Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Имонда ўсиш жуда узоқ ва қийинчилик билан ўтадиган жараён. Нега қийин бўлади? Ахир Худога ишонсангиз бўлди-ку, дейдиганлар топилади, аммо инсон табиати имонлини йўлида учраган ҳар бир тўсиқни ўз ақлига ва атрофдаги вазиятни ҳисобга олган ҳолда ҳал қилишга одатланган ва шундай қилишда давом этишни истайди. Агар бир икки марта Худога қулоқ солиб ҳаракат қила олсангиз имонда ўсасиз ва бир пайтлар сизни ташвишга солган нарсалар ўз-ўзидан четга чиқади. Улардан сизни ҳатто бир тукингиз ҳам қимилламайди, бу ҳатто вақт сарфлашингизга ҳам арзимайдиган бўлиб қолади. Кўпинча чўпонлар бу ҳақида жуда қисқа ва қуруқ қилиб тушунтиришади. Аммо ҳаёт ундай эмас. Баъзан ҳаётимиз қуруқ бўлиб туюлади, баъзан ҳаммаси аллақачон ҳал бўлгандек, буни ўзгартиришнинг иложи йўқдек туюлади, аммо у ҳеч қачон қисқа ва қуруқ эмас.
Narrator 2 Ҳаётимизда шундай пайтлар бўладики, ҳаммамиз ҳам мен айтмоқчи бўлган нарсаларни ҳис қиламиз. Аммо улар жуда қисқа бўлиши ва бундай пайтда аниқ нима қилишни билишимиз керак. Шундай пайтларда менда ё Худонинг тинчлиги бўлади, ёки шу нарсалардан ҳавотирга тушаман. Бу менинг нимага ишонишимга боғлиқ. Мен ё Худога ишонаман ё қўрқувга тушаман. Бу ҳам менинг нимага ишонишимга боғлиқ. Мен ҳаётимда бўлаётган нарсалардан ташвишга тушаман ёки ҳотиржам бўламан. Бу менинг Худога ишониш ёки ишонмаслигимга боғлиқ. Баъзан ҳаммамизда ҳам у ёки бу нарсадан ташвишга тушиб қоладиган пайтларимиз бўлади. Шундай пайтда, “Майли Худойим, шу нарсада ҳам Сенга ишонаман.”, деймиз. Ёки баъзан қўрқув келади. Қандайдир бир қийин муаммо ҳақида эшитиб, қўрқувга тушамиз. Аммо бу нарсалар узоқ давом этмаслиги керак. Сиз “Ота, шу нарсаларга Ўзинг бош-қош бўлгин”, дейишимиз керак.
Narrator 1 Бундай ҳолатларни энди имонда юришни ўрганаётган ёки ўрганиш жараёнида бўлган одамларда кўришимиз мумкин, аслида биз ҳаммамиз ўрганаяпмиз. Сиз уларнинг қўлларини мушт қилиб жаҳл отига минганини кўрмайсиз. Эҳтимол шундай пайтда улар, “Ота, Сен мени яхши кўрмайсан, Сенга барибир, мени тушунмайсан”, деб ўйлар. Гап унда эмас. Худо уларга Унга ишонишни ўргатмоқчидир балки. Биласизки, бундай пайтда ўз-ўзига ачиниш, ташвишланиш, қўлларни мушт қилиб аччиқланиш ҳеч қандай фойда бермайди. Чунки ҳақиқат шундаки, агар мени жуда яхши кўрадиган самовий Отам ҳаётимни тўлиқ бошқараётган бўлса, У Ўзининг донолиги билан ҳар бир вақтни жуда яхши билади. Шунда ҳам Унга ишонмайманми? Худо бошқарса, оғриқ бўлмайди, дегани эмас. Йиқилмайсан ёки қоқилмайсан, дегани ҳам эмас. Чунки ҳаммамиз қоқиламиз ва йиқиламиз. Ҳаммамизда ҳам ташвишланган пайтларимиз бўлади.
Narrator 2 Кўпинча биз Худодан бирор нарса ёки бирор ким учун сўраб ибодат қиламиз. У эса ибодатимизга жавоб бермайди, биз Унинг биз истагандек жавоб беришини истаймиз. Шунда ташвишга тушамиз. Безовта бўламиз, аччиқланамиз ва Худодан ҳафа бўламиз. Аммо бу нарсаларнинг ҳеч бири Уни ташвишлантирмайди. Биз бундан ўтишимизни У билади. Худо билан баҳслашишдан фойда йўқ. Ҳар доим У ютади. У сиз сўраган ибодатга ўзининг вақти-соати келганда жавоб беради. Сиз туғилаётганингизда онангизнинг қорнидан ҳудди катта йўлакдан югуриб ўтгандай, югуриб туғилмагансиз, шундайми? Сиз туғилгансиз, кейин эса кимдир сизни кўтариб юрган. Ва ниҳоят, ўзингиз оёққа турадиган пайтингиз келган. Сиз ўша куни ҳақиқий қаҳрамон бўлгансиз. Кейин эса биринчи қадамингизни қўйгансиз. Биринчи қадамни қўйгач, йиқилгансиз, аммо биринчи қадамни қўйгансиз-ку! Имонда ўсиш ҳам худди шундай бўлади.