Ассалому алайкум ҳурматли мухлислар. Яна сиз азиз биродарларимиз билан учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Азиз биродарлар, Ўзаро — боғлиқлик бериш ва олиш санъатидир. Бу бир-бирига боғланганликни билдиради.
Муқаддас Каломда шундай ёзилган: “Шу тариқа баданда бўлиниш бўлмайди, лекин бутун узвлар бир-бирига бир хил ғамхўрлик қиладилар.” 1- Коринфликларга мактубининг12 боби 25 ояти.
Ўзаро боғланганлик биродарчиликнинг юрагидир: яқин муносабатлар қуриш, маъсулиятларни бўлишиш ва бир-бирига ёрдам бериш. Ҳаворий Павлус шундай деган: “Яна тўғриси, кўришганимизда сизнинг ҳам, менинг ҳам имонимиз бир эканидан ўзаро жасорат топамиз, демоқчиман.” Римликларга мактубининг 1 боби 12 ояти.
Агар бошқалар биз билан бирга юрса ва бизга далда берса, биз имонимизда мустаҳкамроқ бўламиз. Муқаддас Калом ўзаро маъсул бўлиш, ўзаро далда бериш, ўзаро хизмат қилиш ва ўзаро мақташ ҳақида гапиради.
Янги Аҳдда бизга “бир-биримиз” ҳақимизда элликдан ортиқ амрлар берилган. Муқаддас Каломда шундай ёзилган: “Бир-бирингизни биродарларча, самимий муҳаббат билан севинглар. Бир-бирингизни иззат-ҳурмат қилишга ўзишгандай ҳаракат қилинглар.” Римликларга мактубининг 12 боби 10 ояти.
Худо сиздан уларга қўлингиздан келганча ёрдам беришингизни кутади. Ҳақиқий биродарчиликда кишилар раҳмдилликни ҳис қиладилар. Раҳмдиллик маслаҳат бериш ёки тезда ёрдам бериш дегани эмас; раҳмдиллик ичкарига кириш ва бошқаларнинг оғриғига шерик бўлиш демакдир.
Раҳмдиллик шундай дейди: “Мен сен бошингдан кечираётган нарсаларни тушунаман ва сенинг ҳис-туйғунг ғалати ҳам эмас, тентаклик ҳам эмас”. Ҳозирда кўпчилик буни “ачиниш” деб атайди, лекин каломий сўз “раҳмдилликдир”.
Муқаддас Каломда шундай ёзилган: “Худо сизларни азизларим деб танлаган, сизлар муқаддассизлар. Шунга кўра раҳм-шафқат, кўнгилчанлик, камтарлик, мулойимлик ва сабр-тоқатни зеб-зийнат қилиб тақинглар.” Колосаликларга мактубининг 3 боби 12 ояти. Рахмдиллик кишиларнинг икки асосий эҳтиёжларини қондиради: бошқаларнинг тушунишини ва ҳис-туйғунинг тасдиқланиши.
Бошқаларни тушунган ва уларнинг ҳис-туйғуларини тасдиқлаганингизда янги биродарчилик барпо қилган бўласиз. Муаммо шундаки, биз доимо ўз ишларимиз билан шошилиб юриб, бошқаларга раҳмдиллик билдириш учун вақт тополмаймиз.
Ёки биз ўзимизнинг оғриқларимиз билан банд бўлиб юрамиз. Ўзимизга ачинишимиз бошқаларга нисбатан раҳмдилликни қуритиб ташлайди. Шунинг билан азизлар, мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com Азизлар, вақт топиб ушбу сайтимиздан фойдаланиб кўрасиз деган умиддамиз. Яна мавзуларимиз орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг.