Narrator 1 Ассалому алайкум замондош. Муқаддас Каломда “Олишдан кўра беришнинг хурсандчилиги катта”, деб ёзилган. Шундай экан бугун совға бериш қоидаларига бир оз тўхталишни маъқул топдик. Совға беришда яна битта олтин қоида бор. Ҳеч қачон сиз учун совға танлаш қийин бўлганлиги, унинг қимматбаҳо эканлиги ҳақида гапирманг. Бу ҳақида тантанада иштирок этувчиларга, айниқса, тантана сабабчисига айтиш керак эмас. Бундай муносабатга жавобан у сизга миннатдорчилик билдиришга мажбурдек бўлиб қолади ва ташвишлана бошлайди. Совға олаётганда уни сизга ким олиб келганига эътибор беринг. Пакетни бепарволик билан олиб қўйиш мумкин эмас. Совға олганда имкон қадар ўша захоти очиб кўриш, қараш ва миннатдорчилик билдириш зарур. Совғани узоқ вақт очмай, ташлаб қўйишни маслаҳат бермаймиз. Чунки бу ҳолатда совғанинг сизга қизиғи йўқлиги ва бундан мамнун эмаслигингиз ҳақидаги таассурот пайдо бўлади.
Narrator 2 Совға олаётганда ўзингизни ўта камтар қилиб кўрсатманг ва: «Мен буни кутмагандим», «Мен бундай қимматбаҳо совғани қабул қила олмайман» каби сўзларни такрорлайверманг. Бу совға қилувчини ноқулай аҳволга солиб қўяди ва ёқимсиз кайфият уйғотади. Совға ёқмаган тақдирда ҳам миннатдорчилик билдириш учун илиқ сўзлар топа олинг ва айниқса, совға ёққанда ҳам ширин сўзларингизни аяманг. Сизга ширинлик тортиқ килишганда олдин атрофингиздагиларни сийланг, кейин ўзингизга олинг. Умуман, совғалар қандай бўлади? Расмий coвғaлap: кесилган ёки саватчадаги гуллар, вино, биллурлар, кутидаги конфетлар, бадиий безалган суратлар. Гардероб предметлари: сумка, шарф, пойабзаллар, эркаклар куйлаги, қўлқоплар, қайиш, қуёшга қарши кўзойнак, рўмолчалар. Қандолат маҳсулотлари. Торт, яхши навли чой, қаҳва, какао, шоколад, апельсинлар…
Narrator 1 Заргарлик маҳсулотлари. Сунъий ва табиий металли; соч турнағичи, маржонлар, зираклар, билагузук, турнаричлар… Жонли совғалap (уй эгасининг розилиги билан): ит боласи, мушук боласи, балиқчалар… Пардоз-андоз маҳсулотлари: соқол олиш учун кремлар, упадон, ванна учун ҳушбуй тузлар, косметик сумкалар. Ҳўжалик совғалари: дазмол, тунги чироқ, ҳуштак чалувчи чойнак, дастурхон, ҳўжалик сумкаси. Анвойи совғалap: ҳap ҳил альбомлар, ўзига ҳос бўлган авторучка, лотерия билетлари, турли нарсалар учун ҳамёнлар, барометр, компас, соатлар тасмаси, гуллар учун ваза, автомашина учун майда-чуйдалар, диван учун ёстиқчалар совға қилиш мумкин. Чет эллик меҳмонларга миллий рассомлик асарлари, мамлакатнинг ўзида ишлаб чиқарилган ичимликлар, миллий санъат намуналари тўпланган альбом, пластинкалар совға қилинади. Градусник, тиббиёт банкаси каби нарсаларни совға қилиб бўлмайди.
Narrator 1 Чойшабларни эса бир оила аъзолари бўлган кишилар ва яқин дугоналар бир-бирига совға қилиши мумкин. Ҳонадони билан жуда яқин бўлган кишилар, дўстлар эрталаб шахсан ўзлари бориб тантана сабабчисини табриклаб қўйиши талаб этилади. Фақат таниш бўлган ҳолларда табрик қоғози жўнатишнинг ўзи кифоя. Болалар ва қариндошларга совға танлаётганда ҳам уларнинг диди ва эҳтиёжини ҳисобга олинг. Масалан, болаларга уйинчоқлар, ёши катталарга ювиниш, кийиниш, пардоз-андоз буюмлари. Ҳар қандай ҳолатда ҳам совға қабул қилингандаги ёқимли ҳолат бу миннатдорчиликдир. Бу мамнунлик совғанинг қай даражада ёққан ёки ёқмаганлигида эмас, балки сизга кўрсатилган эътибордадир. Ота-оналар болаларни кичиклигидаёк, совға олганда гарчи у ёқмаса ҳам чиройли жилмайиб миннатдорчилик билдиришга ўргатиши керак. Бунинг учун ота-оналарнинг ўзлари яҳши намуна бўлишга ҳаракат қилсинлар.