MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Худога итоат қилишимиз учун ҳаётимиздаги ва характеримиздаги жуда кўп қусурлар ҳалал беради. Улардан бири манманлик ва ҳаддан ташқари ўзига бино қўйишдир. Бу ҳислат имонлини руҳан кўр қилиб қўяди. Эски Ахддаги Балъом ҳикояси ёдингиздами? “Балом эрталаб турди. Эшагини эгарлаб, Мўаб аъёнлари билан бирга жўнади. Балом кетганда, Худо қаттиқ ғазабланди. Эгамизнинг фариштаси Баломга қаршилик кўрсатиш учун унинг йўлини тўсиб олди. Балом эшагини миниб, ёнидаги иккита хизматкори билан йўлда кетаётган эди. Бирданига эшак йўл устида қилич яланғочлаб турган Эгамизнинг фариштасини кўриб қолди–да, йўлидан бурилиб, дала ичига кириб кетди. Балом эса эшакни йўлга солиш учун савалай бошлади. Эгамизнинг фариштаси энди узумзорлар орасидан ўтган тор сўқмоқда туриб олди. Йўлнинг иккала томони ҳам девор эди.

Narrator 2 Эшак Эгамизнинг фариштасини кўрди–ю, деворга қапишиб, Баломнинг оёғини қисиб қўйди. Балом яна эшакни ура бошлади. Эгамизнинг фариштаси яна олдинга ўтиб, тор жойга туриб олди. Энди эшак ўнгга ҳам, чапга ҳам бурилиб кета олмас эди. Эшак Эгамизнинг фариштасини кўргач, ётиб олди. Балом эса бундан қаттиқ ғазабланиб, эшакни таёғи билан савалай бошлади. Шу пайт Эгамизнинг қудрати билан эшак тилга кириб: — Мен сенга нима қилдим? Нимага сен мени уч марта урдинг? — деди Баломга. — Сен мени аҳмоқ қилдинг! — деб дўқ қилди Балом.” Аҳмоқлик, руҳий сўқирлик каби кечирим бермаслик ҳам Худога яқинлашишга тўсқинлик қилади. Исо Масиҳ шундай деган эди. “Агар сизлар бошқаларнинг айб-гуноҳларини кечирсангизлар, Худо ҳам сизларнинг гуноҳингизни кечиради.” “Нега ибодатларимга жавоб олмаяпман?”, деб ҳайрон бўлманг.

Narrator 1 Агар ибодат қилаётганингизда бировга нисбатан гина-кудратингиз бўлса, Худо сизни эшитмайди. Имонлилардан бири шундай деган эди: “Агар бирор биродарга нисбатан юрагим қаттиқлашиб қолган бўлса, демак қалбим Худо учун берк. ” Худо бизнинг ҳаётимизда ишлашига ҳалал берадиган яна бир жиддий тўсиқ бу – ишончсизликдир. Ёҳуд имонда маҳкам бўлмай, ҳар қандай қийинчиликда осонгина тебранадиган одам, Худонинг ёрдамига умид қилмаса ҳам бўлади. Муқаддас Каломда берилган қуйидаги воқеа, мустаҳкам имоннинг муҳимлигини кўрсатади. “Исо шогирдлари билан оломон олдига келганда, бир одам Исонинг олдида тиз чўкиб: — Ҳазрат, — деди, — ўғлимга раҳм қилинг! Унинг тутқаноқ касали бор, қаттиқ азоб чекмоқда. У кўпинча оловга ёки сувга йиқилиб тушади. Ўғлимни шогирдларингиз олдига олиб келгандим, аммо улар даволай олмадилар.

Narrator 2 Исо шундай деди: — Эй имонсиз ва бузуқ авлод! Қачонгача сизлар билан бирга бўлишим керак?! Сизларга яна қанча тоқат қилишим керак?! Болани бу ерга олиб келинглар! Исо жинга дўқ қилди. Жин боланинг ичидан чиқиб кетди, шу заҳоти бола соғайиб қолди. Шогирдлар Исо билан ёлғиз қолганларида, Ундан: — Нега биз жинни қувиб чиқара олмадик? — деб сўрадилар. Исо жавоб бериб деди: — Етарли имонингиз йўқлиги учун шундай бўлди. Сизларга чинини айтайин: агар зиғирдай имонингиз бўлиб, шу тоққа: “Бу ердан у ерга кўч”, — деб айтсангиз, тоғ кўчади. Сизлар учун имконсиз нарса бўлмайди.” Бу ҳикоянинг мазмуни рўза тутиш ёки ибодат қилиш эмас – имондир. Биз ожиз одамлармиз. Бизнинг имонимиз ва Худога бўлган ишончимиз ожиз. Аммо хантал дони қанчалик кичик бўлмасин, у ўсиши учун ҳамма нарса бор унда.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top