3:31

Худонинг иродаси

MP3

Narrator 1 “Биз абадий ҳаётга эга бўлганимиз учун Худонинг ҳузурида дадил бўламиз, чунки Худонинг иродасига кўра нимани сўрасак, У бизга қулоқ тутишини биламиз. Худо ибодатларимизга қулоқ тутар экан, демак, ибодатларимизга жавоб олганимизга тўлиқ ишонч ҳосил қиламиз”. Ассалому алайкум қадрдон биродар. Худо Каломи бизнинг қадамларимиз учун чироқ. Бу ҳақида жуда кўп йиллар олдин ҳазрати Довуд Худо олдида тиз чўкиб айтган эди. Бу унинг ҳаётий тажрибаси. Ақлли ва Худони мамнун қилишни истайдиган инсон, Худонинг иродасини Каломда келтирилган художўй ва итоатсиз одамлар ҳаёти ҳақида ўқиб билиб олади. Юқоридаги оят жуда кўп ота-оналарга умид беради. Буни Худонинг уларга берган ваъдаси дейиш мумкин. Оятга диққат қилсангиз, “Биз абадий ҳаётга эга бўлганимиз учун Худонинг ҳузурида дадил бўламиз”, дейди.

Narrator 2 Фарзанд ота-онаси уни қанчалик яхши кўришини билади, шунинг учун ҳам тўғри иш қилган фарзанд уларнинг олдида дадил бўлади. Агар сиз ҳам тўғри иш қилаётганингизни билсангиз, ҳавотирга ўрин йўқ. Унинг олдида дадил туринг. Чунки гуноҳкор эканлигингизни, Худога қарши қилган гуноҳларингизни Худонинг олдида тан олиб, Масиҳнинг хочдаги ўлимини ўзингиз учун, деб қабул қилган пайтингиздан бошлаб, Унинг фарзанди сифатида Муқаддас Руҳ билан муҳрлангансиз. Оятнинг давомида шундай дейилган, “…чунки Худонинг иродасига кўра нимани сўрасак, У бизга қулоқ солишини биламиз”, дейилган. Албатта сиз ота-оналар фарзандларингизнинг келажаги, уларнинг Худовандга яқин, Унинг дилидагидек инсон бўлишини истаб ибодат қилаётган экансиз, ишончингиз комил бўлсин, буни Худованд сиздан кўра кўпроқ истайди. Сиз қўлдан чиқарган имкониятни Худованд қўлдан чиқармайди.

Narrator 1 “Унда нега Худованд менинг ибодатимга тезроқ жавоб бермайди”, дейсизми? Асло шошилманг. Каломда айтилганидек, ҳар нарсанинг ўз вақти соати бор. Сиз фарзандингиз учун ибодат қилар экансиз, ёдингизда бўлсин, душманимиз шайтон ҳам жим турмайди. У фарзандингизни яна ҳам ёмон ишлар қилишга васваса қилиши мумкин. Аммо сиз тушкунликка тушманг. Худованд ҳаммасини назоратга олган. Ҳаммаси Унинг қўлида. Сизнинг ҳаётингизда Ўз ишини бошлаган Худованд, буни дунё охиригача тугатмасдан қўймайди. Кейинги оятда эса шундай дейилган, “Худо ибодатларимизга қулоқ тутар экан, демак, ибодатларимизга жавоб олганимизга тўлиқ ишонч ҳосил қиламиз.” Бу ҳақиқат, агар сўраётган нарсамиз Худонинг иродасига кўра бўлса, у бизга қулоқ солади. У қулоқ солаётган бўлса, демак сўраган нарсаларимиз тез орада амалга ошади. Бунинг учун сабр-тоқат ва Худонинг бошқарувига зийрак бўлишимиз керак.

Narrator 2 Юқорида айтганимиздек, ота-оналар ибодатларига тезроқ жавоб олишни исташади. Шошқалоқ бўлманг. Худога ишонинг. У сизнинг ҳам, Ўзи сизга берган фарзандингизнинг ҳаётини ҳам бошидан охиригача кўриб туради. У сиз учун ҳам фарзандингиз учун ҳам нима яхши бўлишини билади. Шошилиб, ҳамма ишни ўз қўлингизга олиб, ўз билганингиздек, тушунганингиздек иш тутсангиз, Худо аста секин қилиб келаётган ишни бузиб қўйишингиз ва фарзандингиз хатоингиз туфайли чиқиб кетган йўлга қайтиши учун қанчадир вақт керак бўлади. Худонинг фарзандларига шошқалоқлик ярашмайди. Шошган одам Худога ишонмайди. У ҳатти-ҳаракати билан, “Худованд бу масалани мен Сендан кўра яхши биламан, ўзим амаллайман”, деяётган бўлади. Шундай хатоларга йўл қўймаслик учун, Худонинг иродасини кутиш энг яхши йўл.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top