3:15

Худонинг улуғворлиги

MP3

Narrator 1: Ассалому алайкум. Биз ҳар сафар кимнингдир ҳаётида Худонинг ишлагани ҳақида суҳбатлашар эканмиз, аниқроғи уларнинг гувоҳлигини сизлар билан бўлишар эканмиз, Худованднинг нақадар қудратли ва улуғвор эканини кўрамиз. Аммо Худонинг чиндан ҳам беҳад улуғвор эканини кўрган инсонлар бор. Улар Худонинг улуғворлигини кўзлари билан кўришган. Булардан бир нечтасини санаб ўтсак бўлади. Улардан: илк инсон Одам Ато, ундан кейин Ҳанўх, Мусо ва Исо Масиҳнинг шогирди Юҳанно. Биз ҳаётимиз давомида Худованд билан муносабат орқали Унинг нақадар улуғвор эканини кўрамиз ва ҳис қиламиз. Аммо юқорида исмлари зикр этилган кишилар Худонинг улуғворлигини ўз кўзлари билан кўришган. Шундай инсонлардан яна бири Эзекиел пайғамбардир. У Худони ва Уни улуғлайдиган жонзотни ўз кўзи билан кўриб, оёқда тик туролмаган. Бу ҳақида Эзекиел китобида шундай ёзилган:

Narrator 2: «Ўн учинчи йилнинг тўртинчи ойи, бешинчи кунида мен Кебар дарёсининг бўйида асир олинган исроил халқи орасида эдим. Шунда осмонлар очилиб, мен Худони кўрдим. Ойнинг бешинчи куни – Шоҳ Ëҳуёқим асирлигининг бешинчи йили эди. Худованднинг каломи Бузи ўғли пайғамбар Эзекиелга келди. Ўшанда Худованднинг қўли унинг устида эди. Мен қарадим ва шимол томондан жуда кучли шамол тўфонини – чақмоқ чақадиган атрофи алангали баҳайбат булутни кўрдим. Оловнинг ўртаси худди ёнаётган темирдай эди. Шу оловнинг ичида эса илоҳий мавжудотларни кўрдим. Бу мавжудотлар ҳаракатланганида қанотларнинг овозини эштидим. Бу худди шошиб оқаётган дарё товушига, Қодир Худованд овозига ўхшарди. Ундан кейин уларнинг бошлари ортидан бир овоз келди. Уларнинг ортидаги бўшлиқда худди сапфирдай, балки ундан ҳам ёрқинроқ товланадиган тахтни кўрдим.

Narrator 1: Тахтнинг устида эса худди инсонга ўхшаш Зотни кўрдим. Унинг белидан тепаси худди ёнаётган темирдай, оловга, алангага тўла, унинг паст қисми эса оловдай эди. Атрофини жуда ёрқин нур ўраб турарди. Худди ёмғирли кундан кейин булутлар орасидан чиқадиган камалакдай, ундан мана шундай нурлар сочиларди. Мана шу Худованд улуғворлигига ўхшаш кўриниш эди. Уни кўрганим заҳоти, ерга мук тушдим, кейин эса ўша Зотнинг гапирганини эшитдим. У менга: «Инсон ўғли, ўрнингдан тур ва мен сенга гапираман. У гапирганида Муқаддас Руҳ мени оёққа турғазди ва мен яна унинг гапирганини эшитдим. У: «Инсон ўғли Мен сени Исроилликлар – Менга исён қилган исёнкор халқ орасига юбораяпман. Улар ва уларнинг ота-боболари ҳам шу кунгача Мeнга қарши исён қилиб келдилар. Сени қайсар ва ўжар халқ орасига юбораяпман. Уларга шундай де: «Мутлақ Раббимиз шундай дейди», — дегин.

Narrator 2: Улар сенинг гапларингга қулоқ соладиларми, солмайдиларми, улар ораларида пайғамбар яшаётганини билиб оладилар. Сен эса инсон ўғли, уларнинг ўзларидан ҳам сўзларидан ҳам қўрқма. Менинг гапларимга қулоқ сол. Худди улардай менга қарши исён қилма. Оғзингни оч ва мен берган нарсани е. Кейин эса менга томон узатилган қўлни кўрдим. Унда бир қоғоз ўрами бор эди. У очилди. Унинг икки томонида ҳам …ёзилган сўзлар бор эди. У менга яна деди: «Инсон ўғли мана шуни еб қорнингни Худонинг каломига тўлдир. Ва мен уни едим. Унинг таъми худди асалникидай ширин татиди. Кейин эса у менга: «… Исроил халқи олдига бор ва уларга Менинг сўзларимни етказ. » (Эзек 1, 2).

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top