3:27

Хушхабарни тарғиб қилиш

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи мухлисларимиз, сиз азиз биродарлар билан яна радиомиз тўлқинлари орқали учрашиб турганимиз учун Раббимиз Исо Масиҳга раҳматлар айтамиз. Азиз биродарлар, ҳеч ким, ҳеч қачон Хушхабар айтишнинг зарурлиги ва аҳамияти ҳақида шубҳаланмаслиги керак. Хушхабар айтиш чиндан ҳам қийин ва мураккаб ишдир, шунинг учун бу соҳада етарлича тажрибага эга бўлмаган хизматчиларни бу иш кўпинча қўрқувга солади.Чунки икки тарафнинг ҳам ўзига яраша тўғри томонлари ҳам бор.

Ҳазрати Исонинг шогирдлари ҳам, ҳозирда Хушхабарни тарғиб қилиш хизматини олиб бораётган одамлар дуч келгани каби, ўз вақтида мана шундай ва бундан ҳам оғир қийинчиликларга дуч келишган. Лекин Матто баён этган Хушхабарни ўқиганимизда бизга умид ва тасалли беради. Азиз биродарлар, Инжилдаги Матто Хушхабар китобининг 4 боби 19 оятида Раббимиз Уни изидан юришимизга даъват қилади: яъни “Мени орқамдан юринглар, Мен сизларни инсон овчилари қиламан” -деб айтади.

Ҳазрати Исонинг шогирдлари эга бўлган балиқчилик тажрибаларидан Худованд бошқа мақсадларда фойдаланишни хоҳлади. Улар ёрдамида У Ўз Жамаотлари ва имонлилар ичида айрим масалаларда ҳар хил фикрлар бўлиши мумкин, аммо инсонларнинг нажот топишини хоҳлаш ва уларга Хушхабарни етказиш фикри барча жамаотларда ва имонлиларда якдил фикр бўлиши керак. Барча масиҳийлар гуноҳкор инсонларни қутқаришда ҳамкорлик қилиш керак. Ҳар бир одам Хушхабар эшитиб, Исо Масиҳга имон келтириш имкониятига эга бўлиши учун у одамларга Хушхабарни тарғиб қилувчи хушхабарчиларни юбориш лозим.

Римликларга мактубининг 10 боби 14 ва15 оятларида. “ТАРҒИБ ҚИЛУВЧИ БЎЛМАСА, ҚАНДАЙ ЭШИТАДИЛАР? — деб ёзилган. Масиҳийлар тадқиқот ишларини давом эттиришлари ва Инжил Хушхабари етиб бормаган жойларни аниқлашлари, Инжил Хушхабарини эшитмаган шаҳар, маҳалла, қишлоқлардаги одамларга етказишлари керак. Сўнг, Хушхабар имкониятларидан келиб чиққан ҳолда жойларда янги жамоатлар ташкил қилиш ҳақида ўйлашлари керак. “Ундан хабарсиз бўлганлар кўргайлар, У ҳақда эшитмаганлар англайдилар.” Римликларга мактуби 15 боби 21 ояти. Раббимиз осмонга кўтарилмасдан олдин, Ўз шогирдларига Худованд ва Унинг Шоҳлиги ҳақида дунёга гувоҳлик бериш мажбуриятини топширган.

Ҳаворийлар бу топшириқни олган биринчи имонлилар эдилар, улар ўз гувоҳликларини баён қилишлари кераклигини тушундилар ва бунинг учун улар нотиқлар ва Масиҳнинг элчилари бўлишлари кераклигини ҳам тушуниб етдилар. Бу мажбурият бизни Ўзига қабул қилган дунёга хизмат қилиш учун юборган Худо ҳақида илоҳий ҳақиқатларни ишончли ва ҳаққоний қилиб гапириб беришни назарда тутади. Ҳаворий Павлус буни яхши тушунган ва бу вазифани ўзининг Худо ва адашган дунё олдидаги бурчи ва мажбурияти деб қабул қилган. Шунинг билан азиз радио тингловчи биродарлар, бугунги мавзумиз ҳам ўз ниҳоясига етиб бормоқда. Бизнинг интернетдаги сайтимизнинг манзили: www.dilkashradio.com Яна радиомиз тўлқинлари орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг, азиз биродарлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top