Narrator 1 Ассалому алайкум. Бир куни Муқаддас Каломни вароқлаб туриб, Худога дили яқин бўлган инсонлардан бири ҳақида ўқиб қолдим. Унинг исми Элифаз. У ким бўлган дейсизми? Келинг, унинг ким ва қандай одам бўлганини Муқаддас Каломда берилган оятлар орқали билиб оламиз. Аюб пайғамбар ҳақида ўқиган бўлсангиз, Унинг қанчалик оғир дардга чидагани ҳақида ҳам биласиз. Каломда унинг дўстлари ҳақида шундай ёзилган. Аюбнинг уч дўсти унининг бошига тушган кулфатларни эшитиб, ҳар бири ўз уйидан чиқиб, бирга учрашишди. Бу одат сизга таниш эшитилмаяптими? Биз ҳам ҳаста ва бошига оғир кулфат тушган дўстларимизга далда бериш учун борамиз. Улар Аюбга маслаҳат бериб, уни юпатиш ниятида йиғилган эдилар. Уларнинг исмлари Элифаз, Билдад ва Зўфар эди. Шундан кейин Элифаз шундай деди:
Narrator 2 “Бир сўз айтсам, хафа бўлмайсанми? Ахир, ким гапирмай тура олади? Сен кўпларга насиҳат қилиб, ожизларга ёрдам берар эдинг. Ўз сўзларинг билан қийналганларга далда берар, иккиланганларга маҳкам туришга ёрдам берар эдинг. Энди эса мана шу нарсалар ўз бошингга тушганда сабрсизлик қиляпсан, ўзингга келганда, ҳайрон бўляпсан. Худодан қўрқишинг сенинг ишончинг эмасми, йўлларинг тўғрилиги сенга умид бермайдими?!” Жуда яхши айтилган сўзлар. У дўстининг қилган ишларини ўзига эслатиб унга далда беришга ҳаракат қилган. Оғир ҳолатидан чиқаришга умид қилиб, далда берувчи сўзларни танлаб гапирган. Унинг бу сўзларидан дўстини яхши билишини ва уни яхши кўришини билиш мумкин. У донолик билан сўзларини танлаб гапирган.
Narrator 1 Ишончим комил, Худованд Аюбга ёрдам бериш, Худо йўл қўйган қийинчилик пайтида бир оз сабр қилиши учун, унга далда бериш учун дўстларини юборгани аниқ. Элифаз сўзларини давом эттириб деди: “Ўйлаб кўргин-чи, қачон айбсиз инсон ҳалок бўлган? Қаерда ҳақ киши йўқ қилинади? Ўз ҳаётимда кўрганман, ким фосиқлик, ғам-ғусса экса, худди ўшани ўради. … Одамлар ўз Яратганининг олдида пок бўла оладими?!” Бу билан у “Дўстим яхшилаб ўйлаб кўр, балки қаердадир билмай гунох қилгандирсан. Ана шунинг учун тавба қил ва кулфатингдан тезроқ ҳалос бўл”, демоқчи эди. Элифаз инсоний фикр юритаётган бўлса-да, Аюб унинг сўзларини тинглаб, ўзининг ҳаётини кўздан кечириши, айбсиз эканига яна бир карра амин бўлиб, бошига тушгани Худонинг бир режаси эканини англаши керак эди.
Narrator 2 Аммо биламизки, Аюб чиндан ҳам солих, унга шундай қийинчиликни беришда Худонинг ўз сабаби бор эди. Мен эса унинг ҳолатида бўлсам, Худони қидирган бўлар, ва ўз арзимни Худога айтар эдим. У ҳам шундай қилгани аниқ, аммо кетма-кет келган кулфат ва охири дахшатли касаллик уни тушкунликка тушириб қўйган эди. Бироқ У шундай буюк ишлар қиладики, уларни тушуниб бўлмайди, У қилган мўъжизаларнинг сон-саноғи йўқ. “Худо танбеҳ берганлар қандай бахтлидирлар, шунинг учун Қудратли Худонинг тарбиясини ёмон кўрмагин. Унинг Ўзи яралаб, Ўзи боғлаб қўяр, Унинг Ўзи уриб, Ўзи шифо берар. Ўз тажрибамиздан биламиз, буларнинг ҳаммаси тўғри. Насиҳатларимизга қулоқ солиб, қабул қилгин”. У сўзлари билан дўстига далда ва мададкор бўлди. Хасталик бошланиб то тугагунча Худованд турли усуллар билан унга бу ҳасталик чоғида мадад бериб турди. Агар сизнинг ҳаётингизда ҳам шундай оғир ҳолатлар бўлса, билингки, Худованд бу учун куч ва чидам беради.