3:44

Уй гуруҳлари 149

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлислар. Яна сизлар билан радиомиз тўлқинлари орқали соғ-саломат учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азиз биродарлар, кичик уй гуруҳларида етакчилар нималарга эътибор беришлари керак? Айтайлик гуруҳингизда Муқаддас Каломдан навбатдаги бобни ўрганяпсиз. Етакчининг асосий вазифаларидан бири, талқин саволларни ўртага ташлаб туриш ва иштирокчиларнинг фикрларини билишдир. Бу нима дегани?

Талқин қилувчи саволлар шундай қилинганки, улар парчанинг маъносини иштирокчиларга тушунишга ёрдам беради.

Умуман қилиб айтганда, улар тушунишга қийин бўлган калит сўзларни, фикрларни ёки вазиятларни топишда ёрдам беради ёки тушунтиради. Шу ерда саволларни талқин қилинишида, ривожлантиришда асосланган бўлиши мумкин бўлган бир неча фикрларнинг рўйхатини келтириб ўтсам: Сўзнинг таърифи – биз буни бугунги кунда ишлатганимизда қандай маънони англатади? Мақсад – ҳозирги ҳаракатга ёки баёнга бўлган сабаблари қандай? Муносабатлар – иккита воқеа ўртасида қандай алоқа бор? Муҳимлик – нима учун бу муҳим? Яъни қандай қилиб бу бутун вазиятга таъсир қилади? Оқибати – шу ҳаракатнинг оқибати нима бўлади? Ўринли – шу нарса қандай қилиб ҳамма нарсага таалуқлидир?

Амалиёт – шундан кейин бу нима дегани? Ҳозирги пайтда шунинг маъноси нимада? Илоҳий инсоний муносабат – Худонинг одамларга ва уларнинг Худога нисбатан муносабатида ўзига нимани англатади? Демак, азиз радио тингловчи, ушбу саволларга эътиборли бўлиш — йиғилишимизнинг ва ўрганаётган парчамизнинг қизиқарли ва баҳс мунозарага бой бўлишини таъминлайди. Худо бизга берган қандайдир ваъда ёки кафолатни бу парчада аниқ кўрдингизми? Демак, Худонинг биз инсонларга берган ваъдаси албатта амалга ошади. Иштирокчилар ҳам айнан шу ваъдага умид боғлаб, Худовандга янада яқинроқ бўлиши керак.

Бунинг учун эса биз Худога нисбатан янада итоаткор бўлишимиз керак. Албатта бу айтганларимиз ўз-ўзидан амалга ошиб қолмайди. Кураш давомида турли қарама- қаршиликларга дуч келишимиз муқаррар. Шундай экан, ушбу қарама-қаршиликлар ҳақида огоҳлантириш олган биродарларнинг тура олиши янада осонроқ кечади. Азизлар, ахир ўзингиз ўйлаб кўринг, ўз рақибининг кучли ва кучсиз томонларидан хабардор бўлган спортчи олдиндан шунга яраша тайёргарлик кўрса, шунга яраша жавоб қайтара олади ва ғолиб бўлишига асло шубҳа қолмайди. Раббимиз Исо Масиҳ доимо Унинг кетидан юришимиз учун бизни чорлайди.

Лекин минг афсуски, ҳар доим ҳам биз инсонлар Унга эргаша олмаяпмиз. Унинг ортидан эргашиш, демак, хавфсиз юриш деганидир. Энг муҳими, турли гуноҳларнинг ҳаётимизга кириб келишини олдини олишдир. Бундан ташқари инсон ўз кучи билан воз кеча олмайдиган гуноҳдан озод бўлишимизга Раббимиз Исо ёрдам бера олади. Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги мавзумиз ҳам ўз ниҳоясига етиб қолди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Албатта ўзингизни фикр ва мулоҳазаларингизни бизга ёзиб юборинг. Ҳозирча эса хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top