3:56

Жавобгарлик

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи мухлислар. Сиз азиз биродарлармиз билан яна радиомиз тўлқинлари орқали соғ-омон учрашиб турганимиздан хурсандмиз. Азиз биродарлар, Ибтидо китобининг 3 бобини ўқиганимизда шундай оятни кўришимиз мумкин: “Сен билан хотин орасига, сенинг зотинг билан унинг зоти орасига адоват соламан. Ўша зот сенинг бошингни эзиб ташлайди, сен эса унинг товонини чақасан”. Айтингларчи азиз радио тингловчи биродарлар, бу ерда қайси зот ҳақида гап кетяпти? Албатта, шу ерда Худо Нажоткор келиши ҳақида гапиряпти. Шу зот шайтонни бошини эзади.

Бу оят Раббимиз Исо Масиҳ ҳақидаги илк хушхабар дейилади. Ибтидо китобининг 3 боби 16 оятида “Иштиёқинг эринга бўлади …” — деб айтилади. Муқаддас Китобнинг асл нусха маъносида бу дегани, аёл эркак устидан ҳокимлик қилишга интилади. “…у эса сенга ҳоким бўлади” деган маъно берилади. Аммо эр ҳоким бўлади, аслида дунё яратилишдан бери Худонинг режаси шундай эди. Момо Ҳавони Худо Одам Ато учун яратган ва Одам Атога Ибтидо Китобининг 2 боби 15 ояти бўйича парвариш қилиш ва ҳимоялаш ролини берган. Эркакни Худога бўлган итоатсизлигидан келиб чиққан гуноҳ сабабидан 3 боб 17 оятида хотиннинг эрга нисбатан бўлган ҳокимлик қилишга ҳаракати бу — Худо тарафидан эркакни характерини тарбиялаш учун ҳам қилинган, деб ўйлайман.

Яна Худони шунақа иш тутушини биз Исроилнинг итоатсизлик қилганида кўрсак бўлади. Масалан: бир халқни қириш керак бўлганида шу халқни Исроил йўқ қилмаганида, бу халқ унга тўсқинликлар қилиш учун Худо тарафидан қолдирилади. Худди айтгандек, Ман айтганимни қилмадинглар, энди шу халқ сизларга тўсқинликлар қилади. Шунга ўхшаш нарса деб ўйлайман. Аслида эркак хотинни устидан ҳокимлик қилиши Худонинг бошидаги режаси эди, аммо хотинни эрига нисбатан ҳокимлик қилмоқчи бўлиши бу гуноҳни оқибати — Одамга айтилган жазо. Биз биламизки, Исломда тороз ҳақида ўргатади. Агарда инсон кўп савоб ишларни қилса ва гуноҳи камроқ бўлса, у жаннатга киради дейишади.

Биз Одам Ато ҳаётидан кўрсак бўлади. Одам қанча яхши ишлар қилгандир ҳаётида, аммо биттагина гуноҳ қилганида Худо унга жазо берди. Шуни кўрамизки, ҳеч қанақа гуноҳ Худони ҳузурида тура олмади. Ва гуноҳ жазо олиши лозим. Кейин Одамга деди: “Сен хотинингнинг гапига қулоқ солдинг, Мен ема деб буюрган дарахт мевасидан единг. Энди сен сабабли ер лаънатидир. Умринг бўйи машаққат чекиб, ер ундирган ҳосилдан ейсан”. Аҳамият беринглар азиз биродарлар, бу ерда Худо Одам Атони жавобгар деб топди, хотинни эмас. Шу орқали биз биламизки, ҳамма жавобгарлик Одамга топширилган эди.

Мисол келтириб ўтсам: агарда кемада бошқарувчи хато қилиб бутун кемани чўктирса, ким жавобгар кема учун? Адмирал кимни жавобгарликка тортади? Албатта капитанни. Яна бир нарса борки. Бутун планета Одамнинг итоатсизлиги деб лаънатга тушди – бу ҳам жавобгарликни билдиради. Шу билан азиз биродарлар, бугунги мавзумиз ўз ниҳоясига етди. Бизнинг интернет сайтимизнинг манзили: www.najot.com Азизлар, албатта ушбу сайтимиздан фойдаланинг ва бошқа биродарлар билан бўлишинг. Ҳозирча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top