3:06

Ислом даври (2)

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар, сиз азиз радио тингловчиларимиз билан тўлқинларимиз орқали ғойибона учрашиб турганимиздан жуда хурсандмиз. Азиз биродарлар, ўтган эшиттиришларимизнинг бирида Ислом дини ҳақида суҳбатлашган эдик. Бугун шу суҳбатимизни давом эттириш мақсадида, сиз азизлар билан яна радио орқали учрашмоқчимиз. Муҳаммад олган ваҳийлари ва суҳбатлари ҳақида ўйлаб фикрлаши учун ғорга бориб ёлғизликда вақт ўтказар эди. Кунларининг бирида Муҳаммадга ғорда нурли фаришта кўриниб, янги динни пайғамбари бўлишга таклиф берди.

Қўрқиб кетган Муҳаммад аввалига ишонмади, кейинчали у ўша нурли фариштани кетма-кет ваҳийларини ола бошлади. Бутларга ишониб ўрганган Муҳаммад энди ягона Худога ишониб, янги динни Ислом деб атади. Ислом яъни “бўйсунувчи” деб аталади. У янги таълимотни аввал ўз яқинлари орасида, кейинчалик эса халқга билдиради. Ўзининг таълимоти билан Маккадаги бутпарастларнинг қаттиқ қаршилигига учраган Муҳаммад 622 йилда Маккадан Мадинага қочиб кетади. Шу йилдан ислом йилномаси ҳижрий йилномаси бошланади. Исломни ўша даврда кенг тарқалишига сабаб — Умар исломни қабул қилиши эди. Тарихчиларнинг ёзишича, агар Умар бўлмагинида, ислом Мадинадаги кичкина диний гуруҳ бўлиб қолар эди.

Умар жуда қобилиятли жангчи ва обрўли киши бўлиб, араб қабилаларининг кўзга кўринган амалдорлари билан мустаҳкам алоқаси бор эди. Умар исломни қабул қилгандан кейин кўплаб қабилаларни, араб қабилаларини, обрўли кишиларни тўплаб, бутун арабларни ислом остида бирлаштириб, кучли араб давлатини тузишга чақирди. Ўз таълимотини ягона Худо ва инсонпарварлик ғояларини илгари суриш билан бошлаган Муҳаммад 630-йилда қурол билан исломни ёйиб борди. 630 йил Муҳаммад Умар бошчилигида Макка шаҳрини забт этди. Шаҳардаги бутпарастлар ибодатхонасида жойлашган 360 та бутни йўқ қилдириб, унинг ўрнида ислом марказини ўрнатди.

Улар бошчилигидаги ислом армияси Арабистонда бирин-кетин қабилаларни забт этиб, барча араб қабилаларни ислом остида бирлаштирди. Бутун Арабистонни қўлга олган Муҳаммад бу даврдаги катта империялар Византия ва Форс шоҳлигига хабарчилар юбориб, исломни қабул қилишларини сўради. Византия императори хабарчиларга донолик билан рад жавобини берди. Лекин Форс шоҳи Муҳаммад юборган номани йиртиб, хабарчиларни ҳақоратлаб қайтариб юборди. Бундай ҳурматсизликдан кейин араб ислом армияси Форс шоҳлигига ҳужум қилди. Ҳурматли радиомиз мухлислари, суҳбатимизга шу ерда якун ясаб, сизлар билан хайрлашамиз. Мавзуимизнинг давомини эса келаси эшиттиришларимизда давом эттирамиз. Шу билан азизлар ўзимизнинг электрон почтамиз манзилини сиз азизларга маълум қилиб ўтсам: dilkash@najot.com Азизлар, фикр ва мулоҳазаларингиз битилган мактубларингизни кутамиз. Хайр, саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top