3:29

Асаларилар ва боғлар

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Атрофимизда учиб юрган асаларилар фақатгина шифобахш асали билан фойдали эмаслигини яхши биласиз. Бугунги суҳбатимиздан уларнинг бошқа ажойиб қирраларига гувоҳ бўласиз. Табиатнинг экологик ҳолатини мувофиқлаштириб туришда асаларилар ўрнини бошқа ҳеч қандай жониворлар боса олмайди. Шунингдек, қишлоқ хўжалик ходимларининг сўзларига кўра, экинларни асаларилар ёрдамида чанглатиш экинлар ҳосилдорлиги оширишга катта таъсир бор. Ғўза ўсимлиги асаларилар билан чанглатилса, ҳосилдорлик 25 фоизгача ортиши, кўсаклар сони 12-13 фоизга кўпайиши илмий жиҳатдан исботланган.
Асаларилар ғўза, мевали боғлар, полиз ва резавор мевалар гулини четдан чанглатиш натижасида уларни турларни соғломлаштириш ва юқори маҳсулдор навларни вужудга келтиришга шароит яратади.

Narrator 2 Асаларилар орқали боғларда, сабзовотларда, экинлар уруғчилигида ва пахтачиликда гулларни четдан чанглатишни ташкил этиш — уларнининг биргина хосилдорлигини ошириб қолмасдан, меваларни ва сабзовотларни ҳаридорбоп кўринишни яхшилайди. Асаларилар билан чанглантирилган дарахтлар ва ўсимликлар уруғидан экилган ўсимликлар, мевалар, сабзовотлар ва полиз экинларни ўсиш қобилияти ва маҳсулдорлиги ҳам юқори бўлиши тажрибаларда синалган. 
Яна шуни айтиш жоизки, асаларилар ёрдамида боғларни чанглатиш ўз вақтида боғда гулчанги кўп бўлган вақтда ўтказилган бўлса, ҳосилдорлиги ошиши билан бирга етиштирилган махсулот таркибида протеин ва қанд миқдори ҳам юқори бўлиши ҳисобига улардан сифатли меваси ҳосил бўлади.

Narrator 1 Дарахтларни гуллаш вақтида боғзорларга асалари оилаларни жойлаштирилиб, асаларилар ёрдамида чанглантирганда боғларни хосилдорлиги ошган. Асаларичилик уюшмасида қишлоқ хўжалик экинларни асаларилар билан чанглатиш ҳисобига мевали дарахтлар хосилдорлигини ошириш бўйича олиб борилган илмий тадқиқот ишларида ўрганиб кўрилган. Масалан, шафтоли ҳосилдорлиги 1,2 мартага, бехи 1,43 мартага, олма хосилдорлиги 6-8,3 мартагача, олхўри ҳосилдорлиги 8-11 мартага, гилос ҳосилдорлиги 15-20 мартагача ва ўрик ҳосилдорлиги эса 5-5,9 мартагача ошганлиги аниқланган.  Асалари билан чанглатиш режалаштирилган боғ тўртбурчак ёки айлана шаклда бўлса 40-50 та асалари оиласини боғни ўрта қисмига жойлаштириш керак бўлади. Боғ атрофида асалариларни диққатини жалб қиладиган ўсимликлар бўлмаслиги керак.

Narrator 2 Боғларни ички қисмига беда ва рапс экиш мақсадга мувофиқдир. Беда ёки рапсни ўриб олгач ёки уни ҳайдаб ташлангандан сўнг, бу ерда уларни томирлари ҳам қолиб, боғни хосилдорлиги ошади, бу ўсимликлар гуллаш ҳисобига боғда асаларларни сақлашга, мевали дарахтларни асаларилар орқали чанглатиш имконият яратилиб, боғлар ҳосилдорлигини оширишга имконият бўлади.  Бир гектар ўсимлик ва боғларни чанглаш учун керак бўладиган асалари оилаларининг сони бўйича ўтказилган тажирбаларга асосланиб, қуйидаги миқдордаги асалари оиласи тавсия этилади. Бир гектар узумзорга 2-3 та асалари оиласи, уруғлик пиёзга 0,5-1 та асалари оиласи, уруғлик сабзи 0,5-1 та, олма, олхури, беҳи, нок, ўрик, шафтоли каби мевалар 3 тадан ва олча ҳамда гилос ўсимликларига эса 4 тадан асалари оиласи жойлаштириш тавсия этилади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top