир. Азиз биродарлар, ҳар нарсада Худованддан донолик сўранг, ўз билганингиз бўйича иш қилманг. Бунинг оқибати ачинарли бўлиши мумкин. Азизлар, мактубларингизни кутиб қоламиз. Бизнинг электрон манзилимиз: dilkash@najot.com Хайр, саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top