2:57

Тинмай сўраб туринг

MP3

«Худонинг қудратли қўли остида ўзингизни камтарин тутинглар, шунда У ўз вақтида сизларни юксалтиради» (1 Бутрус 5:6). Салом азизлар. Ибодат мавзусига бағишланган дастуримизга хуш келибсиз.

Мисол учун, кичкина ўғлингиз велосипед олиб беришингизни сўраяпти. Шунда сиз ўйламай-нетмай унинг илтимосини бажарасизми? Агар сиз, у велосипед минишда ҳали ёшлик қилади, деб ўйласангиз, унга велосипед олиб беришни кейинга қолдирарсиз. Аммо вақти келиб, унинг илтимосини бажаришингиз мумкин бўлади, чунки сиз унга бу қачон фойдали бўлиши мумкинлигини биласиз. Шу сингари, агар тинмай ибодат қилсак, Худо Ўз иродасига мувофиқ бўлган «кўнглимиздаги орзуларимизга» керакли пайтда етказиши турган гап (Забур 36:4).

Муқаддас Китобда Худонинг хизматчилари ибодатнинг муҳимлигини ҳеч қачон эсдан чиқармасликлари ҳақида ёзилган. Баъзилар: «Буни айтиш осон, лекин қилиш қийин»,— дейиши мумкин. Дарҳақиқат, агар анчадан бери ечими топилмаётган муаммо ёки адолатсизликка дуч келаётган бўлсак, Худонинг жавобини кутиш баъзида қийин кечиши мумкин. Лекин шунга қарамай, Исо пайғамбарнинг тоат-ибодат ҳақидаги сўзларини ҳамиша эсда тутсак яхши бўларди.

Ҳазрати Исо бева аёл тўғрисида бир масал айтиб берган эди. Ушбу аёл қозининг олдига адолатни излаб борибди (Луқо 18:1–3). Гарчи қози аввал унга ёрдам беришдан воз кечган бўлса ҳам, охири у шундай дебди: «Бу бева аёл олдимга келавериб, жиғимга теккани учун унинг масаласи бўйича адолатли қарор чиқара қолай» (Луқо 18:4, 5). Асл нусхадаги матнга кўра, қози «ўзининг обрўсини туширмаслик учун» бева аёлга илтифот кўрсатган. Агар адолатсиз қози бошқа одамлар у ҳақда нима ўйлаши мумкинлигидан қўрқиб, бева аёлга ёрдам берган бўлса, унда ғамхўр Худойимиз «Ўзига кечаю кундуз ёлвораётган танланганларига» адолат ўрнатиши муқаррар! Ҳа, ҳазрати Исо айтгани каби, Худо «улар учун адолатни тезда ўрнатади» (Луқо 18:6–8).

«Сўраб туринглар ва сизларга берилади» (Луқо 11:9).

Баъзида биз ёрдам ёки марҳамат сўрашдан чарчаб қолишимиз мумкин, аммо таслим бўлмаслигимиз керак. Чунки тоат-ибодатда бўлиб, ҳаётимизда Худонинг қўлини кўриш истагимиз ҳақиқий эканини кўрсатамиз. Шунингдек, Тангри илтижоларимизга жавоб бераётганини кўришни ўрганамиз ва натижада Унга яқинлашган бўламиз. Ҳа, агар сўраб турсак ва Худо ибодатларимизга жавоб беришидан шубҳаланмасак, Унинг иродасига мувофиқ бўлган ибодатларимизга У жавоб беришига амин бўлишимиз мумкин (Луқо 11:9). Бу ҳақиқатдир.

Азизлар, бордию сизларда ибодат эхтиёжи бўлса dilkashradio.com сайтимиздан фойдаланиб бизга хабар қолдиринг. Биз сизлар учун ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top