3:02

Масиҳ жамоатининг тарихи 02

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азиз дўстларимиз билан соғ-саломат учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азизлар, Рим аёнлари бўлиб ўтган ёнғиндан сўнг, бу ёнғининг сабабчилари айнан масиҳийлар, деб эълон қилишди.

Император Нерон энг оғир ва дахшатли жазоларни масиҳийларга қўллай бошлади. Масиҳийларни хочга михлаттирди, катта-катта томошолар уюштириб, оч ёввойи ҳайвонларга егизди.

Шаҳар кўчаларида сайиллар уюштириб, масиҳийларни устинларга боғлаб тириклайин ёқиб юборишди. Император Нерон масиҳийларга қарши қувғин олиб борган биринчи хукумдор бўлди.

Олтмиш еттинчи йилга келиб бу қирғинларда ҳаворий Бутрус ва Павлус Масиҳ учун азоб чекиб қурбон бўлди. Павлуснинг Римда калласи олинади. Ҳаворийларнинг деярли барчаси азобли ўлим билан оламдан ўтади.

Бутрус Римда хочга тескари михланади. Сабаби, мен Раббимдек хочга михланишга нолойиқман, деб айтади. Шунинг учун уни хочга тескари қилиб михлашади. Идрис Қора денгиз атрофида хочга михланади ва 3 кун мобойнида хочда Хушхабар айтиб ўлади.

Барталамей эса Шарқда Ҳиндистон томонларида ўлган. Алфей ўғли Ёқуб эса Форсда хочга михланган. Забадий ўғли Ёқуб биринчи шахид дейилади. У қилич билан чопиб ўлдирилди.

Филипп ҳозирги Россия, ўша даврдаги славянлар ерида ўлдирилган. Ватанпарвар Симон Миср, Африка томонларида ўлдирилган.

Яҳудо тошбўрон қилиб ўлдирилган. Матто шимолий Африкада отда судраб ўлдириган. Маттия канибаллар яъни одамхўрлар томонидан ўлдирилган. Тўма Ҳиндистонда ўлдирилган.

У ҳақида ёзишлишича, Раббимиз унга Шарқ томонга Хушхабар айтишга чақиради. Аммо Тўма бу чақириққа қаршилик кўрсатган. Орадан бир қанча вақт ўтиб, Тўмани Ҳиндистонга шоҳ Гундафор саройини қурилишига мажбуран олиб кетишади. У пулларини қурилишга эмас, Хушхабар тарқатиб бева-бечораларга сарфлаб юборади.

Бу қилган иши учун шоҳ Тўмани зиндонбанд этади. Охир-оқибат шоҳ имонга келади ва Тўма шохни сувга чўмдиради. Ҳиндистонда “Муқаддас Тўма Масиҳийлари” номли гуруҳ ҳозиргача жамоат йиғилишларини ўтказади.

Яқинда археологлар I-асрда Ҳиндистоннинг жанубий-шарқий томонида ҳақиқатдан ҳам шоҳ Гундафор яшагани хақидаги далилларни топишган. Юҳанно охирги бўлиб ўлган ҳаворий. Юҳанно Римда қайнаб турган ёғга ёки мумга ташлашади, аммо тирик қолади. Юҳаннони император Домициан 95 йилда Патмос оролига сургун қилади. Шу ерда у Раббимиздан ваҳий олиб, ҳозирги Ваҳий китобини ёзади. Азизлар, шунинг билан мавзумиз ўз ниҳоясига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top