Ассалому алайкум азиз биродарлар, сизлар билан яна ғойибона бўлсада учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азиз биродарлар, марҳамат тингланг. Кичик уй гуруҳлари ҳақидаги мавзумизни давом эттирамиз. Азизлар, биз жамоат билан бирга бўлсак куч йиға оламиз.
Аксинча бўлса эса, доимо муаммолар бизни таъқиб қилиб келиши аниқ. Ким нима учун илк жамоатдаги имонлилар бирга йиғилишганининг сабабларини ўрганиб чиққан?
У инсон уларнинг бирга йиғилишларига сабаб бўладиган жуда кўп муҳтожликлари – ўрганишга, руҳлантиришга, моддий ёрдамга, бошқарувга, куч тўплашга бўлган муҳтожликлари бўлганини кўра олиши мумкин.
Бироқ ким жамоат ўша муҳтожликларни ҳал қила олиши учун кўпроқ нимага ўхшаш бўлиши кераклигини ўрганишни истади. У жамоатнинг турли қисмлари қандай қилиб биргаликда ишлашини ўрганишни хоҳлади.
Ким Муқаддас Китобни ўрганишда давом этар экан, у жамоатнинг бир неча суратини ёки тасвирини топади. У ўрганган ҳар бир сурат Худованднинг жамоатдан мақсади ва режасини яхшироқ тушунишига ёрдам беради.
Шу билан бирга у жамоат аъзолари бўлган одамларнинг ўз хизматлари – бир-бирларига ёрдам берадиган қобилиятлари борлигини англйди. Жамоат аъзолари ўз қобилиятларини ишга солишганда, жамоат Худованднинг мақсадини амалга ошира олган.
Ким бундай қобилиятлардан жуда кўпларини топганидан ҳайратланди? Сиз азиз биродар, жамоат учун Худованднинг мақсади ва унинг аъзоларининг хизматлари тўғрисида кўп нарсаларни топишингиз мумкин.
Мана дастуримиз орқали эшитганларингиз ва сиз ўрганган ҳақиқатлар Худовандни мақсадининг бир қисми бўлишингиз ва Унинг жамоат учун тузган режасига киришингиз учун сизни руҳлантирсин, азизлар. Азиз биродарлар, ким Худованднинг оиласи аъзоси бўлиш нималигини ўргангани сайин, ўзи учун Худованднинг режаси нима эканлигини тушуна бошлайди.
У бу нарсалар тўғрисида фикр юритар экан, унинг Худованднинг ишида иштирок этиш истаги кучайишда давом этади. Бироқ у ўша ерда яна кўп бошқа имонлилар ҳам борлигини англади. Ким Ҳаворийлар китобидан жамоат тўғрисида синчиклаб ўргана бошлади?
Илк имонлиларни нима бирлаштириб турган? Улар қандай одамлар бўлишган? Улар бирга учрашишганда нималар содир бўлган? Инсон шу саволларига жавоб топгани сайин, жамоатнинг бир қисми бўлиш нима эканлиги ҳақидаги тушунчаси ўса бошлайди. У учун бошқа имонлилар билан учрашиш ва ишлаш нима учун муҳимлигини англайди. У жамоат учун Худованднинг мақсади нима эканлигини кўра бошлайди. Шунинг билан азиз биродарлар, мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг интернет сайтимизнинг манзили: www.dilkashradio.com Хайр саломат бўлинг.