3:00

Масиҳийлик 03

MP3

Ассалому алайкум азиз дўстлар! Ҳурматли биродарлар, Френсис Шеффер шундай огохлантиради: “Инжилий ҳаракатнинг даҳшатли бахтсизлиги мана протестант оламининг ҳақиқати асли қандай бўлса, уни шундайлигича ушлашга бўлган беҳуда уринишларидир.

Бир сўз билан айтганда, мослашувчилик: инжилий жамоат бу асрнинг беҳаловатлик руҳига мослашиб қолган”. Баъзан Инжилий нодонликнинг аччиқ меваларида ва у билан боғлиқ бўлган мувофиқликда биз тасодифий равишда ишонч ҳосил қиламиз.

Яқинда Джордж Барна инжилий имонлиларнинг 10 000 та ёшлари орасида савол- жавоб ўтказди. Инжилий жамоатларга қатнашадиган америкалик ўсмирлар орасида ахлоқлари заифлашгани хавотирга солади. 18 ёшгача бўлган ёшларнинг 43 фоизи жинсий алоқада бўлган.

Никоҳгача бўлган жинсий ҳаётни 24 фоизи нормал ҳол, деб билишади. 39 фоизи жинсий активликнинг ҳар қандай турини мумкин, деб билади. 55 фоизи никоҳгача бўлган жинсий алоқаларнинг ёмонлиги нимада эканлиги айтишолмади.

Шуниси ажабланарлики, жинсий алоқада бўлишган йигитларнинг 47 фоизи ва қизларнинг 65 фоизи жинсий алоқада ўз хоҳишларига қарши бўлганлигини таъкидлашди.

Маънавий бойликларнинг кўчириш механизми ва ота-оналардан болаларига бўлган биринчилик хуқуқи бўш таъсир этади, модомики инжилий жамоаларда кўпчилик ота-оналар бойликларга нисбатан дунё билан муросага боришади.

Бундай олганда, ота-аналар маънавий принцип ва идеалларга унчалик катта эътибор беришмайди, шунинг учун уларнинг болалари ҳам ота-оналари каби бу идеалларга садоқатликнинг етишмовчилигини кўриб қолишади. Джордж Гэллапнинг айтишича, инжилий имондаги масиҳийлар орасида мустаҳкам имонли одамлар 10 фоиздан кўп эмас.

Ана шу одамлар кўпроқ оғирликни зиммаларига олишган ва ўшалар дунёни ўзгартирадилар. Айнан ўша муросасизлар “шон-шухратга мубтало”дирлар. Юқорида айтиб ўтилганидек, имонга келтиришга ўргатилганлардан 7 фоизи ана шулардан келиб чиқади.

Мустаҳкам имонлиларнинг ўша 10 фоизи маънавий бойликларнинг кўчириш механизмининг ҳақиқатдан фойдалилиги ҳақида гувоҳлик беришади – фойдали иш коэффициенти 10 фоизга тенг. Азизлар, биз Буюк топшириқни бажармасдан уни мақтадик. Жамоат шогирдларни тарбияламасдан дунёга Хушхабар етказишга ҳаракат қилди. Инсоний беихтиёр ҳаракат ва атрофдаги маданият таъсири дарҳол натижаларга интилишга ундаб, чўпонларни энг яхши йўлларни танлашга мажбур қилишар керак. Азизлар, шу ерда сизлар билан хайрлашамиз. Омон бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top