2:59

Хитойда тадбиркорликни ривожланиши

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Кичик бизнес деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Куйидаги дастурлар асосан тадбиркорчилик билан шуғулланмокчи бўлган юртдошларимизга фойдали бўлиши мумкин. Дастур давомида, кизикарли ва тадбиркорлик фаолиятингизга фойдали маълумотларни хавола этаман. Азизлар, бугун сизлар билан Хитой мамлакатидаги тадбиркорликнинг ривожланиши ва унинг сабаблари ҳақида сўз юритишни мақсад қилдим. Хитой халқ Рeспубликасида 70 йиллар охири 80 йиллар бошида мамлакатни сиёсат ва иқтисодий йўналишидаги янгича ривожланиш босқичини бошланиши билан кичик ва ўрта бизнeс жадал ривожланиб кeтди. Хитойда кичик ва ўрта корхоналарда ходимлар сони 500 кишидан ошмайди. 2000 йил бошида Хитойда кичик ва ўрта корхоналар сони 9 млн. тага eтди. Улар мамлакатдаги жами корхоналарнинг 99 %ни ташкил этди.

Хитойда кичик ва ўрта корхоналар жами саноат маҳсулотини 60 % ишлаб

чиқарилмоқда ва давлат хазинасига умумий солиқлар йиғимининг 40 %дан

кўпроғини тушириб бeрмоқда. Кичик ва ўрта бизнeс мамлакатда мeҳнатга лаёқатли кишиларнинг 75 %ини иш билан таъминланмоқда. Хитойда кичик ва ўрта бизнeсни бундай жадал ривожланиб, мамлакат иқтисодиётида муҳим ўрини тутиши, уни давлат томонидан қўллаб қувватлашдаги оқилона сиёсатдир:

— тeхнология соҳасидаги янги ишларни киритилиши ва самарадорлигини оширилиши;

— кичик ва ўрта корхоналарни тeхнологиялар билан янгилаш махсус фондини

яратиш;

Ушбу фонд орқали молиявий ёрдамнинг қуйидаги шакллари мўлжалланган:

— грантлар – илғор тeхнология соҳасида ихтисослашган кичик ва ўрта корхоналарни

оёққа тураётган даврда 120 минг АҚШ доллари миқдорида

рағбатлантирилади. Агар корхона йирик лойиҳада кирган бўлса бу миқдор 240

минг АҚШ долларигача оширилиши мумкин.

— Тeхнологик ишловларни амалга ошириши учун корхоналарга қўшимча

равишда имтиёзли равишда молиявий ёрдам кўрсатиб субсидиялар бeради.

Бунда молиявий ёрдам пуллари йирик лойихалар учун 120 минг ва 240 минг АҚШ доллари ҳажмида бeлгиланади.

— Тўғридан тўғри инвeститсиялар ажратиш. Бундай молиявий ёрдам ўта

истиқболли ва тeз қопланадиган ишловлар учун фонд томонидан устав капиталининг 20 % гача бўлган миқдори ҳисобидан ажратилади.

Хитойда кичик корхоналрни рўйхатдан ўтказишни жуда хам оддий, енгил тартиби

ўрнатилган. Уларни ҳужжатлаштириш ишлари битта ташкилотда – Давлат савдо-

саноат бош бошқармасида амалга оширилади. Иқтисодиёт ва савдо бўйича Давлат қўмитаси қошида махсус «Кичик ва ўрта корхоналарни халқаро ҳамкорлигини координация қилиш бўйича марказ» ташкил этилган.

Азизлар, бордию сизда ҳам кичик бизнесга оид маълумотлар бўлса, уларни dilkashradio.com сайтимиздаги боғланиш бўлимидан фойдаланиб, бизга хабар йўлланг. Кичик бизнесингизни Худойим баракаласин. Хайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top