3:39

Ҳаворий Идрис

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Ҳаворийлар ҳаёти ҳақида жуда ҳам кам билишимизни тан оладиган бўлсак, бугун айнан шу хатоларимизни тузатишнинг айни вақти. Бизни диққат билан тинглашда давом этсангиз, уларнинг ким бўлганларини билиб оласиз. Ҳаворий Идрис ким бўлган? Бу одамнинг ҳаёти ва ўлими ҳақида қандай муҳим маълумотларни билишимиз мумкин? “Идрис” деган исм, “мард, эркакларга ҳос”, деб таржима қилинади. Худо Каломда исмларнинг маъносини келтириб ўтади. Идрисни шундай тасвирлаганига қараганда, у чиндан ҳам жасур ва мард инсон бўлган. Яъни, у ҳам руҳан, ҳам жисмонан кучли шахс бўлган. Идрис акаси Бутрус каби балиқчи бўлган ва кўчада ишлаб пул топадиган одамлар кучли бўлиши керак, деб ҳисоблаган бўлиши керак. Унинг қиладиган иши чиндан ҳам жисмоний кучни талаб этарди.

Narrator 2 Матто 4 боб 18-22 оятларда шундай ёзилган, “Исо Жалила кўли бўйлаб кетаётган эди, икки ака–укани кўриб қолди. Бирининг исми Бутрус деб аталувчи Шимўн, укасиники Идрис эди. Улар балиқчи бўлиб, кўлга тўр ташлаётган эдилар. Исо уларга деди: “Ортимдан юринглар, Мен сизларга одамларни овлашни ўргатаман.” Шу заҳотиёқ иккала ака–ука тўрларини қолдириб, Исога эргашдилар. Исо бир оз юргандан кейин, Ёқуб ва Юҳанно деган икки ака–укани кўриб қолди. Улар отаси Забадий билан қайиқда тўр ямаётган эдилар. Исо уларни ҳам чақирди. Улар ҳам дарҳол қайиқни ва отасини қолдириб, Исонинг орқасидан эргашдилар.” Идрис ҳам Бутрус ҳам Исо Масиҳ уларни “инсон овчилари” қилишга ваъда берганидан кейин, ҳамма нарсасини қолдириб, Исо Масиҳнинг ортидан эргашди. Идрис Яҳёнинг шогирдларидан бири бўлганлиги ҳақида далиллар бор.

Narrator 1 У ҳақида Юҳанно хушҳабари 1 боб 40-42 оятларда шундай ёзилган, “Яҳёдан Исо ҳақида эшитиб, Унга эргашганлардан бири Идрис эди. Идрис — Шимўн Бутруснинг укаси эди. У дарров акаси Шимўнни топди–да, унга: — Биз Масиҳни топдик, — деди. (Масиҳ “Худонинг Танлагани” демакдир.) Идрис акасини Исонинг олдига олиб келди. Исо унга қараб деди: — Сен Юҳанно ўғли Шимўнсан. Сенинг исминг Кифа бўлади (Кифа юнончада — Бутрус, яъни “Тош” демакдир).” Идриснинг менга ёқадиган ҳислатларидан бири бу доим одамларни Исо Масиҳга олиб келарди. У Яҳё пайғамбар билан бўлганида ҳам шундай қилган бўлса керак. Эҳтимол, унинг бу характери Исо Масиҳни кўрганидан кейин ўша одам узоқ вақтлардан бери башорат қилиб келинган Масиҳ эканини англаганидан кейин пайдо бўлгандир. Идрис билан Филип ҳатто бир нечта Юнонларни ҳам Исо Масиҳ билан учраштириш учун олиб келишган эди.

Narrator 2 “Худога сажда қилиш учун байрамга келганлар орасида баъзи ғайрияҳудийлар бор эди. Улар Филипнинг олдига бориб (Филип Жалиланинг Байтсайда шаҳридан эди) шундай деб айтишди: — Тақсир, биз Исони кўрмоқчимиз. Филип бориб, бу ҳақда Идрисга айтди. Сўнг иккалови Исонинг олдига бориб, Унга айтишди.” У ҳамма нарсани ташлаб, имкони бўлиши билан одамларни Исо Масиҳнинг олдига олиб келган. Биз қанчалик Идрисга ўхшаймиз? Шундай ажойиб шогирд қандай ўлим топган? Маълумотларга қараганда, Идрис Исо Масиҳ ўлганидан кейин ҳам одамларга Масиҳ ҳақида айтишда давом этган. У ҳеч қачон ҳаётини тахликага қўйишдан қўрқмаган. Айтишларича, у Юнонистонда Пелопонезнинг шимолий қирғоғида жойлашган Патрас шаҳарчасида хочга михланган. Унинг ўша ерда хочга михлангани бу Исо Масиҳнинг кўплаб шогирдлари Яҳудиядан ташқарига чиқиб, Хушҳабар айтишни давом эттирганини кўрсатади. Исо Масиҳ ҳам уларга айнан шундай қилишни буюрган эди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top