2:54

Раҳм-шафқат 1 қисм

MP3

Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Ҳар бир масиҳий бир кун эмас бир кун, қувғинга, ёки имони билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келиши табиийдир. Чунки, қул ўз хўжайинидан устун бўлмас. Раббимизни қувғин қилишган экан, демак, биз ҳам шунга доим тайёр бўлишимиз керак.

Раҳм–шафқат — бу лойиқ бўлмаган ва ҳеч қачон лойиқ бўлмайдиган одамларга нисбатан эзгулик ёки яхшиликни намоён этишни билдиради. Худо раҳм–шафқатини кўрсатиши ҳар доим қандайдир иш ёки нимагадир асосланган хизмат бўйича ниманидир олишга тескари қўйилади. Ҳар сафар гап раҳм–шафқат борасида кетса, шу нарса кўзда тутиладики, яъни бу эҳсон хизматга мувофиқ олинмаган. Ҳеч қандай ҳолатда олувчи хизмат қилганига яраша олмайди. Раҳм–шафқат фақатгина эҳсон қилувчининг меҳри туфайли содир бўлади.

Бундан ташқари, раҳм–шафқат мутлақ ва тўла–тўкис текин амалга оширилади. Ҳеч ким ва ҳеч қачон раҳм–шафқат учун тўлашни сўрамайди. Ҳаттоки агар сиз жуда хоҳласангиз ҳам, буни қила олмасдингиз. Раҳм–шафқат бизга текин келади ва қандай вазият бўлмасин текин бўлади. Бу шунчаки нолойиқ хайрихоҳлик — кўпроқ камситилган ва рад этилган одамларга нисбатан.

Исо Унинг Шоҳлигида хизмат қилган буюк бўлишини эслатиш мақсадида самодан тушди. Ҳокимият зинапояси юқорига интилади, раҳм–шафқат зинаси эса пастга қарайди. “Юқорига йўналтирилган севги топиниш демак; ташқарига интилган севги яқинлик деб; пастга қараган севги раҳм–шафқат деб аталади”.

Исо раҳм–шафқатли муносабатларга ўргатди ва раҳмдиллик ила яшади. Ҳаворий Юҳанно, Исонинг шуҳрати “иноят ва ҳақиқатга тўла” эди, — дейди (Юҳ. 1:14). Исо келди ва иккиюзламачи диний даҳолар тарафидан қилинган талаблар, қоидалар, буйруқлар, шартлар орасида ноодатий ва кутилмаган тарзда хизмат қилди.

Раҳмдиллик ва иноят борасида фикр қилиб, ҳаворий Юҳанно давом этади: “Унинг камолотидан биз ҳаммамиз иноят устига иноят олдик” (Юҳ. 1:16). Юҳанно ва бошқа шогирдлар машҳур кишиларга айланди. Улар Унга ўхшай бошлади. Бу одамлар
Унинг бардоши, ҳар нарсани қабул қилувчилиги, севгиси, илиқлиги ва улар ҳаётида бутунлай акс этган ҳамдардлиги билан нур таратиб турарди.

Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг dilkashradio.com сайтига кириб ҳабар қолдиринг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top