Ассалому алайкум. Қадрдон аёллар остонада қиш фаслида шамолламаслик учун аёл керакли билимга тажрибага эга бўлиши лозим. Оиламиздагилардан бири ёки ўзимиз шамоллаб қолсак нима қилишимиз керак. Қиш ойида шамоллаш, томоқ оғриқлари каби касалликлар кўпаяди. Бурун оқади, кўзлар қизаради. Бош оғриши, томоқнинг хириллаши, мушакларнинг оғриши гриппдан далолат. Бундай пайтларда дарҳол дори-дармонларга ўзингизни урмай, аввал уй шароитида даволашга уриниб кўринг.
Касалликнинг биринчи босқичида одатда бурундан сув келиши кузатилади. Бу ҳолатда оёқларга иссиқ ванна қилиш етарли. Ванна қилиш тартибини ҳам билиш муҳим. Оёқларни бир неча минут иссиқ сувда ванна қилиб, кейин тезда совуқ сувга бир солиб олиб, ўраниб ётиш керак.
С витаминига бой бўлган мевалардан ейиш ва шарбатини ичиш инсон организмининг касалликка қарши курашини оширади. Ундан ташқари шамоллаган кишига кўп миқдорда суюқлик бериш фойдали.
Бурундан сув келган пайтда одатда бурун шиллиқ қавати шамоллаган бўлади. Шунинг учун ҳам ромашкали буғдан нафас олиш фойда беради.
Томоқ оғриганда эвкалипт барги ёки ялпиз солиб буғга тутиш томоқнинг тезда тузалишига ёрдам беради.
Бурундан сув оққанида юзни буғга тутиш ҳақида эшитганмиз, бироқ бурун шиллиқ қавати шамоллаганда, қўлларни ванна қилиш ҳам яхши ёрдам берар экан. Бунинг учун идишга ўн минут давомида дастлаб солинган сувдан кўра иссиқроқ сув қуйиб бориш керак экан. Сув ҳароратини 35 градусдан то 42 градусгача ошириш лозим.
Анжир ёки анжир қоқи солиб қайнатилган сутни кечқурун ётиш олдидан ичса, йўталга даво бўлади. Томоқ оғриганда фарзандингизни ётиш олдидан кўкрак қафасига таркибида эфир ёғи бўлган мазлардан бирини суртиб, массаж қилинг. Сўнг тезда ўрантириб ётқизинг.
Агар бурундан сув келиши кучли бўлса, ҳар икки уч соатда бир ош қошиқ пиёз сувига асал аралаштириб истеъмол қилиш керак бўлади. Бу ҳам худди антибиотикдай таъсир қилади.
Шамоллаган ёки гриппга чалинган беморлар кўпроқ дам олиши ва витаминларга бой озуқа маҳсулотларини истеъмол қилишлари керак. Фарзандингизни эсон омон тузатиб олдингиз, ҳасталанганда қандай эътиборли бўлган бўлсангиз, ундан кейин ҳам шундай эътиборли бўлинг. Чунки шамоллашдан сўнг организм, толиқади, ҳали иммун тизими яхши тикланмаган бўлади. Шунинг учун ҳам организмнинг иммун тизимини мустаҳкамлайдиган препаратлар ва маҳсулотларни бериб туриш лозим. Касалликни тузатишдан кўра унинг олдини олиш яхшироқ. Оила аъзоларингиздан ҳеч бири касалланмаслиги учун қиш кунларида ҳам хонадонингизни тез-тез шамоллатиб туринг. Яқинларингизнинг оёқларига иссиқ кийишларига эътибор қилиг. Ҳамда доимо улар учун фойдали ва дармондориларга бой таомлар пиширинг. Бу сизнинг ташвишингизни ҳам камайтиради. Биз аёллар учун яқинларимизнинг соғлиғидан муҳимроқ нарса йўқ. Сиз ҳам шундай ўйласангиз бизнинг www.najot.com сайтимизга кириб кўринг. У ерда сизни қизиқтирган маълумотлар талайгина.