Narrator 1 Ассалому алайкум. Худонинг фарзандлари сифатида биз ҳар куни қандай яшаяпмиз? Биздан анча аввалги илк жамоат аъзолари Худо ахдига қандай муносабатда бўлишган? Бугун ана шулар ҳақида суҳбатлашамиз. 2 Коринфликлар 2 боб 17 оятида Павлуснинг бенуқсон ҳақиқатгўйлигини кўрсак бўлади. Бу эса қуйидаги сўзларда мужассамдир: “Худо томонидан юборилган ва Масиҳ хизматида бўлган кишилардек, Худонинг кўзи олдида соф кўнгилдан воизлик қилмоқдамиз.” Сўнгра, қуйидаги оятда рад этиб бўлмас ҳақиқат ҳақида гап кетади. Учинчи бобдаги биринчидан учинчи оятларда Павлус қуйидаги сўзларни айтяпти, “Бутун инсонлар томонидан тан олинган ва ўқилаётган, бизнинг қалбимизга ёзилган тавсияномамиз – мана сизларсиз. Очиқ кўриниб турибдики, бизнинг хизматимиз орқали ёзилган Масиҳнинг мактуби сизларсиз.
Narrator 2 Бу сиёҳ билан эмас, балки барҳаёт Худонинг Руҳи билан ёзилган ҳамда тош лавҳаларга эмас, балки инсон қалблари бўлган эт лавҳаларга ёзилган мактубдир.” “Бундай масъулиятга ким лойиқ? (2Кор. 2:16)” деган савол билан Павлус айнан шуни назарда тутмоқда. Бундай ажойиб ҳаётнинг сирини қаердан топасиз? Унинг жавоби эса Янги Аҳддадир. Учинчи бобнинг тўртинчидан олтинчи оятларда Павлус қуйидаги оятларни айтади, Биз Масиҳ туфайли Худо ҳузурида шундай ишончга сазовормиз. Лекин бунга гўё ўз-ўзимиздан, ўз қобилиятимиз билан муваффақ бўлмаганмиз. Бизнинг қобилиятимиз фақат Худодандир. У бизга Янги Аҳднинг хизматкорлари бўлишдай қобилиятни берди. Бу хизмат эса Қонун ҳарфи асосида эмас, Илоҳий Руҳ асосида содир бўлмоқда. Ҳарф ўлдиради, Руҳ эса ҳаёт бағишлайди. (2Кор. 3:4-6) Барчамиз Эски Аҳдга асосан дунёга келамиз.
Narrator 1 Эски Аҳд эса ўз ўрнида Янги Аҳддан фарқланади ва бу фарқни айнан Масиҳий бўлганимизда билишимиз мумкин. Лекин, Масиҳийга айланиш дегани автоматик равишда Янги Аҳдга асосланиб йўл тутиш дегани эмас. Айнан шунинг
сабаби билан, ҳозирда кўпгина Масиҳийларнинг чалкашиб кетганини, имонсизлардан фарқли ўлароқ ҳавотирда эканларини кўзатишингиз мумкин. Улар Масиҳийга айланганларига қарамасдан, Масиҳий бўлишнинг қадриятини ўрганишмаган. Раббимиз Исо Масиҳда мужассам бўлган Янги Аҳд орқали амал қилишни ва ҳаёт кечиришни ўрганмаганлар. Улар ҳалигача кўпроқ Эски Аҳдга таянган ҳолда иш тутишмоқда. Айнан шу сабаб билан уларнинг ҳаётлари чалкаш бўлиб қолган. Хўш, “Эски Аҳд” деганда мен нимани назарда тутяпман? Павлус Эски Аҳдни Мусо қонунлари билан боғлаган. У бу ҳақда “Тош устига ёзилган ҳарф ўлдиради (2 Кор. 3:6)” демоқда ва ҳоказо.
Narrator 2 Нима учун Павлус Мусо Қонунини бу билан боғламоқда? Бунинг сабаби эса, Қонунинг бизга берилиши орқали инсонларнинг ҳаёти Одам-атодан васият қилиниб олинганини кўрсатиш эди, бу қонун қоидалар аслида одамни ҳалос этмайди ва гунохкор табиятга эга эканимизни намойиш этади, ҳолос. Қонун айнан шуни очиқ-ойдин қилади, бошқа ҳеч нарса қилмайди. Қонун биздан барча қонунларга итоат қилишимизни талаб этади, оҳиратда эса, буни уддасидан чиқа олмаслигимизга амин бўламиз ҳолос.
Янги Аҳдни эса Павлус қуйидаги сўзлар билан ифодалайди: Биздан бирон нарса келмайди, аксинча, ҳамма нарса Худодан келади: Лекин бунга гўё ўз-ўзимиздан, ўз қобилиятимиз билан муваффақ бўлмаганмиз (яъни биздан бирон нарса келмайди). Бизнинг қобилиятимиз фақат Худодандир (яъни ҳамма нарса Худодандир) (2Кор. 3:5)