3:05

Унинг сўзлари абадийдир

MP3

Салом азизлар. Раббимиз Исо тирик нажоткоримиздир. Кўпчилик, Каломни ўқир экан, у ердаги ҳақиқатларни ўрганиб, хазратимиз Исонинг айтган гапларини тинглар экан, Уни ўша пайтларда айтилган гаплари ўша даврга таалуқли деган хулосага келади. Лекин, бу ҳақиқатга тўғри келармикан? Келинг, бу саволга жавоб топиш учун Каломга назар ташласак. Юҳанно хушхабарининг биринчи бобида қуйидаги оят бор: “Азалда Калом бор эди. Калом Худо ҳузурида эди, Калом – Худо эди. Азалданоқ У Худо ҳузурида эди. Борлиқ У орқали бор бўлган, Усиз ҳеч нарса бор бўлган эмас. Неки бор бўлган бўлса, У орқали бор бўлган. Унда ҳаёт бор эди, Ҳаёт инсонларнинг нури эди. Нур зулматда порлайди, Зулмат эса нурни қоплай олмади.“ Шундай экан, хазрати Исо илгари ҳам тирик бўлган, хозир ҳам тирик, келажакда ҳам тирик бўлади, У абадий тирик нажоткордир. Унинг айтганлари, илгари ҳам, хозир ҳам, келажакда ҳам ўз кучини ва қудратини йўқотмайди.

Каломни ўқир экансиз, у ердаги ҳақиқатлардан шубхаланманг. Унинг ҳақиқатлари икки минг йил муқаддам қандай қудратли бўлган бўлса, улар ҳозир ҳам ўз кучини сира йўқотмаган. У ердаги ҳақиқатлар айнан бизлар учун, ҳаётини Худога топшириб, Унинг нажоткорини қабул қилганлар учун ёзилгандир. У ердаги ҳар бир сўз устида бош қотиринг, фикрланг, шунда уларни сизнинг қалбингизга мўлжаллаб ёзилганига амин бўласиз. У ердаги барча ҳақиқатнинг асоси Худонинг Севгисидир. Уларнинг барчаси, сиз ва мени нажот топишимиз учун ёзилгандир. Айнан, Худо бизларни чексиз севди, бизлар учун ўғлини қурбон қилди. Раббимиз Исо севги ҳақида, қуйидаги сўзларни айтиб ўтганди: «Отам Мени қандай севган бўлса, Мен ҳам сизларни шундай севдим. Менинг муҳаббатимга содиқ қолинглар.

Мен Отамнинг амрларига амал қилиб, Унинг муҳаббатига содиқ қолганман. Худди шу сингари сизлар ҳам, агар Менинг амрларимга амал қилсангизлар, муҳаббатимга содиқ қоласизлар. Менинг шодлигим сизларга ўтсин ва кўнглингиз қувончларга тўлсин деб, Мен бу сўзларни сизларга айтдим. Менинг амрим шу: Мен сизларни қандай севган бўлсам, сизлар ҳам бир-бирингизни шундай севинглар. Ким ўз жонини дўстлари учун бағишласа, бундан ортиқ севги йўқ. Агар сизлар буюрганларимни бажо келтирсангизлар, Менинг дўстларим бўласизлар. Мен сизларни энди қул деб атамайман. Қул хўжайини нима қилишини билмайди. Сизларни дўстларим дейман, чунки Отамдан эшитган ҳамма нарсани сизларга билдирдим. Сизлар Мени эмас, Мен сизларни танладим.

Бориб ҳосил беринглар ва ҳосилингиз боқий бўлсин, деб сизларни танладим. Шундай қилиб, Менинг номимдан Отадан нимаики сўрасангизлар, У сизларга беради. Хуллас, сизларга буйруғим шу: бир-бирингизни севинглар!» (Юҳанно 15). Энди айтингчи, сизни ва мени бундай чексис севги билан севган хазрати Исонинг сўзлари ўз кучини йўқотганми? Йўқ азизлар, Унинг сўзлари абадийдир. Унинг хеч бир сўзи ўз кучини йўқотмаган.

Азизлар, бордию сизларда ибодат эхтиёжи бўлса dilkashradio.com сайтимиздан фойдаланиб бизга хабар қолдиринг. Биз сизлар учун ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top