Narrator 1 Ассалому алайкум. Офис ёки синфда маълум муддат сиздан ижодий фикрлаш талаб қилинади, аммо шу билан бирга майда деталлардан ҳам эътиборни қочирмаслик зарур. Швейцариядаги Базел университетининг Оливер Геншов бошчилигидаги олимлар гуруҳи яна бир тажрибани амалга оширишди. Улар кўнгиллиларга ликопчада печенье таклиф қилишди ва уни мазасини аниқлагунларича истаганча ейишлари мумкинлигини айтишди. Хонага қизил нур туширилганда камроқ печенье истеъмол қилинди. Аммо худди мана шу эксперимент Аппалачи университети олимлари томонидан ўтказилганда натижалар аксини кўрсатди. Иштирокчилар энди қизил нур остида кўпроқ печеньени ейишди. Кўриниб турибдики, ранглар таъсирини ўрганиш ўйлаганимиздан кўра анча мураккаб иш. Ёки шунчаки ранглар биз кутганимиздек таъсир кучига эга эмас.
Narrator 2 Шунга қарамай, АҚШ, Швейцария, Германия, Польша, Австрия ва Буюк Британиянинг баъзи турмалари пушти рангнинг бирор бир тусига бўялади. Швейцариянинг 20 фоиз қамоқларида ва полиция участкаларида ҳеч бўлмаганда бир дона пушти хона мавжуд. Бу рангни “пушти пудинг” деб аташ ҳам мумкин. Бироқ унинг ўз номи бор -Бейкер-Миллер пуштиси. Бу ном маҳбусларга пушти рангнинг таъсирини биринчи бўлиб ўрганган АҚШнинг икки офицери шарафига қўйилган. Мазкур фаразни текшириш мақсадида Геншов бошчилигидаги олимлар гуруҳи 2014 йили Швейцариянинг хавфсиз қамоқхоналаридан бирига йўл олишди. Улар тадқиқот учун 30 йил олдингисига қараганда анча яхши тайёргарлик кўришди. Маҳбуслар тасодифий тартибда турлича, пушти рангга бўялганларидан тортиб, кулранг деворли оқ шифтли камераларга жойлаштирилди.
Narrator 1Қамоқхона хизматчиларига маҳбуслар хулқ-атворини баҳолаш учун тажавузкорлик шкаласидан қандай қилиб фойдаланиш ўргатилди. Натижа пушти камералар назариясига ишонувчиларни хурсанд қилгани йўқ. Чунки хона рангидан қатъи назар уч кун ўтгач, маҳбусларнинг тажовузкорлик даражаси анча сусайган. Хуллас, бу ерда рангнинг ҳеч қандай аҳамияти йўқ. Шундай қилиб, ранг инсон кайфиятига, хулқ-атворига маълум маънода таъсир ўтказади. Аммо бир рангда ҳамиша бир хил кайфият уйғонади, унинг аниқ бир таъсири бор дейиш ҳам жуда мушкул. Балки куни келиб бу саволларга аниқ жавоб топилар. Ҳозирча рангнинг инсон кайфиятига таъсири кўплаб мунозараларга сабаб бўлмоқда.
Narrator 2 Шундай экан, ранглар ва уларнинг хусусиятлари масаласига жиддий қараш, ҳар томонлама тадқиқ этиш зарур. Чунки, ранглар ҳақида маълумотга эга бўлиш ҳар қандай инсон учун кундалик ҳаётида шахсий буюмлар танлаш, яшаш, ўқиш ёки иш жойларини жиҳозлаш, дидни шакллантириш ҳамда мустақил фикрлашида муҳим ўрин эгаллайди. Юқорида келтирилган фикрларни умумлаштирар эканмиз, ранглар ҳақиқатдан ҳам ҳар бир инсон ҳаётининг объектив бир бўлагигина эмас, балки руҳияти, кайфияти ва ҳаттоки соғлиғига ҳам ўз таъсирини кўрсата оладиган омил эканлигини англаймиз.
Бизни тинглашда давом этинг. Агар сизга бераётган маълумотларимиз сизни қизиқтирса бизнинг www.dilkashradio.com сайтимизга ҳам ташриф буюринг ва ўзингизга керакли бўлган ҳамма маълумотларга эга бўлинг.