3:42

У Отадан келган

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Биродарларнинг бирга вақт ўтказиши, бир-бирларидан далда олиб, ҳақиқат йўлида давом этишлари қанчалик ажойиб. Бу ҳақида ҳатто Забур китобида ҳам ёзилган. Аммо бугун биз Отадан Келган Исо Масиҳ шахси ҳақида Юҳанно китобининг биринчи бобидаги баъзи оятларни ўқиб, сизлар билан бирга муҳокама қиламиз ва бирга ўрганамиз. Ёдингизда бўлса, Юҳанно 1 бобнинг дастлабки оятлари шундай жаранглайди, “Азалда Калом бор эди. Калом Худо билан бирга эди, Калом — Худо эди. Азалда У Худо билан бирга эди. Бутун борлиқ Калом орқали яратилган, Усиз яратилган бирон нарса мавжуд эмас. Калом — ҳаёт манбаи эди, Бу ҳаёт инсонларнинг Нури эди.” Калом ҳаёт манбаи эди. Бу сўзнинг ўзидаёқ жуда чуқур маъно бор. Чиндан ҳам Худованд бизга ҳаёт бериш учун Иcо Масиҳни бизнинг гуноҳларимиз ўрнига хочда қурбон қилди.

Narrator 2 Биз ҳали умидсиз бўлган пайтимизда, қутулишга ҳеч қандай чорамиз бўлмаган бир пайтда Исо Масиҳ келди. Бунинг ҳақиқат эканлигини кўпчилигимиз жуда яхши биламиз, аммо бир ўйлаб кўринг, У нима учун келди? Чунки биз Унга муҳтож эдик. Юҳанно биринчи боб 10 оятдан 14 оятгача Калом ҳақида яна шундай деб ёзилган: “Ҳа, Калом дунёда эди, Дунё У орқали яратилганди, Бироқ дунё Уни танимади. У Ўз юртига келди, Лекин Ўз халқи Уни қабул қилмади. Уни қабул қилганларнинг ҳаммасига эса, Унга имон келтирганларга, У Худонинг фарзанди бўлиш ҳуқуқини берди. Улар на тана хоҳишидан, На эр хоҳишидан, Табиий йўл билан эмас, Балки Худодан туғилган фарзандлардир. Калом инсон бўлди, Орамизда яшади. У иноят ва ҳақиқатга тўлганди. Биз эса Унинг улуғворлигини кўрдик. Бу улуғворлик Отадан келган ягона Ўғилга мансуб эди. ” Ҳаворий Юҳанно “келди”, деган сўзни ишлатган. Бу келди, деган сўз, оғир бир шароитда жуда бошқача маъно касб этади.

Narrator 1 Тасаввур қилинг, сиз кимсасиз йўлда тўхтаб қолдингиз. Машинанинг бензини тугаб, ўчиб қолди. Сиз жуда ҳам қийин ахволдасиз. Сизга шундай пайтда ёрдам бера оладиган кимдир керак. Исо Масиҳ келишидан олдин биз ҳам шундай аҳволда қолган эдик. Айнан шу пайтда Худованд бизга Исо Масиҳни юборди. Биз ўзимизнинг ҳолатимизни ўзгартира олмасдик. Яна бир нарсани айтай. Бир куни ишдан уйга келсам, бир мусича деразадан уйга киргану, кейин дераза қандайдир қилиб бекилиб қолган. У нима қилишини билмай, хона ичида айланиб йўл тополмай учиб юрибди. Ўзини деразага уради, аммо у ёпиқ. Чиқиб кетолмаяпти. Шу пайт мен келиб, деразани очиб унга йўл кўрсатдим. Учиб чиқиб кетди. Бизнинг ахволимиз ҳам шу қушникидан кам эмасди. Биз қопқонга тушиб қолган ва йўлимизни тополмаётган эдик. Дунёда жуда кўп одамлар Мавлуд байрамини нишонлашади.

Narrator 2 Менинг фикримча, Мавлуд байрами учун энг яхши рамзий расм бу қамоқхонанинг ташқаридан очиладиган панжарали эшиги. Ҳаммамиз тиқилиб қолган эдик. Бугун ҳам кўпчилик техниканинг, яна бошқа инсон ҳаёлига келган ва келмаган нарсаларнинг тузоғига тушиб қолганмиз. Энди нима қилишни билмаймиз. Биз ўзимиз касалликларимизни тузата олмаймиз, аҳволимиздан қутула олмаймиз, аммо бизни шу ҳолатдан олиб чиқиб кета оладиган кимдир бўлиши керак. Шундай пайтда Худонинг Ўзи инсон танасида ер юзига келди. Сабаби Худо бизни севади. Агар сиз кимнидир севсангиз, унга қийин пайтида ёрдамга борасиз. Севган инсонингизнинг аҳволига қараб туролмайсиз. Сиз ўшандай қийин аҳволда унга ёрдамга келасиз. Худо ҳам бизнинг юракларимиз оғриғига чидаб туролмай, ёрдамга келди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top