3:37

Худо оиламни ўзгартирди

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдонлар. Худо ҳар бир одамнинг муҳтожлигини яхши билади. У биз ҳақимизда ўзимиздан кўра кўпроқ нарсани билади. У ҳар биримизнинг ҳаётимизда турлича ишлаб, бизни Масиҳга ўхшаш қилиб ўзгартиришда давом этади. Баъзида Худованддан мени ўзгартиришдан воз кечмагани ва бу ишда таслим бўлмагани учун шундай миннатдор бўламанки, бу миннатдорчиликни тасвирлаш учун сўзларим етмайди. Шундай миннатдор биродарлардан бири, Худованд ҳаётида қилган охирги ишлар ҳақида шундай ҳикоя қилади. “Менинг ҳаётимда жуда кўп ҳатолар қилдим. Буни мана яқин йиллар ичида жуда яхши кўраяпман. Талабалик йилларимда Исо Масиҳни Раббим ва Нажоткорим деб қабул қилдим. Худонинг фарзанди бўлдим. Бироқ ҳали руҳан ўсмай туриб бир хатога йўл қўйдим. Нимадир сабаб бўлиб, биродарлардан қаттиқ ҳафа бўлдим. У пайтда улар ҳам мендек ўсаётган одамлар эканини билмагандим.

Narrator 2 Кейин эса шу хафагарчилик оқибатида жаҳл қилиб, бир имонсиз, Худони билмайдиган қизга уйландим. Ҳаётим оғир кечди, ҳеч ҳам унга юрагим исимасди. Бир неча йиллар фарзандли бўлолмадик. Бир куни Тошкентга бир иш билан келиб, эски қадрдон биродарларимдан бирини кўриб қолдим. У билан бирга тушлик қилиб, анча вақт ҳаётимда бўлган воқеалар ҳақида гаплашдик. Дардлашдик. У мени яқинда бўладиган оилавий конференцияга аёлим билан бирга таклиф қилди. Мен ўйлаб кўришга ваъда бердим. Кейин хайрлашдик. Уйга қайтиб кетар эканман, унинг таклифини ўйладим. У менинг аёлим қандай эканини билмайди. У жуда оми, ҳеч нарсани тушунмайди. Ҳамма нарсага хўп деб кўниб кетаверади, ўз фикрига эга бўлмаган бир қишлоқ аёли, деб ўйладим. Конференцияга боришни истадим, аммо аёлим билан бирга эмас. Вақти яқинлашгач, яна ўша биродар билан қўнғироқлашдим.

Narrator 1 Аёлимни олиб боришни истамаётганимни айтдим, аммо у аёлинг билан келасан, деб оёқ тираб туриб олди. Мен ноилож рози бўлдим. Майли, бирга борамиз. Тушунмаса тушунтириб бераман, дедимда, уни ҳам олиб Тошкентга конференцияга келдик. Конференциянинг биринчи куниданоқ Худованд аёлни эр учун қандай чиройли ва ўз вазифалари билан яратганини тушуниб олдим. Худованднинг аёл учун мақсадларини эшитар эканман, аёлимни бошқатдан кашф қилгандай бўлдим. У Худованд айтганидай итоатли, менга қўлидан келганича ва ақли етганича ёрдам беришга тайёр аёл. Менинг кўнглимни қолдирадиган даражада хунук ҳам эмас. Истарали ва ёқимли аёл. Биринчи кунданоқ Худованд менинг юрагимда аёлимга нисбатан муҳаббат уйғотди. Унинг яхши сифатларини очиб берди. Кейинги куни эса жуда оғир бўлди. Мен турмушимиз давомида аёлимга қилган ноҳақликларимни ойнада кўргандек кўрдим.

Narrator 2 Худованд эрлар аёли билан қандай гаплашиши ва муносабат қилиши кераклигини кўрсатди. Мен деярли у билан гаплашмасдим. Ҳар куни ишдан келгач бўладиган оддий суҳбатлардан бошқа орамизда ҳеч қандай яқин суҳбат ва фикр алмашиш бўлмасди. Бир-биримиздан қанчалик узоқда эканимизни ўшанда сездим. Эркак сифатида аёлимга нотўғри муносабатда бўлиб, Худонинг режаларига қарши бўлган эканман. У билан дилдан суҳбатлашиш, уни ҳам тинглаш, керак пайтида маслаҳатлар бериш ва кўмаклашиш керак экан. У сизни севишига, меҳр кўрсатишига ва ёрдамлашишига имкон бериш керак экан. Мен оилали бўлиб, қанчалик нотўғри яшаганимни англадим. Аёлим ўшанда биринчи марта хушҳабар эшитди. Унга мен айтиб бердим. Биринчи марта ҳақиқий эр-хотин қандай бўлишини кўрди. У Худони юрагига қабул қилди. Биз энди нафақат танавий бир тан, балки руҳан ҳам бир бўлдик. Шундан кўп ўтмай, Худованд бизга фарзанд берди. Бу ажойиб мўъжиза эди.”

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top