2:54

Оилани режалаштириш 2 қисм

MP3

Ассалому алайкум азизлар. Соғлом оила дастурига хуш келибсиз. Ҳар бир жамиятда оиланинг қанча ва қачон болали бўлишини назорат қилиб бориш фойдадан ҳоли эмас. Аёл киши устма-уст ҳомиладор бўлиб, вақт оралиғида бола кетидан бола кўраверса кўпинча қувватсизланиб кетади. Унинг болалари нобуд бўлишга мойил бўлади. Ҳомиладорликдан сақланиш усулларининг хавфсиз ёки хавфли эканлиги тўғрисида кўплаб мунозаралар олиб борилган. Диний ёки сиёсий тарафдан бунга қарши бўлган одамлар, аёлларни кўпинча бу таҳликали деб қўрқитадилар. Баъзи усуллар ўзига яраша таҳликалидир.

Шунга қарамай, ҳамма аёллар шуни билишлари керак: ҳали 20 га кирмаган, 35дан ошган ёки кўп бола туққан аёллар учун ҳомиладорликдан сақланиш ҳомиладор бўлишдан кўра хавфсизроқ. Ҳомиладорликдан сақланиш усулларини қўллашдан келиб чиқадиган касалликлардан кўра, ҳомиладорлик даврида учрайдиган турли жиддий касалликлар ва ўлим хавфи кўпроқ. Ҳомиладорликдан сақланиш учун ичиладиган дориларнинг хавфли эканлиги тўғрисида кўп гапириш мумкин, лекин ҳомиладор бўлишдан дори ичиш анча афзалроқ. Дори ҳомиладан сақланиш учун жуда яхши воситадир ва ҳатто кўп аёллар учун ҳаётларини сақлаш керак бўлган вақтларида, унчалик самарали бўлмаган бошқа усуллардан кўра хавфсизроқдир.

Ҳомиладорликдан сақловчи дорилар, одатда аёл организмида бўладиган кимёвий моддалардан, яъни гормонлардан қилинган бўлади. Тўғри ишлатилганда бу дорилар энг самарали воситалардан биридир, лекин айрим аёллар агар бошқа усулларни қўллай олса, бу дориларни ичмагани маъқул. Ҳомиладорликдан сақловчи

дорилар СПИД ёки жинсий алоқа орқали юқадиган бошқа касалликларнинг олдини олмайди. Иложи борича бўйида бўлишдан сақлайдиган дорилар, тиббиёт ходимлари, доя ва уни ишлатишда малакаси бор одамлар томонидан берилиши керак. Одатда дорилар бир ўрамада 21 ёки 28 тадан қилиб чиқарилади.

21 талик пакетлар арзонроқ.Турли фирмалар томонидан чиқариладиган дориларнинг миқдори ҳам, нархи ҳам турлича. Баъзи аёллар ҳомиладорликдан сақловчи дориларни ича бошлаганларида, уларда қайт қилиш, кўкракларнинг шишиши ва ҳомиладорликка хос бошқа белгилар пайдо бўлиши мумкин. Бу ҳолатнинг сабаби, дориларнинг таркибида худди аёл ҳомиладорлигида қонида бўладиган кимёвий моддалар, яъни гормонлар борлигидандир. Бу белгилар, унинг соғлом эмаслигини ёки дориларни ичишни тўхтатиши кераклигини билдирмайди.

Улар одатда биринчи 2-3 ойдан кейин йўқолиб кетади. Агар бу ҳол давом этаверса, аёл гормон миқдори бошқа бўлган дориларни ичгани маъқул. Дори ичиб юрган баъзи аёлларда ҳайз вақтида камроқ қон келиши кузатилади. Бу ўзгариш унча аҳамиятли эмас.

Азизлар, бордию сизларда хам оила соғлиғига оид маълумотлар бўлса, уларни dilkashradio.com сайтимиздаги боғланиш бўлимидан фойдаланиб, бизга хабар йўлланг. Раббимиз сизни Ўз панохида асрасин. Соғ бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top