3:22

Уйқу ва саломатлик

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон. Инсон саломатлиги деярли унинг итсеъмол қилаётган озуқаларига боғлиқ. Замон жадаллашуви, техника ва яна бошқа кўплаб омиллар инсоннинг дам олишига ижобий таъсир кўрсатиш билан бирга салбий таъсир ҳам олиб кирди. Инсон учун энг муҳим бўлган уйқу ҳақида гаплашсак. Инсоннинг етарлича ухлай олмаслиги ёки уйқусизлигига ҳам қисман ҳаёт тарзи сабаб бўлмоқда. Овқатланиш рационига тўғри амал қилмаслик, маҳсулотлар истеъмолига эътиборсиз қараш инсон саломатлигига зиён келтириши маълум. Шундай маҳсулотлар бор-ки, уларнинг истеъмоли туфайли уйқусизлик меъёри бузилиши мумкин экан. Колумбия университети қошидаги врачлар ва жарроҳлар Коллежи олимлари уйқусизликни чақирувчи маҳсулотларни аниқлашди. Бу ҳақда Medicalехpress хабар бермоқда.

Илмий иш муаллифлари 50 минг нафар киши томонидан тақдим этилган овқатланиш тўғрисидаги маълумотларни тақдим этишди.

Narrator 2 Олимларнинг хулосасига кўра, шакар, оқ нон ва гуручга ўхшаш маҳсулотлар қондаги шакар миқдорининг ошишига, бу эса ўз навбатида, уйқусизлик келтириб чиқаришга сабаб бўлар экан. “Агарда қондаги шакар миқдори кескин ошса, организмингиз бу ҳолатга реакция қилади. Яъни, у инсулин ишлаб чиқаради. Бу ўз навбатида, уйқу меъёрини бузадиган адреналин ва кортизолга ўхшаш гармонларнинг ошиб кетишига олиб келади”, — дейди мутахассислар. Олимларнинг тавсиясига кўра, овқатланиш рационига мева ва сабзавотларни киритган маъқул, чунки улар уйқуга ижобий таъсир кўрсатади. Кундузи ухлаш кечки уйқунинг сифатига таъсир қилишидан ташқари, саломатликка жиддий хавф солиши аниқланди. Хитойлик олимларнинг аниқлашларича, кундузги уйқу инсульт хавфини оширар экан. Тунги уйқунинг тўққиз ёки ундан ортиқ соатга чўзилиши ҳам худди ана шундай хатарни келтириб чиқариши айтилди.

Narrator 1 Ухань фан ва технология университети мутахассислари тажриба ўтказишди. Олимлар олти йил мобайнида 31,7 минг кишини кузатиб боришди. Уларнинг 8 фоизи кундузи 1,5 соат, 24 фоизи тўққиз ва ундан ортиқ вақт мобайнида ухлаши маълум бўлди. Тадқиқот натижаларига кўра, кундузи 7-8 соатдан ортиқ ухлайдиганларнинг инсультга учрашлари хавфи 23 фоиз, 9 ва ундан ортиқ вақт давомида ухлайдиганларнинг ушбу дардга йўлиқиш ҳолати 85 фоиз бўлиши маълум бўлди. Онколог-шифокор, Лоуренс Ж. Эллисон номидаги Жанубий Калифорния университетининг Трансформатив тиббиёт институти асосчиси, ўз вақтида Aplle асосчиси Стив Жобснинг онкологи бўлган Дэвид Aгус соғлом бўлиш ва тиниқиб ухлашга ёрдам берадиган қоидаларни санаб ўтди. Мутахассис табиатда кўпроқ вақт сарфлашни, шунингдек, кўпроқ ҳаракат қилишни тавсия қилди.

Narrator 2 Унинг сўзларига кўра, аслида инсон мушакларнинг қисқариши туфайли яшайди. Шунинг учун саломатлик учун ҳаракат қилиш жуда зарур. Aгус шунингдек, дам олиш жуда муҳим эканлигини таъкидлади. У бир суткада камида ярим соат дам олишни маслаҳат берди. Шундай қилиб, унинг сўзларига кўра, ўқиш учун танаффус қилиш ёки деразадан ташқарига қараш – булар кун давомида тўпланган стресс даражасини пасайтириш учун зарур омиллардир. Катта шаҳарда яшаш принципларидан яна бири бу – режимга қатъий риоя қилишдир. У кунига уч марта овқатланишни тавсия қилди ва енгил тановул метаболизмни ўзгартириши мумкинлигини таъкидлади. Aгуснинг сўзларига кўра, натижада ортиқча вазн пайдо бўлади ва мия фаолияти сусаяди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top