Ассалому алайкум азиз мухлисларимиз, сиз азиз биродарларимиз билан яна соғ-омон учрашганимиздан бағоят хурсандмиз. Азизлар, масиҳий ҳаёт тўғрисида кўпгина нотўғри тасаввурлар мавжуд. Баъзилар Исо Масиҳни ўз ҳаётига имон билан қабул қилиб, ундан кейин ҳаёт кечириш учун ҳаракат қилиш тугайди, деб ўйлашади.
Бошқалари эса Худонинг иродаси учун яшашга ва ишлашга уларга ёрдам бериш учун Масиҳ уларнинг ҳаётларига кирган, деб ўйлашади. Балки четдан қараганда бу иккала фикр ҳам яхши кўринар, лекин бунда ҳақиқий масиҳий ҳаёт негизини ҳақиқатан қўпорувчи муҳим бир заифлик бор.
Азиз биродарлар, Римликларга мактубининг 7 боби 18 ояти, Галатияликларга мактубининг 2 боби 20 ояти ва Римликларга мактубининг 1 боби 17 оятларга асосланган ҳолда айтинг-чи, асосий ёндошиш нима деб ўйлайсиз: ҳаракат қилишми ёки ёрдам қилишми?
Айтилганки, “Масиҳий ҳаёт қийин эмас; бу бўлиши мумкин эмас”. Фақат бир инсонгина масиҳийча яшаган, у ҳам бўлса Исо Масиҳдир. У бугун ўз ҳаётини масиҳийлар орқали давом эттиришни хоҳлайди.
Филипс ўзининг Янги Аҳд, ёш масиҳий жамоатларига мактуб қисмининг таржимаси муқаддимасида шундай дейди: “Бугунги кун масиҳийлиги ва биз ушбу мактубларда ўқийдиган масиҳийлик ўртасидаги улкан тафовут шундан иборатки, биз учун бу бир ижро бўлса, улар учун бу ҳақиқий кечинма бўлган.
Эҳтимол биз масиҳийликни қонунлар билан ихчамлаштирармиз ёки жуда борса юрагимиз ва ҳаётимиз бошқарилиши деб билармиз. Улар учун эса бу ҳаётларининг бутунлай янги хусусиятли ҳаёт орқали мутлақо эгалланишидир. Улар Масиҳнинг улар “ичида” яшаётганини тасвирлашга ҳеч иккиланишмаган.
Ўзининг ўлимидан олдин ҳаворийларга Унинг кетиши улар учун фойдали эканлигини ва У кетгандан кейин Худонинг Муқаддас Руҳи уларга келишини айтди. Бошқача қилиб айтганда, Масиҳ уларнинг ҳар бирининг ичида ҳар доим руҳан бор бўлишлиги учун улардан жисман ажралаётган эди.
Бугун кимки Масиҳга ишонар экан, Масиҳ у билан бирга яшаш учун Муқаддас Руҳ ҳолатида келади. Унинг бизни ичимизда яшашидан мақсади У Ўз ҳаётини биз орқали давом эттиради.Чексиз куч мавжуд бўла туриб, кўпгина масиҳийлар ўзларининг чегараланган кучларидан фойдаланишга ҳаракат қилишади.
Шундай савол туғилиши мумкин: “Мен Масиҳнинг ғолибона ҳаётини қандай қилиб синовдан ўтказишим мумкин?” Бунинг учун Масиҳнинг ҳаётини эслашнинг ўзи кифоя. Ундан ташқари ҳеч ким бундай комилликка эришмаган. Лекин шунга қарамай Раббимизнинг яшаш тарзи барча масиҳий учун ўрнак бўлиб қолиши лозим.
Азиз биродарлар, шунинг билан бугунги мавзумиз ўз ниҳоясига етди. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com Яна тўлқинларимиз орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг.