3:35

Жаҳлни Худонинг Каломи билан енгиш

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Бугун замонимиз сабрсиз инсонларга тўлиб кетган. Сабрсизмисиз, демак жахлдорсиз. Жахлдормисиз, демак соғлом эмассиз. Қандай қилиб жахлни енгиш мумкин? Ҳамма ҳар хил маслаҳат беради, аммо биз сизга жахлни Худонинг усули билан, Унинг кучи билан енгишни маслаҳат берамиз. Жахл ёки ғазаб инсондаги оддий туйғу, бироқ уни жиловлаш керак. Биринчи ўринда инсон ўзида шундай муаммо борлигини тан олиши, бу чиндан ҳам муаммо эканлигини англаши керак. Энг асосийси, инсон тўғри жахл қилишни ўрганиши керак. Тўғри жахл инсонга ҳам атрофдагиларга ҳам зиён етказмайди. Статистик маълумотларга кўра, эркаклар ҳафтада 6 марта, аёллар эса 3 марта жахл қилар эканлар. Аммо қизиғи шундаки, ҳаммамиз уйда ишдагидан икки марта кўпроқ жахлимиз чиқар экан.

Narrator 2 Юқорида айтганимиздек, агар жахлимизни жиловламасак, хоҳ ишда, хоҳ уйда бўлсин, оқибати ёмон бўлиши мумкин.  Худонинг Каломи жахл ҳақида шундай дейди, “Ҳатто ғазабланганингизда ҳам гуноҳ қилманг. Қуёш ботгунча жаҳлдан тушинглар.” Жахл қилишимиз мумкинлигини Худо ҳам билади, аммо жахл ичида гуноҳ қилмасликка буюради. Буни қилиш учун қуйидаги нарсаларни билишингиз керак. Биринчидан, жаҳлингиз чиқаётганини тан олиш, иккинчидан жаҳлнинг сабабини топиш ва учинчидан, нима қилишни билиб олиш. Худо жаҳлингизни Унинг ёрдами билан назорат қилишингизни истайди. Исо Масиҳнинг укаси Ёқуб ўз мактубида жаҳлни тийиш ҳақида гапиради. “Эй азиз биродарларим, шуни эсингизда тутинглар: ҳар бир одам эшитишда чаққон, гапиришда вазмин, ғазаб келганда босиқ бўлсин. Чунки инсоний ғазабингиз Худога манзур бўлган солиҳ ҳаёт кечиришингизга йўл қўймайди.”

Narrator 1 Агар жаҳлимни тиймасам, Худонинг айтганларига қарши иш қилаётган бўламан. Бу эса яхшиликка олиб келмайди.  Юқоридаги оятда учта босқични кўришимиз мумкин. 1-босқич. Эшитишда чаққон. Бошқа одамни ўзингиздан кўпроқ тушунишга ҳаракат қилиш. 2 – босқич. Гапиришда вазмин. 3 – босқич. Ғазаб вақтида босиқ бўлиш. Энди буларнинг ҳаммасини батафсил кўриб чиқамиз. Биринчи босқичига қарайдиган бўлсак, бу эшитишда чаққон, аниқроғи эшитишга тайёр бўлиш керак. У эшитганида диққат қилиши энг муҳими ҳақиқатни эшитишга ва уни қабул қилишга тайёр бўлиши керак. Жаҳл чиққанда кўпчилик кимнидир ёки ёнидаги бирор нимани уришга одатланган. Бу эса нотўғри. Бундай пайтда жахлнинг бошқарувида ҳаракат қилиш эмас, диққат билан қулоқ солиш керак. Буни ўрганиш қийин эмас, бор-йўғи жахл билан иш тутиш бемаънилик ва сизга ёрдам бермаслигини ёдда тутсангиз бас.

Narrator 2 Иккинчи босқич, гапиришда вазмин бўлиш.  Яъни шошиб бемаъни ва қалбни яралайдиган сўзларни айтиб қўйманг. Гапиришдан олдин, ўйлаб кўришни одат қилинг. Сулаймон пайғамбарнинг Ҳикматлар китобида шундай ёзилган, “Гап–сўз кўп бўлса, жанжал ҳеч қачон тўхтамайди, тилини тийган эса донодир.” Ҳаёт мамотни ҳал қилиш тилнинг ихтиёрида. Агар жахл пайтида тилимизни тийсак, кўп хатоларнинг олдини олган бўламиз.  Ҳикматлар китобида яна шундай доно маслаҳат бор, “Тилини тийган жонини асрайди, тилига эрк берган эса ҳалокатга учрайди.” Ғазаб вақтида тилига келган нарсани гапираверадиган одамнинг ҳолига вой. Жахлингиз чиққанида 5 дақиқа жим туринг. 3-босқич, ғазаб вақтида вазмин бўлиш. Жахлнинг кўпайиб, қайнаб кетишига йўл қўйманг. Агар жахлни узоқ ушлаб турсангиз, бир кун келиб у портлайди. Фақат ахмоқларгина ғазабни юрагида сақлайди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top