Narrator1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Бугун кўпчилигингизга таниш бўлган бир ҳолат, яъни бир имонли биродарнинг ҳаётига Худованд очиқлик ва Нажот олиб келгани ҳақидаги гувоҳликни сиз билан бўлишишни маъқул топдик. Бу гувоҳликни сўзлаб берган қаҳрамонимизнинг исми ўзгартирилган. Феруза шундай дейди: “Мен ҳамма сингари мусулмон оилада туғилиб вояга етганман. Бобом мулла бўлган. Мактаб йилларим Совет даврига тўғри келгани учун, бизга мактабда “Худо йўқ” деб ўргатишарди. У бизга Қуръондан ўқиб берар ва бизга сураларни ёдлатарди. Худога яқин бўлиш ва келажакда художўй аёл бўлиш учун ота-онам ва бобомнинг ташаббуслари билан мактабни 15 ёшимда ташладим. Кейин эса уйимиздан 1 соатлик йўл узоқлигида бўлган Эскичани ўргатадиган интернатга бордим. Ўн кун ўша ерда бўлгач, уйга қайтиб келдим. Мактаб интернат директори жуда қўпол ва бақироқ аёл эди.
Narrator2 Ҳамма ўқитувчилар ва ўқувчи қизлар ҳам рангсиз узун хижобга ўранган эди. У ерда ҳеч қандай художўйликни кўрмадим. Сўнг ўзимнинг мактабимга қайтиб бориб, қўшимча тарзда Араб тилини ўргана бошладим. Мактабни тугатгач эса, ўқиш учун шаҳарга келдим. Бу ерда биринчи марта Исо Масиҳ ҳақида эшитдим. Бир куни дугонам чет элликлар мени меҳмонга чақиришган, кел иккаламиз борамиз, деб қолди. Мен рози бўлдим. У ерда бизга Исо Масиҳ ҳақида ишланган фильмни қўйиб беришди. Фильм тугаганидан сўнг уйга кетар эканман: “Бу ғарбликлар ўз пайғамбарлари ҳақида жуда ҳам таъсирли ва зўр кино олишибди. Бизда ҳам Мухаммад пайғамбар ҳақида шундай кино ишлашса бўлмасмикан?”, деб ўйладим. Бу фильмдаги воқеалар Муқаддас Калом Инжилдан олинганини билмасдим, умуман Инжил ҳақиқий эканига ҳам ишонмасдим. Чунки менга ёшлигимдан шундай ўргатишган эди-да.
Narrator1 Шундан кейин мен чет элликлардан узоқроқ юрадиган бўлдим. Аммо Худованд мени таъқиб қиларди. Мен Исо Масиҳ ҳақида биринчи марта ётоқхонадаги хонадошимдан эшитган эдим. Унивеситетдаги ўқитувчим эса менга уч тилда ёзилган Инжил берди. Ишлашни бошлагач, иш жойимда ҳам Масиҳ ҳақида эшитдим. Улар мени уйларига чақиришарди, аммо мен рад этардим. Бундай одамлардан доим узоқроқ юришга ҳаракат қилардим. Мен китобни олган бўлсам ҳам уни узоқроққа қўйиб қўйдим. Агар бундай китобни ҳатто ушласам ҳам гуноҳкор бўлиб қоламан, деб ўйлардим. Бир куни трамвайда кетаётсам, бир қари аёл ёнимга келиб: “Исо Масиҳдан бошқа ҳеч ким инсониятнинг гуноҳи учун ўлмаган. Бу ишни фақат у қилди.”, деди. Мен эса соҳта жилмайиш қилиб, ундан нигоҳимни олиб қочдим. Бир куни ишдан қайтаётганимда ичимдан ўз-ўзидан бир ҳайқириқ келди.
Narrator 2 “Худованд мен фақат Сени истайман. Мен жаннатингга тушишни истайман. Агар бир куни Сенинг олдингга борсаму, гуноҳларим савобларимдан оғирроқ бўлса-чи, унда нима қиламан?” Шундан сўнг бир туш кўрдим. Мен тоғнинг энг тепасида нури тушадиган жойда туриб пастликни томоша қилардим. Қуёш нури менга келди. Мен қўлларимни очдим. У қўлларимга тушди. Мен қўлларимни пастроққа туширдим, бирдан қуёш нури чақалоққа айланиб қолди. Тушдан уйғониб, “Худо менга нимадир демоқчилигини ҳис қилдим. Худо одамларнинг ҳаётида ишлашини билмасдим, аммо ишхонамдаги аёлнинг гувоҳлигини эшитгач, Худога бўлган меҳрим ортди. Уни ўзимга яқиндай ҳис қилдим. Уйга қайтгач, Худога ибодат қилдим. Фақат Сен менга тўғри йўлни кўрсата оласан, дедим ва менга беришган Инжилни ўқидим. Матто китобини бошладим ва охирига етмагунча қўлимдан қўймадим. Шундай қилиб, ҳаётимнинг асосчиси, ғамхўри ва нажоткорини топдим.”