3:44

Худонинг иродаси

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Худованд Ўз иродасига кўра иш кўради. У бизни ўз оиласига қабул қилган экан, Унинг иродасига кўра яшашимизни истайди. Худонинг ҳар бир фарзанди Унинг энг асосий истаги нимадан иборат эканини яхши билади. Калом бу ҳақида шундай дейди, “Бу хайрли иш бўлиб, Нажоткоримиз Худога мақбулдир. У ҳамма инсонларнинг нажот топишларини ва ҳақиқатни билиб олишларини истайди. Зеро, ҳаммамизга маълумки: Худо ягонадир, Худо билан инсонлар орасидаги Воситачи ҳам ягонадир. Бу Воситачи Исо Масиҳдир. У Ўзи инсон эди. Ва бутун инсониятни қутқариш учун Ўз жонини фидо қилди.” Буни билардим, аммо тўсиқлар мени қўрқитиб қўйган эди. Ҳаётим давомида жуда кўп вақт Худонинг Хушҳабарини айтишга қўрқиб яшадим. Бу қўрқув қаердан келганини биламан. Бошида яқинларимга ва дўстларимга хушҳабар айтиб юрдим, аммо жуда кўп тазйиқларга учраганимдан кейин айтиш керак эмас кўрсатиш керак, деган фикрга келдим.

Narrator 2 Аммо шайтон қийинчиликлар билан Худо фарзандларини эзишни ва ҳатто қилаётган ишларингиз билан ҳам Худо хушҳабарини кўрсатмаслигингизни истайди. Худо Ўз иродасини ҳар қандай ҳолатда ҳам амалга ошира олади. У фарзандларига руҳий мадад бериб, Унинг йўлида оёққа туриб олишимизга ёрдам ва вақт беради. Менда шу вақт-соат келди. У хушҳабар айтиш иштиёқимни қайтарди. Энг аввало бу истак қайнотам оламдан ўтганида қайта уйғонди. Худованд менга атрофимдаги севимли инсонларим Худонинг нажотини кўрмай ўлиб кетаётганини кўрсатди. Шундан сўнг, қарияларга ва ёши ўтган инсонларга хушҳабар айтиш иштиёқи кучайди. Ўз отам билан гаплашганимда унга хушҳабар айтишга, Худо ҳақида билдиришга ҳаракат қилдим. Сўнг эса қайнонамга Исо Масиҳ ҳақида айтдим. У ҳали тушунмади аммо Худованд Ўзи бошлаган ишини охирига етказишига ишонаман. У турли йўллар билан мени Хушҳабар айтишга руҳлантириб турибди. Буни чин юрагимдан ҳис қилаяпман.

Narrator 1 Қайнонамга хушҳабар айтишим учун Худо туш орқали туртки берди. Кечаси туш кўрдим. Тушимда ҳотиржам аммо менга таъна билан қараб турган қайнотамни кўрдим. У олдимга келиб, “Менга кеч қолдинг, аммо унга кеч қолма”, деди. Унга деганида қайнонамни кўрсатаётган эди. Тушим жуда аниқ ва руҳимда муҳрланиб қоладиган даражада таъсирли эди. Ўша кундан бошлаб қайнонам учун астойдил ибодат қиладиган бўлдим. Кейин эса Худованд ўз отам билан Худо ва унинг пайғамбарлари ҳақида гаплашишимга ҳам имконият берди. Кичик бўлсада муваффақиятлар билан Худо далда бериб турди. Худованднинг иродаси ва Унинг ишлаш йўли жуда ҳам қизиқ. Унинг ишлашини англаб тушунсангиз, қанчалик донолик билан йўл тутганидан ҳайратланасиз. Унинг иродасини тушуниб етгач эса сиз ҳам анча дадиллик билан иш тутар экансиз. Худо сиз томонда бўлса, ким ҳам сизга қарши чиқар эди.

Narrator 2 Калом шундай деди, “Қўрқма, Мен сен билан биргаман, Ваҳимага тушма, Мен сенинг Худойингман. Сенга куч бераман, Ўзим ёрдамга келаман, Ғолиб ўнг қўлим билан сени қўллайман.” Энди бунга нима деймиз? Худо биз томон бўлса, ким бизга қарши чиқар экан?! Худо Ўз Ўғлини аямай, ҳаммамиз учун Уни фидо қилган бўлса, Унга қўшиб қолган ҳамма нарсани ҳам бизга ато қилмасмикан?!” Қарши чиққанларни ҳам Худога ташлаб қўйсангиз, уларнинг ажримини ҳам Худованднинг Ўзи берар экан. Худо Ўз иродаси бўйича танлаб олганларнинг ҳаётида Ўзининг ажойиб ишларини қилади. У буни Исо Масиҳ келгунига қадар тугатишига Унинг ҳар бир фарзанди ишонади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top