3:07

Катта йўқотиш ва шифо

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдонлар. Сизлар билан яна дийдорлашиб турганимиздан мамнунмиз. Бугунги гувоҳлигимизни эътиборингизга ҳавола қилишдан олдин Муқаддас Каломдан бир парча келтираман: “Исо эса деди: Шундай кунлар келадики, сиз шу ерда кўриб турган бинолардан бирор ғишт бутун қолмайди, ҳаммаси вайрон бўлади.” Буни эшитган шогирдлар охир замон тез орада келар экан, деб ўйлашган. Бизга бу ҳақида ёзиб кетишган. Аммо дунё ҳали ҳам турибди. Бу Каломнинг нотўғри эканлигидан эмас, аксинча, Худонинг сабр тоқатидан ва марҳаматидан далолатдир. Худованд ҳозир ҳам ҳамма Унинг режасидан бохабар бўлишини кутиб турибди. У ҳозир ҳам фарзандларининг ҳаётида тинимсиз Муқаддас Руҳ орқали ишлаб уларга сабоқ беришда давом этаяпти.

Narrator 2 Бир куни жуда чиройли ва вазмин бир қиз билан учрашдим. Унинг кўринишидан, хулқи ва ўзини тутишидан жуда ҳам яхши тарбия топган ва ҳар доим мана шундай ажойиб бўлган деган фикрга келдим. Лекин гап Худонинг қудрати ва меҳрибонлигига келганда у ҳаётида бўлиб ўтган бир воқеани айтиб берди.

“Мен ўсмирлигимда жуда ҳам эрка ва қийинчилик нималигини билмайдиган қиз эдим. Жуда ҳам қадрдон бир дугонам бўларди. У билан деярли ҳар кунимизни бирга ўтказардик. У жамоат чўпонининг қизи эди. Аммо бир куни у ўз жонига қасд қилди. Мен унинг бундай қилишини кутмаган эдим. Бу мен учун жуда катта руҳий зарба бўлди. Ўзим имонли бўлмасамда жамоат чўпонининг қизи бўла туриб шундай қилишини миямга сиғдира олмасдим.

Narrator 1 Шундан кейин, рухан эзилиб қолдим. Ҳеч нарса мени хурсанд қила олмасди. Менинг ҳам ҳаётга қизиқишим йўқолди. Орадан бир неча йил ўтгач, ўша дугонамнинг ота-онасини кўриб қолдим. Улар билан узоқ ўтириб гаплашдик. Дугонамнинг отаси ўшанда қизининг бундай қилишига нима сабаб бўлганини айтиб ва ўшанда бунга эътибор қилмаганидан афсусланди. Мен чўпондан эшитганларим ва дугонамнинг ўлими сабабларини кўп ўйладим. Бунинг сабаби менинг ҳам тақдиримга яқин эди. Шундан сўнг Исо Масиҳни Нажоткорим ва ҳаётим Эгаси деб қабул қилдим. Ўшандан кейин бир неча йиллар олдин қадрдонимнинг ўлимига сабаб бўлган нарсалар ҳақида яхшироқ тушуна бошладим. Бу ҳақида сизларга ҳам айтиб бераман. Худованд бизларга гуноҳларимиздан қутулишга нажот йўлини очиб берган бўлса ҳам, инсон нажот топганидан кейин Худонинг фарзанди сифатида Унинг амрларига амал қилиб яшаши кераклигини унутади.

Narrator 2 Аввалгидек, эски одатлари ва ҳаёт тарзи билан яшайди. Душманимиз шайтон эса бизга қарши турли васвасаларни донолик билан ишлатади. Ўсиб келаётган ёшларнинг бугунги ҳолатига бир қаранг. Ҳаммасининг қўлида телефон ё интернетда ё однокласникида ўтирган бўлади. Кўчада ҳам, уйда ҳам кўзлари фақат экранга тикилган. Бу аҳволда улар қачон Худога қарашга вақт топади? Тинимсиз экранга тикилган, доим бемаза рекламалар ва филмлар кўрадиган бу ёшларнинг онги заҳарланади. Худодан узоқлашади. Бунинг оқибатида эса тушкунликка тушадиган, асабий ва жаҳлдор бўлиб улғаядилар. Менинг дугонам ҳам тушкунликка тушиб қолган, мен эса буни сезмаганман. Ҳатто ота-онаси ҳам. Энди эса ҳар куни Худога қарашни ва ҳар бир кун учун Ундан донолик олишни билиб олдим.” Бу биродаримиз ҳозир имонга келган ёшларга Худо йўлида қандай тўғри яшашни ўргатмоқда.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top