3:16

Саволлар ва жавоблар

MP3

Ассалому алайкум. Яхши билан ёмон, ўлим билан ҳаёт масаласида ва Худонинг табиати ҳақида қийналаётганлар кўп савол беради. Саволларининг ҳаммаси «Нега», деган сўз билан бошланади. Нега ҳаётимда мана шу ёмон ҳолат рўй берди? Бу каби саволлар ҳар бир имонли аёлнинг ҳаёлидан кечиши мумкин. Бугун имонлиларнинг ҳаётида бўладиган саволлар ва буларга жавоблар ҳақида суҳбатлашамиз.

Демак биринчи саволни ўқиб эшиттираман.

Ўғлим саккиз ёшда бўлганида юрагида жиддий муаммо пайдо бўлди. Худо ибодатларимга жавоб бериб, ўғлим ҳеч қандай асоратсиз, хатарсиз операциядан ўтиб олди. Аммо уч йил олдин эрим рак касаллигига чалинди ва вафот этди. Нега Худо ўғлим учун қилган ибодатимга жавоб берди-да, эрим учун қилган ибодатимни эшитмади?

Жавоб: Бундай ҳолатда Худо албатта бизни эшитади. Худо бу аёлнинг ўғли учун қилган ибодатида ҳам у билан бирга эди. Эри учун ибодат қилганида ҳам у билан бирга бўлган ва уни эшитган. Биз тасаввур қила олмасак ҳам, Худо биз учун нима яхши бўлишини билади. Бу ҳолатда бир аёлнинг воқеаси ёдимга тушди. Бир бола отаси билан машинада кетаётиб автоҳалокатга учрайди. Отаси тўлиқ тузалиб кетди, аммо болакай қон кетиш касаллигини орттириб олди. Боланинг бирор жойи шилинса ҳам қаттиқ қон кетиш хавфи турарди. У бола жуда қийинчилик билан кўп ибодатлар билан катта бўлди, ўзи севган қизга уйланди. Тез орада қиз ҳомиладор бўлди. Бироқ ҳомиласининг 7 ойларида докторлар болада рак касаллиги ривожланаётганини ва олдириб ташлаш кераклигини айтишди. Аммо улар олдирмасликка қарор қилиб, ўзларини Худонинг қўлига топширишди. Болани кейинги сафар текширувдан ўтказишганида ҳеч қандай рак касаллиги топилмади. Худо уларнинг ибодатига мўъжизавий тарзда жавоб берди. Кейинроқ эса боланинг отаси ўзининг касаллиги ҳақида ибодат қила бошлади. Бироқ Худо унинг касаллигини олиб ташламасликни маъқул кўрди. У ёшлигидан ибодатнинг кучи, Худонинг марҳамати билан улғайди. Жуда яхши ва солиҳ киши бўлди, бироқ нима учун Худо уни шифолашни маъқул кўрмади. Буни билмаймиз. Уларнинг ҳаётида Худонинг хоҳши шу эди. Улар Худонинг иродасини қабул қилиб яшашда давом этишди.

Худо мўъжизалар қилишга қодир эканини ва ҳатто ўликни ҳам тирилтира олишини биламан, аммо қийинчиликлар чоғида Унга суянишим қийин бўлиб қолади. Бу имоним камлигини билдирадими?

Жавоб: Кўпчилигимиз ҳаётимизда кечаётган қийин пайтларда асабийлашамиз, тушкунликка тушамиз, қўрқамиз. Бироқ шунга қарамай, Худонинг Худолигини ва Унинг ҳаётимизда қиладиган ишларини қабул қилишимиз керак бўлади. Шундай пайтларда биз кўпинча имон билан ишончнинг фарқига бормай қоламиз. Тасаввур қилинг жуда зўр дорбоз шаршара тепасидан нариги томонга ўтишга арқон тортган. Энди эса арқоннинг бу учида туриб сиздан сўраяпти: «Менинг нариги томонга ўта олишимга ишонасанми?» Сиз «Ҳа» деб жавоб берасиз, чунки унинг жуда зўр ва тажрибали дорбоз эканини биласиз. Бироқ, у сиздан «Менинг нариги томонга ўта олишимга ишонадиган бўлсанг, мен билан бирга у томонга ўтасанми?», — деб сўраса, қандай жавоб берасиз? Агар бу саволига ҳам ҳа деб жавоб берсангиз, бу ишонч бўлади. Сизда ҳам саволлар бўлса, бизнинг www.najot.com ва dilkash@najot.com сайтларимизга киринг ва уларга жавоб топинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top