Narrator 1 Ассалому алайкум. Биродар Худо билан юраётган бўлсангиз, бу ҳаёт давомида қоқилишларни ҳам бошингиздан кечирган бўлсангиз керак. Шундай пайтларда ҳафсаламиз пир бўлади. “Худованд ахир, мен Сенга ишонгандим-ку!”, деймиз. Аммо Худо айнан қоқилишингизни истаган бўлса-чи?! “Ие, бу қанақаси”, дейсими? Ҳа, баъзан имонда кучли бўлишимиз ва Отамиз Худованд билан бирга юришни ўрганишимиз учун Худованд бизнинг қоқилишимизга ҳам йўл қўйиб беради. Бугун сизлар билан айнан шу ҳақида гаплашамиз. Қоқиламиз, йиқиламиз, ҳато қиламиз аммо имонда юришни ўрганамиз. Агар имонда юришни ўрганмоқчи бўлсангиз, ёдингизда сақлашингиз керак бўлган нарсалар бор. Энг аввало, қоқилганингиздан кейин, ҳаммасини расво қилдим, деб ўзингизга ачиниб, ётган жойингизда Худовандга “Худойим ҳаммасини расво қилдим. Менга қандай ишонишинг мумкин?” деманг.
Narrator 2 У бу ишни сизга ишониб бошламаган. Агар эҳтиёт бўлмасангиз, тушкунлик имонингизни синдиради. Ҳаммамиз ҳам қоқилганимиз ва йиқилганимиз учун шу ҳолатлардан қўрқадиган бўлиб қоламиз. Худога, “Худойим нима бўлади?”, деймиз. Бу нарса Худони ҳафа қилмайди. Унинг айтишича, У бизни қорилган бир сиқим тупроқдек кўради. У бизнинг заиф ва тупроқ эканимизни билади. Аммо биласизми, биз художўй тупроқмиз. Биз Худога қадрли шундай тупроқмизки, У ёлғиз Ўғлини биз учун юборди ва ҳаётимизни ўзгартирди. У фаришталарга бизни кўрсатиб, “Мана бу ютуққа қаранг. Иноят ютуғига қаранг. Буларнинг ҳаммаси Менинг иноят ютуқларим. Буларнинг ҳаммаси инсониятга кўрсатган муҳаббатимнинг ифодасидир”, дейди. Қоқиламиз, йиқиламиз, ўрнимиздан турамиз ва юришда давом этамиз. Худо биздан ҳеч нарсани кутмайди, шунинг учун ҳам Унинг биздан кўнгли қолмайди.
Narrator 1 Баъзилар, “Биласизми, мен Худони ҳафа қилиб қўйдим”, дейишади. Агар кимдир сиздан бирор нимани кутмаётган бўлса, сиз унинг кўнглини қолдиролмайсиз. У биздан бирор нимани кутмайди, чунки биз чанг ва ожизмиз. У бизни тушунади, шунинг учун мен ҳаракат қилишни тўхтатмаслигимиз керак. Муҳими имонда юришни ўрганишим жараёнида неча марта қоқилиб йиқилганим, ёки қандай йиқилганим ва қанча кўп йиқилишим эмас, йиқилганимдан кейин нима қилишим муҳим. Мен ўрнимдан тураман, Унинг кечирими ва тозалагани учун, менга шубҳаларимни, қўрқувларимни, ҳавотирим ва ташвишларимни кўрсатгани учун Худога раҳмат айтаман. Худога шукурки, У мени севади ва юришда давом этаман. Демак, биз нима қиламиз? Йиқилганимиздан кейин ўрнимиздан турамиз ва юришда давом этамиз. Енгилманг. “Менинг имоним заиф. Менда бундай кучли ишониш инъоми йўқ”, дейсизми? Қулоқ солинг, Худованд бу дунёга келтирган ҳар бир одамнинг юрагида имон бор.
Narrator 2 Ҳар бир одам ҳар куни имон билан яшайди, акс ҳолда ҳатто ётоғидан ҳам турмаган бўларди. Ёки автомобилига ҳам ўтиролмаган бўларди. Айтмоқчиманки, яшашимиз учун имон бўлиши керак. Биз гапираётган имон бизга кафолатланган ҳаётни ва ҳотиржам ўлимни тақдим қилиши керак. Бу барҳаёт, ҳаёт берувчи ва Исо Масиҳни ўлимдан тирилтирган Худога бўлган имондир. Аввал айтганимиздек, Худованд имонимизни ташвишлар, синовлар, қийинчиликлар ва машаққатлар орқали кучли қилади. Агар чиндан ҳам Худонинг қандайлигини билишни истасам ва У мени имонда ўстиришини истасам, унда оловга ташланишга рози бўлишим керак. Ҳаётимга қийинчиликлар ва машаққатлар келишига ва йиқилишларга ҳам тайёр бўлишим керак. Тажриба сизни имонда ўстиради. Гувоҳлигингизга нима таъсир қилади? Тажриба.