3:05

Муқаддас Калом 1 қисм

MP3

Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Ҳар бир масиҳий бир кун эмас бир кун, қувғинга, ёки имони билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келиши табиийдир. Чунки, қул ўз хўжайинидан устун бўлмас. Раббимизни қувғин қилишган экан, демак, биз ҳам шунга доим тайёр бўлишимиз керак.

Инжил — бу Худонинг Ўзи ҳақида ва одамлар билан мулоқот қилиш хоҳиши ҳақида ёзма равишдаги очиқликдир. Бу нафақат Худонинг шахсияти ҳақидаги очиқлик, балки шунингдек, Унинг дунёни қутқариш борасидаги мураккаб режаси ҳақидаги очиқлигидир. Агар У Ўзини очиб бермаганда, одамлар ҳеч қачон буюк Худойимизни тушунишмаган бўларди. Албатта, Худонинг энг ажойиб очиқлиги, бизнинг орамизга келган Унинг Ўғли Исо Масиҳ бўлди. Лекин, ҳаттоки бу очиқликни англашимиз ёзилган Худо Каломи, Инжилга боғлиқ.

Охирги асрда Шайтон Инжилни аҳамиятсиз қилиш мақсадида ҳақиқий тарғибот кампаниясини ўтказди. У масиҳийлар Худо Каломига ишончни йўқотишини жуда–жуда хоҳларди. Бироқ, унинг барча тиришишларига қарамасдан, ҳеч ким ва ҳеч қачон бу Китобни ишончсиз деб исботлашни уддасидан чиқишмади. У инсониятга маълум бўлган ягона ва мутлақ ҳақиқат бўлиб қоляпти.

Инжил — бу имонимизнинг Худо тарафидан берилган асосидир. Кўп маротаба масиҳийлар унинг таълимотидан четга чиққанлар ва бундан озор чекдилар. Лекин, одатда, масиҳийлар Инжил таълимотини билмасалар ва тушунмасалар ундан ўзларини олиб қочадилар.

Одамлар унинг нимага ўргатишини билган тақдирдагина, Жамоат Худо Каломининг ҳақиқий очиқлиги бўлиши мумкин. Худо Каломини ўрганиш масиҳийлар ҳаётининг ажралмас қисми бўлиб гавдаланади. Масиҳийлар Муқаддас Китоб таълимотини рад этганда, тушунмаганда ёки ундан шубҳаланганда ва унинг қоидаларидан чиқиб кетганда, ўз руҳий кучларини йўқотадилар.

Дастлаб Инжилий қоидаларга асосланиб ташкил қиланган кўплаб масиҳийча ташкилотлар худди шу сабабдан ўз руҳий таъсирини йўқотишди. Фақатгина Худо Каломи нуфузига ва унинг таълимоти қоидаларига содиқлик, Исо Масиҳнинг ҳақиқий танасида намоён бўлиши лозим бўлган руҳий ҳаётни тиклашга қодир. Инжил Худо Каломи дея аталиш ҳуқуқига эгалигини аниқ билдиради: “Ҳар бир Муқаддас Ёзув илоҳий илҳом билан ёзилган бўлиб, таълим бериш, далолат қилиш, тузатиш, солиҳлик йўлида тарбия бериш учун фойдалидир. Шу йўсин Худонинг қули комил ва ҳар қандай яхши ишга қобил бўлади” (2 Тим. 3:16–17; яна қ. 2 Бут. 1:21). Исо Масиҳ деди: “Сизлар Муқаддас Битикларни текширасизлар… Ана ўша Битиклар Мен тўғримда гувоҳлик беради” (Юҳ. 5:39).

Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг www.najot.com сайтига кириб “Гувоҳликлар” бўлимида ҳабар қолдиринг ёки dilkash@najot.com электрон манзилига хабар йўлланг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top