3:59

Руҳий ғалаба 308

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчилар. Яна сизлар билан мен, эфирда “Дилкаш” радиоси. Марҳамат, тинглаб дам олинг. Азизлар, Худованд биз имонлиларга радио тўлқинлари орқали бўлса-да учрашишга имконият бермоқда, шу имконият учун миннатдормиз. Азизлар, жинларни қувишда Ҳазрати Исо ва Унинг шогирдлари қўллайдиган усул ўша пайтда тез-тез ишлатиладиган жодугарлик усулларидан тубдан фарқ қилар эди. Ҳазрати Исо жинларни Ўз ҳукмронлиги амри билан, буйруқ бериб ҳайдаб чиқарганлигини Марк Хушхабар китобининг 5 боби 8 оятидан ҳамда 9 бобининг 25 оятларидан ўқиб кўришингиз мумкин.

Жинларга тўқнаш келган пайтда Раббимиз ҳеч қачон улар билан узоқ баҳслашиб ўтирмаган. Кўп ҳолларда, ҳатто гапиришларига ҳам йўл қўймаган. Худо томонидан берилган ҳокимият туфайли У жинларга одамдан чиқиб кетишларини буюрган, холос. Ҳазрати Исо амр қилган ва улар инсон танасини тарк этганлар. Бу Худо Каломининг нақадар қудратли эканлигидан дарак беради! Ҳозирги кунда ҳам кўплаб ибодатхоналарда жинларни қувиб чиқариш тўғрисида кўплаб ҳар хил усуллар қўлланиб келинмоқда. Тўғрисини айтганда, бундай усулларни тўғри ёки нотўғри деб айтишга шошилмайлик.

Ўйлайманки, масиҳийлик ҳаётимиз даврида қилаётган ишларимиз ёки хизматимиз деб ҳам айтишимиз мумкин, aгарда Муқаддас Каломга асосланган бўлса ва ундан ташқарига чиқилмаса, ўйлайманки, бунинг ҳеч қандай нотўғри томони бўлмаса керак. Раббимиз Исо ўз шогирдларини ана шу усулни қўллашга ― Унинг Сўзига ишонишга ўргатган. Шогирдлар Исо номининг нуфузига таяниб, иш тутишган. Баъзи бир ҳолатларда эса У Ўз шогирдларига жинларни ҳайдашдан олдин ибодат қилиш ва рўза тутиш зарурлигини айтади. Марк китоби 9 боб 29 ояти.

Бугунги кунда ана шу хизмат имонлилар жамоатига топширилганлиги ҳақида ҳам Муқаддас Каломга асосланиб гапиришимиз мумкин. Масалан: Луқо китобининг 10 боби 17 ояти ва Ҳаворийлар китобининг 16 боби 18 ояти. Луқо китобининг 10 боби 17 оятида шундай ёзилган сўзларни кўришимиз мумкин: “Етмиш шогирд қувонч билан сафардан қайтиб келиб Исога “Раббий, Сенинг номингни тилга олсак, жинлар ҳам бизга бўйсунади-ку-дедилар”. Айнан Ҳаворийлар китобининг 16 боби 18 оятида ҳам ҳаворий Павлуснинг чўрига кириб олган жинни буйруқ бериб ҳайдаб чиқарганини ҳам кўришимиз мумкин.

Исо Масиҳ жинларни ҳайдаш билан одамларга ҳам жисмонан, ҳам руҳан шифо берган эди. У Худо шоҳлиги ― инсоният ишларини бошқариш ― асли ҳақиқат эканлигини кўрсатиб берди. Худо Ўз Шоҳлигининг иблис ҳокимияти каби бор нарса эканлигини, бироқ унга қараганда, кучли эканлигини аниқ қилиб дунёга кўрсатиб берди. Ва бугунги кунга келиб, бу ҳақиқат Худонинг иблис, жинлар ва ёвуз дуне кучларидан устун ҳокимиятини очиқдан-очиқ намойиш қилаяпти. Шунинг билан азиз радио тингловчи, бугунги эшиттиришимиз ҳам ўз ниҳоясига етди. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.najot.com Ушбу сайтимизга албатта кириб кўринг.Ўйлайманки, ўзингиз учун кўплаб қизиқарли маълумотларни топа оласиз Ҳозирча эса хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top