3:19

Ҳақиқат 2 қисм

MP3

Ассалому алайкум. Ҳаётда шайтоннинг алдовларига учиб қолмаслик учун, ҳақиқатни билиш лозим. Мен Лола бу ҳақиқатлар ҳақида ўтган галги суҳбатимизда бироз маълумот берган эдим. Бугун эса шу ҳақиқатларнинг давомини тинглашингиз мумкин. Аммо, ундан олдин ўтган сафар гаплашган ҳақиқатларимизни қисқача эслаб ўтамиз. 1) Худо яхши. Ҳолатларимиз ва ҳис-туйғуларимизнинг ўзгарганига қарамай, У яхшилигича қолаверади. 2) Худо мени севади ва менга яхшилик тилайди. Биз фақат Ундагина ҳақиқий шодликни ҳис қилишимизни У билади, шунинг учун ҳам Унинг олдига келишимизга ундайди. 3) Худо мени қандай бўлсам шундайлигимча қабул қилади. Ота-онам ёки бошқалар мендан юз ўгирса ҳам Худованд мени ташлаб кетмайди. 4) Фақат Худо мени бахтли қила олади. Унда менга зарур ҳамма нарса бор.

Мана энди ҳақиқатларнинг давомини тинглашингиз мумкин.

5. Худога ишонса бўлади. Худо Ўз ваъдасини ҳар доим бажаради. У бизни ҳеч қачон ташлаб кетмасликка ваъда берган. У бизни уялтириб қўймасликка ваъда берган. Вақти-вақти билан ўз-ўзимизга шундай дейишимиз керак: «Худо мени ҳеч қачон уялтириб қўймаган, демак ҳозир ҳам уялтириб қўймайди.»

6. Худо хато қилмайди. Одамлар ҳаётларини бутунлай ўзгартириб юборадиган хатолар қилади. Аммо Худо азалдан белгилаб қўйган режаларини бажаради. Инсоннинг ҳеч қандай хатоси Худо режасининг амалга ошишига ҳалал беролмайди. Агар биз ўзимизни Масиҳнинг қўлларига топширсак, бизнинг ҳаётимизда фақат У йўл қўйган нарсалар бўлади. Аюб пайғамбарни эсланг. Шайтон унга қанча қийинчиликлар келтирган бўлса ҳам, Худо ҳолатни Ўз қўлида тутиб турди. Худонинг хизматкорига қўл теккизиш учун шайтон Худодан рухсат сўраши керак эди. Худо Ўз фарзандларининг ҳаётида ҳеч қандай хато қилмайди. Кимдир шундай деган экан: «Агар биз Худо бизнинг ҳаётимизда қилмоқчи бўлган нарсаларнинг ҳаммасини билганимизда ҳеч иккиланмай, Унинг иродасини танлаган бўлар эдик».

7. Худонинг инояти менга етарли. Мен Худонинг фарзандиман, шунинг учун ҳам Худонинг инояти етмайдиган ҳолатларга тушиб қолмайман. Мен кучсиз бўлганимда У қудратлидир. Мен тушкунликка тушганимда У қудратлидир. Менда куч қолмаганида У мени қувватлантиради. Сиз ҳозир қандай аҳволда бўлманг, Унинг инояти сиз учун етарлидир. Эртага ёки келажакда сизнинг ҳаётингизда нимаики содир бўлмасин, Унинг инояти сиз учун етарли бўлади. Ўтмиши аччиқ бўлганлар учун Унинг инояти етарли. Ëлғиз оналар учун Унинг инояти етарли. Ëш болали оналар учун Унинг инояти етарли. Қари ва ҳаста ота-онасига қараётганлар учун Унинг инояти етарли. Бевалар, ногиронлар, қариялар уйидагилар учун Унинг инояти етарли. Бу ҳақиқатни сиз ўз-ўзингизга қайта-қайта айтишингиз керак. Ҳаётингизнинг ҳар қандай даврида, ҳар қандай ҳолатларда Унинг инояти сиз учун етарли эканини унутманг. Унинг инояти сиз учун, мен учун ҳаммамиз учун етарлидир. Азизлар Худонинг биз учун ҳақиқатлари ҳали ниҳоясига етгани йўқ. Агар кейинги сафар ҳам бизлар билан бирга бўлсангиз, яна кўпроқ ҳақиқатлардан боҳабар бўласиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top