Салом азизлар. Тирикчилик маслаҳатлари деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Биз ёшларнинг орасида кенг тарқалган хатоимиз шундан иборатки, биз муваффақиятни ўз ичимиздан эмас, аксинча, ташқаридан қидирамиз. Муваффақият — бор нарса. Ҳақиқий бахт одамнинг ўз ичида бўлганидек, муваффақият ҳам инсоннинг ичида пайдо бўлиб келади. Муваффақият асосан ақлий феълнинг натижасидир. Бу феълни нима деб атасангиз — атаверинг: бойларнинг менталитетими, муваффақият негизими, онгий жиҳатдан гуллаб-яшнашми… Муваффақият — бу ички туйғуларнинг ташқарида намоён бўлиши, алоҳида мақсадга йўналтирилган фикрлаш маҳсули. Минг афсуски, кўпчилик буни тушунмайди.
Хозирги ёшлардан “Бу ҳаётда қандай бўлишни истайсан?” деб сўрасангиз, улар ўша заҳотиёқ бой бўлиш истаги ҳақида айтишади. Хўш, бу эса яхши истаг бўлса ҳам, бу истак ҳақида орзу қилишдан олдин, бойлик нима эканини аниқ билиб олиш даркор деб ўйлайман. Бойлик — бу, энг аввало, ақлнинг мавжуд ҳолати, шундай ҳолатки, бойларнинг ҳаётларида ва уларнинг гуллаб-яшнашидаги моддий бойликни ўз ичига олади. Бой бўлишдан ва ҳаётда муваффақиятга эришишдан олдин биз ўз фикрларимизда бой ҳамда муваффақиятли бўлишимиз керак. Онгий тафаккурнинг табиатини аниқ тушунишимиз лозим. Одамларга кўп бора муваффақиятнинг борлиги ҳақида гапириб, унинг борлигига ишонишларига қанчалар ҳаракат қилганингиз билан, афсуски, уларнинг кўпчилиги ўз ўтмишларидаги ёмон малакаларига ва оилаларида кўрган тажрибаларга ўралашиб қолишган.
Бизнинг онгимиз чегара билмаслиги билармидингиз? Ўз онгининг чегараси йўқлигини билган одам албатта бахтли бўлади, чунки, бахтга эришишда унга хеч нарса тўсқинлик қила олмайди. Биз ўзимиз — ўз бахтимизни яратамиз ва бахтсизлигимизга сабабчи бўламиз. Муваффақият калити — бу онгимизни тўғри ишлата билишдир. Бизнинг ҳаётимизга таъсирини ўтказадиган вазиятлар, пул топишдаги имкониятлар шунчалик турли-туманки, ҳамма учун бир хилдаги муваффақият формуласини тавсия қилиб бўлмайди. Мўъжизавий равишда таъсир қиладиган муваффақият қўлланмалари йўқ. Ҳаётингизда қайси эшикка кириш керак эканини сизга хеч ким айтмайди. Буни билиш учун, сиз аввалам бор хар бир эшикни очиб кўришингиз керак. Одамларда сезиш туйғуси мавжуддир. Баъзилар буни иш борасида олдиндан сеза билиш ёки интуиция деб аташади, ақлни дастурлашдаги ва керакли пайтда фойдаланилган онгий натижа деса ҳам бўлади. Инсоний онгни айсберга ўхшатса ҳам бўлади: унинг кичик кўриниб турадиган жойи эса онгимиздир, кўринмайдиган сув тагидаги катта бўлаги — бу онг остидир. Онг ости инсон ҳаётида баъзи одамлар ўйлашларидан кўра катта аҳамиятга эга. Бу одатларимиз ва чегараларимизни тўплаб юрадиган жой. Биз нима деб ўйламайлик, айнан онг ости туйғуларимиз — одамнинг муваффақиятига ҳамда омадизлигига жавобгар бўлади. Шундай экан, мақсад қўясизми, режалар тузасизми ёки орзу қиласизми, аввалам бор онгингизни кўроқ тушунишга ва уни оқилона ишлатишга харакат қилинг. Чунки, онгни ишлата билган одам, албатта мақсадларига эришади. Ундан ташқари, бир нарсани билиб қўйганингиз яхши, Худо сизни керакли барча нарса билан таъминлаган, шундай экан, сизни бу ҳаётда хеч нарса тўхтатмаслиги керак. Тирикчилик ғояларингизни амалга оширишда Раббимиз ёрдам беришини сўраб қоламан. Хайир, омон бўлинг.