2:52

Масихий ҳаёт 05

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азиз биродарларимиз билан яна мавзуларимиз орқали ғойибона бўлса-да учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азиз биродарлар, Матто Хушхабари Эски ва Янги Аҳд ўртасидаги бир халқа кабидир.

Матто яҳудийларга Раббимиз Исо Масих уларга ваъда қилинган Масиҳ ва абадий барҳаёт бўлган шоҳлар Шоҳи, худолар Худоси эканини исбот қилиш учун ёзган эди. Бу билан у ўзининг яҳудий ўқувчиларини бегона қилиб четга суриб қўйишдан эҳтиёткорлик билан сақланган.

Матто яна Раббимиз Исо Масиҳ қандай қилиб пайғомларни амалга оширганини ва У Худо шоҳлигига олиб кирувчи Зот эканини кўрсатади.»Худо Шоҳлиги» бу Хушхабарда ўттиз уч марта учрагани учун у Шоҳлик ҳақидаги Хушхабар деб юритилади.

Бундан ташқари яна Масиҳга эргашувчилар Худонинг ҳақиқий халқи ва келажак шоҳликнинг меросхўрлари эканини кўрсатади. Матто Раббимиз Исо Масихнинг тоғдаги ваъзи, Осмон Шоҳлиги ҳақидаги масаллари ва Бутруснинг Масиҳдан тонганини тан олишини ёзади.

Бугунги кунда жамоатда энг кўп ишлатиладиган Раббимиз ўргатган ибодат ҳам Маттога кўра Хушхабардандир. Раббимиз Исо Масиҳнинг ҳаёти ҳақидаги ёзувларига Матто Унинг айтган бош ваъзларини ҳам қайд этади.

Ёзувдаги энг узун ваъз 5 ва 7 бобларни эгаллаган “Тоғдаги ваъздир”. Бу ваъзни Каломдан ўқиб, ўзимиздаги кўплаб саволларга жавоб олишимиз мумкин. Раббимиз Исо Масих Таврот қонуни ва пайғамбар оятларининг руҳий савиясига кўра ҳаёт кечириш шогирдлари учун муҳим деб ҳисоблашининг сабабини айнан шу жойдан топишимиз мумкин.

Ўз қилган яхши амаллари учун одамлардан олқиш олиш хоҳишини енгишлари учун Раббимиз Исо Масих масиҳийларга ёрдам берадиган қандай ваъдани беради? Ушбу саволга эса Матто Хушхабар китобининг 6 боби 1оятидан 18 оятигача бўлган жойлардан топишимиз мумкин.

Раббимиз Исо Масиҳ масиҳийларга озиқ-овқат, кийим-кечак каби моддий ва жисмоний муҳтожликлар ташвишидан қутқариш учун ёрдам берадиган қандай ишончни беради?

Жавоб эса Матто Хушхабар китобининг 6 боби 25 ва 34 оятларида ёзилган. Энг муҳими эса Раббимиз Исо Масиҳ самога кўтарилишидан олдин шогирдларига охирги буйруқни берди. Кўпчилик бу буйруқни Буюк Топшириқ дейишади. Бу дарҳақиқат шундайдир. Ушбу топшириқда барчамиз илдам қадам ташлайлик.

Чунки дунёда қолаверса ўз яқинларимиз ҳам ҳалигача Хушхабарга муҳтождир. Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги мавзумизга шу ерда якун ясамоқчиман. Бизнинг электорон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Азизлар, ушбу манзилга ўз фикрларингизни ёзиб юборасиз деган умиддамиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top