2:53

Бит ва бургалар

MP3

Ассалому алайкум азизлар. Соғлом оила дастурига хуш келибсиз. Бугун биз сизлар билан ҳаммамизга маълум бўлган бит ва бургалар ҳақида сўз юритамиз.

Битнинг 3 тури мавжуд: бош бити, кийим бити ва чов бити. Улар тананинг тукли жойларида яшайди. Битлар қичишиш, тери инфекциялари ва баъзан лимфа безларининг шишишига олиб келади. Битдан сақланишнинг энг яхши йўли, шахсий

тозаликка катта эътибор беришдир. Кийим ва чойшабларни тез-тез ювиб, офтобда қуритинг. Тез-тез чўмилиб, сочингизни ювинг. Болаларнинг бошини текшириб туринг. Агар уларнинг бити бўлса, ўша заҳотиёқ уларни тозалаб, йўқотинг. Бити бор бола бошқа болалар билан ётмаслиги керак. Бош ва чов битлари бўлса: Сиз бошингизни доим совун ёки шампун билан 10 минут давомида яхшилаб ювиб битлардан дориларсиз қутулишингиз мумкин. Яхшилаб чайқанг ва майда тишли

тароқ билан таранг. 10 кун давомида ҳар куни шундай қилинг.

Бит тухумларини йўқотиш учун, сочни сирка қўшилган илиқ сувга, у 30 минут давомида ҳўл ҳолда турсин, сўнг майда тишли тароқда яхшилаб таранг. Кийим бити бўлса. Ҳар куни 10 кун давомида иссиқ сувли ванна қабул қилинг. Ваннадан чиққандан сўнг, ҳамма ич кийимларингизни яхшилаб совунлаб ювинг ва чайқанг, кейин дазмолланг. Ҳар қандай тукли жойлар учун майда тишли тароқ ишлатинг. Кийим ва чойшабларни тоза тутинг. Бургалар ва тахтаканалар эса, жуда майда, япалоқ, ўрмалаб юрадиган ҳашоратдир. Улар кўрпа, чойшаб, уй анжомлари

ва девор ёриқларида беркиниб олади. Улар кўпинча кечаси чақадилар.

Улар чаққан жойлар тўплам ёки йўл-йўл бўлиб шишиб чиқади. Бурга ва тахтаканаларни йўқотиш учун чойшабларни ювинг ва каравотга қайноқ сув билан камида 20 минут қуйинг. Кўрпа, кийим турадиган мебел, гилам ва шолчаларга олтингугурт сепинг ва 3 ҳафта давомида уларни ишлатманг. Уларни қайта ишлатишдан олдин яхшилаб қоқиб ташланг. Бургалар ва тахтаканаларни каравотга чиқмаслиги учун, сиз ётадиган жойингизни, каравотга, кўрпаларга, ёстиқларга ва чойшабларга 2 қисм сув, 2 қисм спирт ва 1 қисм совундан таёрланган суюқликни пурканг. Бу муолажани, икки ҳафта давомида бир неча марта қилишингиз мумкин. Бурга ва тахтаканалар пайдо бўлишининг олдини олиш учун чойшаб, кўрпа, каравотларни тез-тез офтобга тоблаб туринг.

Каналар, баъзи хавфли инфекция ва шол касалликлари кана орқали тарқалади. Бундай хатардан ҳоли бўлиш учун бир неча соатлик вақтни аямай, уй-жойларни эҳтиёткорлик билан обдон тозалаб олиш керак. Шундай қилиб, кана бор жойларда юриб келган бўлсангиз бутун бадан ва кийимларингизни яхшилаб текширинг.

Баданга қаттиқ ёпишиб олган канани олаётганда унинг боши тери ичида эмаслигига эътибор беринг, чунки бу инфекцияга олиб келиши мумкин.

Азизлар, бордию сизларда хам оила соғлиғига оид маълумотлар бўлса, уларни dilkashradio.com сайтимиздаги боғланиш бўлимидан фойдаланиб, бизга хабар йўлланг. Раббимиз сизни Ўз панохида асрасин. Соғ бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top