3:22

Уй гуруҳлари 153

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Сизлар билан яна радиомиз қаршисида ғойибона бўлсада учрашиб турганимиздан Худовандимизга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Ҳурматли кичик уй гуруҳидаги биродарлар, кўпинча биз Исони бошқалар билан суҳбатлашётганида камдан-кам ёлғиз кўрамиз. Ҳушхабарда шунақа вазиятлар саноқлидир: масалан, самариялик аёл ва Никодим. Шу иккита вазиятда улар Раббимизнинг издошлари бўлишлари учун, Исо шу инсонларга унинг кимлигини тушунтириб беряпти.

Бу Хушхабар айтиш пайти эди ва шу вазиятда Исо иккита инсон билан холи қолишининг сабаби, бу махсус вазият уларнинг, яъни Самариялик ва Никодим жамиятида содир бўлди. Бошқа тарафдан, биз Исони ўқитаётганига ва устозлик қилаётганига қарасак, У кичик гуруҳда эди. Исо халқни ўргатётганда кўпинча очиқ жойларда, яъни Палестина шаҳарларининг далаларида ёки қишлоқларида бўлар эди. Агарда одамларни бирма-бир шогирд қилса, бу зўр бўлар эди, Хушхабарда Исо билан шахсий шогирдлик ёзилган бўлар эди, аммо у ерда шундай ёзувлар йўқ. Исонинг ердаги ҳизмати давомида, балки, У битта шогирди билан ўтказган пайтлар бўлгандир.

Аммо Хушхабарда Исонинг фақатгина битта шогирд билан юриши ҳақида кўрсатилмаган. У кўпинча ўн иккитаси билан ёки ҳалойиқ билан, ёки айрим пайтда у шогирдларининг кичикроқ гуруҳи билан жуда кўплаб шахсий пайтларини ўтқазар эди. Энди азиз радио тингловчи биродарлар, шу ўринда нимага деган савол туғилади? Раббимиз Исо Масиҳ тайинли ўзгариш учун бирма-бир шогирдликнинг қийинчиликларидан кўра, тенг равишдаги устозликнинг фойда тарафларини тушунар эди. Ўзини атрофини ёпадиган жамиятларда шахсга кўпинча маҳалла қанчалик муҳимлик тушунчаси етишмайди.

Шунинг учун Исо кичик ва бир-бирига яқин маҳалла шароитида ўқитди. Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, Раббимиз Исо Масиҳнинг ушбу намунаси ҳар бир кичик уй гуруҳлари учун жуда фойдали намуна бўлиб хизмат қилади. Азиз биродарлар, албатта ҳозирги кунда шароитни инобатга оладиган бўлсак, бемалол Хушхабар айтиш анча мушкул бўлиб қолди. Лекин Худованд биз масиҳийлар учун унданда каттароқ ва янада фойдалироқ йўлни кўрсатмоқда. Ушбу йўл азизлар, шогирд таёрлашдир.

Азизлар, агарда кичик уй гуруҳида ўнта биродар бўладиган бўлса, шундан бешта биродар шогирдлик билан шуғулланса, демак, яна бешта биродар гуруҳингизга келиб қўшилди деган гап бу. Шунинг учун Раббимиз Исо Масиҳ самога Отасининг олдига кўтарилишдан бироз аввалроқ, ҳар бир масиҳий биродарларга шогирд орттиринглар, деб айтган эди. Келинг азиз биродарлар, Раббимизнинг ушбу буйруғига амал қилган ҳолда шогирдлик учун бел боғлаб хизмат қилайлик. Шунинг билан азиз биродарлар, кичик уй гуруҳларига бағишланган бугунги мавзумиз ҳам ўз ниҳоясига етди. Сиз азизлар билан хайрлашишдан аввал сизга ўзимизнинг интернет сайтимиз манзилини айтиб ўтсам: www.dilkashradio.com Яна тўлқинларимизда учрашгунча хайр омон бўлинг, азизлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top