2:58

Буйрак касаллиги

MP3

Ассалому алайкум азизлар. Соғлом оила дастурига хуш келибсиз.

Бел оғриғи бўлса, буйрак касалликларидан ташқари ҳар хил сабаблари бўлиши мумкин. Агар буйрак касаллигингиз борлигидан шубҳалансангиз, сийдик анализ ва УЗИ қилдиринг. Тиббиётда энг кўп учрайдиган буйрак касаллигининг 2 хил тури мавжуд: Сийдик йўллари инфекциялари. Кўпроқ аёллар, айниқса, ҳомиладор аёлларда учрайди. Сийдикда микроблар бўлади ва антибиотик билан даволанадилар.

Буйрак тузи ёки тошлари ёки тиббиёт тилида айтадиган бўлсак бактериясиз пиелонефрит. Кўп одамларда буйракда туз бўлиб, буйрак атрофи оғрийди. Туз

бор деб ўйласангиз, албатта, сийдик анализини қилдиришингиз керак. Бактерия бўлса, антибиотик билан даволаниш керак.

Туз бўлишининг сабаби сизнинг танангизга керак бўлган нарса озлиги ва керак бўлмаган нарсаларнинг кўплигидандир. Сиз қилишингиз керак бўлган энг муҳим нарса — бу буйрагингизни ҳар куни кўп сув ичиш билан ювишингиз керак, албатта бошқа нарсалар ҳам ичиш мумкин, лекин энг яхшиси бу сувдир. Агар танангизга аниқ бир витамин ва минераллар етишмаса ҳам туз тўпланади. Танангизни ўзи туздан тозаланиши учун сиз кўпроқ мевалар, сабзавотлар ва юқори толали, кепаги ажратилмаган ундан қилинган маҳсулотларни истеъмол қилишингиз керак.

Туз пайдо бўлишига жуда кўп қуёш нури, ёғ, туз, гўшт ва шакар сабаб бўлиши мумкин. Шунинг учун булардан камроқ истеъмол қилишга ва қуёш нурида хаддан зиёд узоқ бўлмасликка харакат қилинг. Кўпроқ сув, мевалар, сабзавотлар ва юқори толали маҳсулотлар жуда фойдалидир. Буйракни тузлардан тозалаш учун энг муҳим нарса кўпроқ сув ичишдир. Одатда кунига 2,5-3 литр сув ичиш керак бўлади. Сиз қанча ичишингиз кераклигини билишингиз учун хожатхонага биронта идиш қўйинг ва шу идишга сийинг. Агар сиз бир кунда 2 литрдан кам сийсангиз, демак сиз етарли сув ичмаяпсиз. Кўпроқ мева, сабзавот ва ҳар хил маҳсулотлар истеъмол қилинг.

Масалан: нўхот, қизил ловия, мош, картошка, макка, соя, ошқовоқ ва тарвуз. Кўпроқ юқори толали маҳсулотлар ва кепаги ажратилмаган ундан қилинган нон каби маҳсулотлар ҳам фойдалидир. Иложи борича овқатда камроқ туз ишлатинг ва тузланган маҳсулотларни камроқ истеъмол қилинг. Жуда ёғли овқатлар, масалан, ёғли димлама, ош ва шўрвалардан ўзингизни тийинг. Иложи борича озроқ ёғ ишлатиб овқат пиширинг; Эркаклар камроқ гўшт ейиши керак;

Қуёш нурида кўп юришдан сақланинг. Қуёш нурлари натижасида танангиздаги Витамин Д миқдори ошиб кетади ва туз тўпланишини келтириб чиқаради. Агар ташқарида бўлсангиз, терингизни бирон нарса билан беркитинг; Жуда кўп шакар ва ширинликлардан чегараланинг; Камроқ Кока-кола каби ичимликлар ичинг.

Яхши овқатланиш, етарлича суюқлик ичиш ва қуёшдан сақланиш билан кўп одамлар ўзини яхшироқ ҳис қилади.

Азизлар, бордию сизларда хам оила соғлиғига оид маълумотлар бўлса, уларни dilkashradio.com сайтимиздаги боғланиш бўлимидан фойдаланиб, бизга хабар йўлланг. Раббимиз сизни Ўз панохида асрасин. Соғ бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top