3:18

Уй гуруҳлари 104

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Сиз азиз радио тингловчиларимиз билан яна ҳаво мавжлари орқали бўлсада учраша олаётганимиз учун минатдормиз. Азизлар, бугун ҳам кичик уй гуруҳи жамоатлари мавзусида суҳбатлашамиз. Азиз биродарлар, Раббимиз Исо Масиҳ ҳеч қачон ўзини бошқалар олдида юқори тутмаган эди. Ҳаттоки Ўзи билан доимо бирга юрган шогирдлари олдида ҳам Ўзини юқори қўймаган эди.

Аксинча, Раббимиз доимо бошқаларга хизмат қилар ва ушбу хизмати эвазига ҳеч кимдан ҳеч нарса талаб қилмас эди. Раббимиз Исо Масиҳ инсон қиёфасидаги Худо бўла туриб, Ўзини шунчалик паст олиб бошқаларга тенг бўлди. Аслида биз инсонлар ҳатто шу тенгликка ҳам арзимасак керак. Мен шахсан истардимки, ҳозирги чўпонлар ҳам Раббимиздек бошқаларга хизмат қилишни ўрганишса, мақсадга мувофиқ бўлар эди. Назаримда ҳозирги хизматчилар, албатта, ҳаммаси эмас, худди бирор бир шаҳарнинг ҳокимидек кўринишга эгадек.

Балки мен бироз нотўғри ўйлагандирман. Балки менга шундай кўрингандир. Лекин бошқа биродарлардан айнан шу саволга жавоб излаб кўрганимда, кўпчиликдан менинг фикрига яқинроқ жавобларни ҳам олдим. Бу нимадан далолат беради? Манманликми ёки мағрурлик? Ёки бўлмаса амалпарастликми? Тўғриси, мен унчалик тушуна олмадим. Мен имонга келган пайтимда бизнинг чўпонимиз жанубий кореялик бир биродаримиз эди. Унинг яшаш тарзи, бошқаларга бўлган севгиси ҳозирги кунда мен учун эртакдагидек туюлади.

Тўғриси, мен шу инсонга жуда хавас билан қарар эдим. Шу билан бирга барча масиҳийлар ҳам шундай бўлса керак, деб ўйлардим. Ҳозирги кунда жуда кўп чет эллик хизматчилар билан ҳам учрашиб тураман. Лекин уларнинг ҳам дунё қараши аввалги биродарларникидек эмас. Тўғри, замон ўзгарди, шу билан инсонлар ҳам ўзгарди. Лекин Худованднинг севгиси сўнмаслиги керак. Аксинча, Худонинг севгиси доимо ёниб, ҳар бир масиҳий инсонда ёниб туриши лозим.

Азизлар, мен бугун ҳеч кимни айблаш мақсадида микрофон олдида ўтирганим йўқ. Аксинча, Худованд берган севги ила янада кўпроқ хизмат қилишга ундамоқчиман. Албатта ҳамма нарсани ҳар биримиз аввало ўзимиздан бошлашимиз керак. Шу жумладан мен ҳам. Келинг азизлар, доимо бир-биримиз учун ибодатда бўлайлик. Бошқаларга хизмат қилиш учун доимо тайёр турайлик. Ҳамма нарсани пул билан ўлчамасдан, биродарларча бир-биримизга хизмат қилайлик. Мен шундай инсонларни биламан: уйда бошқача, кўчада бошқача, жамоатда эса умуман бошқача муносабатда бўлади.

Келинг азизлар, доимо табий бўлишга интилайлик. Камчиликлар албатта барча инсонларда бор. Камчиликларимиз ҳақида эса Худовандга айтайлик. Худованд ҳар доим ёрдам бериш учун тайёрдир. Шунинг билан азизлар, мавзумиз охирлаб қолди. Бизнинг электрон почтамиз манзили ёдингиздадир: dilkash@najot.com Тўлқинларимизда учрашгунча хайр, омон бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top