Narrator 1 Ассалому алайкум. Худованд бизларни ёмон кунлар келиши ҳақида огоҳлантиради: “Шу сабабдан ёмон кунда қаршилик кўрсата олишингиз учун, Худонинг қурол аслаҳаларини кўтаринглар, токи бутун тадбиркорлик билан иш тутиб, ўрнингизда маҳкам тура олинглар. ”Мана шу кунларга тайёр бўлишимиз учун Худованд бизни огоҳлантиради. Нима учун ёмон кунлар келиши ҳақида айтилганини биласизми? Ёмон кунлар келишининг асосан учта сабаби бор: Чунки бизлар шайтон ҳукмронлик қилаётган дунёда яшаяпмиз. Қозонга яқинлашганда куяси юқмаслигининг иложи йўқ. Хушёр ва бедор бўлинглар, чунки душманингиз иблис бўкираётган шердай кимнидир ютиб юбориш учун излаб юрибди” дейди Калом.
Narrator 2 Ёмон кунлар келишининг иккинчи сабаби — Худо бизларни Осмон Шоҳлигига тайёрламоқда. Бунинг учун бизларда руҳнинг самаралари шаклланиши лозим. Руҳнинг самараси эса: севги, қувонч, тинчлик, сабр-тоқат, эзгулик, меҳрибонлик, имон, мулойимлик ва ўзини тийишдир. Бундайларга қарши қонун йўқдир (Гал.5:22-23). Улар фақат азоблар вақтидагина шаклланади. Бизлар узоқ бардош бериш учун ёки кўникувчан бўлиш учун вазиятлар туғилмаса қандай қилиб, узоқ бардош ёки кўникувчанликни ўрганишимиз мумкин? Пўлат оловда тобланганидек, бизларнинг ҳам хулқ атворимиз азоблар орқали баркамол бўлади.
Narrator 1 Бизларни Исо Масиҳдаги Ўзининг абадий шуҳратига даъват этган Худо барча иноятнинг Худосидир. Қисқа бир муддат азоб чекканингиздан кейин, Унинг Ўзи сизларни мақсадингизга эриштиради, куч-қудратли, саботли ва мустаҳкам қилиб қўяди”. Ҳатто Исо Масиҳ ҳам азоблар орқали баркамол бўлган, бизлар эса Унинг ортидан боришга даъват этилганмиз. Худо кўп ўғилларни улуғликка эриштирмоқчи бўлиб, уларнинг нажот Асосчиси – Исони ҳам азоб- уқубатлар орқали камолга эриштиришни муносиб кўрди.” Улар: “Чидай оламиз”, — деб жавоб беришди. Исо уларга деди: “Сизлар-ку Мен ичадиган заққум косани ичиб, ботадиган қайғу-аламларимга ўзингиз ҳам дучор бўласизлар…” (Мар.10:39).
Narrator 2 Кўпчилигимиз, Исо Масиҳни қабул қилгач, Худонинг паноҳи остига кирамиз, энди ҳаётимизда бирор кўнгилсиз воқеа содир бўлмайди,-деб ўйлаган эдик. Лекин Худо бизларнинг ҳаётимизда ёвуз кунлар келмаслигини кафолатламайди, балки ёвуз кунлар келганда улардан муваффақиятли олиб чиқишни кафолатлайди. Агар ёмон кунлар келадиган бўлса, унда ҳаётимиз имонсизларникидан нима билан фарқланади? Имонлиларга азобли кунларида Раббий ёнларида бўлишни ва уларни ҳар қандай бахтсизликдан олиб чиқишни кафолатлайди. Калом шундай дейди: “У Мени чақирган чоғида жавоб бераман, Қайғули кунида у билан бирга бўламан…” Худонинг бу ваъдалари бизга қанот ва умид бағишлайди. Умидингиз ва мақсадингизни йўқотманг.