2:57

Тавба ибодати нимани билдиради?

MP3

Салом азизлар. Тавба ибодати барча имонлилар учун муҳим эканин барчамизга маълум. Лекин, бугунги дастурни айнан тавба ибодатига бағишлашни мақсад қилдик. Тавба ибодати, Нажоткорга муҳтожлигини ва гуноҳлари кечирилиши кераклигини англаган одам, Худога айтган ибодати, тавба ибодати деб номланади. Бу ибодат ўзидан ўзи нажотга олиб келолмайди, фақат ҳақиқий тавба, ўзини гуноҳкорлигини ва нажот энг муҳим эҳтиёжлигини тушуниш, нажотга олиб келади. Тавба ибодатининг биринчи томони, ўзимизни гуноҳкор эканлигимизни англаб етиш бўлади. Римликлар мактубининг 3-чи боби, 10-чи оятида: “ Солиҳ киши йўқ, бир киши ҳам йўқдир” деб ёзилган. Ҳаммамиз гуноҳ қилганлигимиз, Муқаддас Китобда аниқ тасдиқланган. Биз ҳаммамиз — гуноҳкорлармиз, Худонинг кечиримига ва раҳмдиллигига муҳтожлармиз, чунки ўзимизнинг гуноҳимизни деб, биз абадий жазога лойиқмиз (Матто 25:46).

Шундай қилиб, тавба ибодати — бу адолатли жазо ўрнига кечирим сўраш илтижосидир. Бу ибодатнинг иккинчи томони — Худо бизнинг ўта ачинарли аҳволимизни ўзгартириш учун нима қилганини тушуниш. У танни қабул қилди ва одам — Исо Масиҳ бўлди (Юҳанно Хушхабари 1).

Исо бизга Худо ҳақидаги ҳақиқатни очиб берди ва тақводорли, гуноҳсиз ҳаёт кечирди (Юҳанно Хушхабари 8:46, 2-чи Коринфликлар мактуби 8:21). Кейин эса, бизга тайёрланган жазони Ўзига олиб, У бизнинг ўрнимизга хочда ўлди ( Римликлар мактуби 5:8). Исо Масиҳнинг ўликлар ичидан тирилиши, шуни тасдиқлайдики, У гуноҳ, ўлим ва дўзаҳ устидан ғалаба қозонди (Колоссияликларга мактуб 2:15; 1-чи Коринфликлар мактуби 15 боб). Фақат шу туфайли биз гуноҳларимиздан кечирим олишимиз мумкин, бизга шунингдек Жаннатга абадий ҳаёт ваъда қилинган — агар биз фақат Исо Масиҳга ишонсак. Биздан талаб қилинадиган нарса шуки — У бизнинг ўрнимизга ўлганига ва ўликлар ичидан тирилганига ишониш керак. Биз фақат марҳамат орқали қутқарилишимиз мумкин, фақат имон орқали ва фақат Исо Масиҳга ишонган холда. Эфесликлар мактубининг 2-чи бобида “Сизлар Худодан иноят топиб, имонингиз туфайли қутулгансизлар. Бу — Худонинг инъоми, сизнинг йтутуғингиз емас” деб ёзилган.

Тавба ибодатини айтиб, биз Худога, Исо Масиҳга ўз Нажоткоримиз деб , ишонаётганимизни айтамиз. Нажот учун қандайдир “сеҳрли” сўзларни айтишни кераги йўқ. Фақат Исонинг ўлимига ва тирилганига ишониш орқали, биз нажотни оламиз! Агар сиз гуноҳ қилганингизни тушунаётган бўлсангиз, ва Исо Масиҳда нажот зарурлигини ҳис қилаётган бўлсангиз, унда, Худога мурожаат қилишингиз мумкин бўлган тавба ибодати ёрдам беради. “Худовандим, мен биламан Сенинг кўз олдингда гуноҳ қилдим. Мен тушунаман ўзимнинг гуноҳимни натижаларини кўтаришга лойиқман, лекин мен Исо Масиҳга ўз Нажоткорим деб, ишонаман. Унинг ўлими ва тирилиши менга кечирилишимни таъминлаб берганига ишонаман. Мен Исога ишонаман ва фақат Унга, ўзимнинг шаҳсий Худовандим ва Нажоткорим деб, ишонаман. Раҳмат сенга, Худовандим, мени қутқараётганинг ва кечираётганинг учун! Омин!”

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top