3:06

Ота билан ўғил

MP3

Салом азизлар. Ибодат мавзусига бағишланган дастуримизга хуш келибсиз.

Испанияда бир воқея юз берган экан. Бир қишлоқда, ота ва ўғил жанжаллашиб, бир бирини хафа қилиб, бир бирига қўпол сўзларни айтиб уришиб қолишибди. Ўғли отасидан ҳафа бўлиб, унга, “Сиздан воз кечдим, сизга ҳеч қачон қўлимни узатмайман” дебди. Отаси ҳам, ўз ўрнида, уни оқ қилиб, бошқа хеч қачон қабул қилмаслигини айтибди. Ўғил, зарда қилиб эшикни қаттиқ ёпиб уйдан чиқиб, шахар томон йўл олибди. Йиллар ўтиб, отаси, ўғлига айтган ёмон сўзлардан пушаймон бўлиб, ўғлини жуда соғинибди. Уни яна кўрармикинман деган саволлар қийнаб, унга тинчлик бермабди. Шунда, ота қалби чидолмай, ўғлини излаб топиш мақсадида шаҳарга отланибди. Деярли бутун мамлакатни кесиб ўтиб, у Мадрид шаҳрига етиб келибди. Мадрид шаҳрининг марказида чарчаб кетган ота, бир одамнинг маслаҳати билан, ўғлини топиш мақсадида газетага эълон жойлаштирибди.

Эълонда эса, шундай сўзларни ёзибди. “Азиз ўғлим, Хосе. Сенинг юрагинга шунча хафагарчилик келтирганим учун мени кечир. Сени қидирмаган жойим қолмади. Сени яна кўришга умид қиляпман. Мана шу шаҳар хиёбонидаги фонтан ёнида, тушлик вақтида сени хар куни кутаман. Сенинг отанг.” Эртасига, ушбу баҳтсиз ота шахар хиёбонига қайтиб келади. Қарасаки, у ерда юзга яқин йигитлар йиғилган экан. Билсаки, уларнинг хам исми Хосе экан. Ушбу хар бир йигит, эълон айнан у учун ёзилганига умид қилиб, у ерга келган экан.” Хаммамиз, Отамиз билан яқин муносабатда бўлишни истаймиз. Хазрати Исо, буни ибодат орқали амалга ошириш кераклигини айтяпти. Отамиз билан мулоқот қилмас эканмиз, имон ҳақида гапиришнинг ҳам фойдаси йўқдир. Худо билан муносабатнинг совуши ҳақида хавотирли белгилардан бири, бу У ҳақда кўп гапиришдир. Базилар, катта иштиёқ билан дин ҳақида, масиҳийликнинг у ёки бу томонлари ҳақида соатлаб гапиришни ёқтиради. Афсус, одамлар Худо ҳақида гапирсаю, лекин У билан мулоқот қилмасалар, уларнинг имони занглаган танга овозига ўхшаб қолади. Шундай одамларга нисбатан, Мартин Лютер, бир куни, “Хой, дин мажбуриятлари ҳақида бош қотираётганлар, айтингларчи, нима учун ибодат қилмаяпсизлар?” деб айтган экан.

Худойим, осмондаги Отамиз, ўғлинг Исо Масиҳ оят орқали кўрсатган имонимиз заифлиги ва руҳимиз кучсизлиги учун Сендан кечирим сўраймиз. Қалбимиз тубидан, илтижо қилиб сўраймиз, бизга ибодат қилишни ўргат. Айнан имонга ва ҳақиқатга тўлган ибодатни бер. Бизни шундай инсон қилгинки, боримизни, ҳаётимизни Сенинг қўлларинга бутунлай топширайлик. Сенга барча дардларимизни бошидан охиригача яширмай айтишни ўргат. Сенга барча умидларимизу мақсадларимиз ҳақида айтишни ўргат. Қаерда бўлмайлик, нима қилмайлик, Сенинг нажотинг ва севгинг юрагимиздан жой олсин. Сенинг муқаддас номинг ила ибодат қилдик. Омин.

Азизлар, бордию сизда ҳам ибодат эҳтиёжи бўлса, dilkashradio.com сайтидан фойдаланиб, бизга хабар йўлланг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top